Norma.uz
Газета СБХ / 2017 год / № 51 / Солиқ солиш

Энг кам иш ҳақидан келиб чиқиб

 

Иш ҳақи, унга қўшимча ҳақ ва устамалар, ижтимоий нафақаларни белгилашда, бюджетга айрим солиқлар ва йиғимларни ҳисоблашда энг кам иш ҳақидан (ЭКИҲ) фойдаланилади. У йил давомида Президентнинг махсус Фармонига биноан индексацияланади. Чунончи, Президентнинг 20.11.2017 йилдаги ПФ-5245-сон Фармони билан 2017 йилнинг 1 декабридан бошлаб ЭКИҲ 149 775 сўмдан 172 240 сўмгача оширилди.

Айрим ҳолларда йил бошида, бошқа ҳолларда эса ҳисоблаш (тўлаш) пайтида белгиланган ЭКИҲни қўллаш лозим.

«Norma Ekspert» мутахассислари қачон қандай ЭКИҲдан фойдаланиш кераклиги ҳақида тушунтириш берадилар.

 

Қуйидагиларни ҳисоблашда энг кам иш ҳақи қўлланилади:

● жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғи (солиқ шкаласи ва солиқ бўйича айрим имтиёзлар суммалари);

● қатъий белгиланган солиқ;

● якка тартибдаги тадбиркорлар, оилавий тадбиркорлик шаклида фаолиятни амалга оширувчи оила аъзолари, деҳқон хўжалиги аъзолари тўлайдиган суғурта бадаллари;

● ягона ижтимоий тўловнинг энг кам миқдори;

● чакана савдо корхоналарининг ягона солиқ тўлови энг кам миқдори;

● айрим турдаги товарлар билан чакана савдо қилиш ва айрим турдаги хизматларни кўрсатиш ҳуқуқи учун йиғим;

● меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдори;

● ходимнинг автотранспортидан хизмат мақсадларида фойдаланганда хизмат сафарлари учун компенсация тўловлари;

● ижтимоий нафақалар ва бошқа тўловлар.

 

I жадвалда 2017 йил 1 январда белгиланган ЭКИҲдан, яъни 149 775 сўмдан, II жадвалда эса 172 240 сўмлик ЭКИҲдан келиб чиқиб аниқланадиган кўрсаткичлар келтирилган.

 

I жадвал

ҲИСОБ-КИТОБ ҚИЛИШ ЧОҒИДА 149 775 СЎМГА ТЕНГ БЎЛГАН ЭКИҲ ҚЎЛЛАНАДИГАН КЎРСАТКИЧЛАР

Кўрсаткич

 

Асос

 

Изоҳ

 

Жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғи шкаласи

 

Солиқ кодексининг 186-моддаси 1-қисми;

27.12.2016 йилдаги ПҚ-2699-сон қарорга 9-илова

2017 йилда ЭКИҲнинг 1 бараваридан ошмайдиган даромадларга 0%лик ставкада солиқ солинади, яъни солиқ солинмайди.

ЭКИҲнинг 1 бараваридан ошадиган даромадга шкалада назарда тутилган ставкаларда (7,5, 17 ва 23%) солиқ солинади

Қуйидагиларга ЖШДС бўйича имтиёзлар:

 

 

 

● моддий ёрдам суммалари:

вафот этган ходимнинг оила аъзоларига ёки оила аъзоси вафот этганлиги муносабати билан ходимга – ЭКИҲнинг 12 бараваригача миқдорда;

ходимнинг меҳнатда майиб бўлиши, касб касаллиги ёки унинг соғлиғига бошқача тарзда шикаст етказилиши муносабати билан – ЭКИҲнинг 12 бараваригача миқдорда;

бола туғилиши, ходим ёки унинг фарзандлари никоҳдан ўтиши муносабати билан бериладиган тўловлар, қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини бериш ёки уларни сотиб олиш учун маблағлар бериш тарзидаги тўловлар – календарь йил учун ЭКИҲнинг 12 бараваригача;

Солиқ кодексининг 179-моддаси 1-банди; 186-моддаси 1-қисми;

 

2017 йилда ҳар бир ҳолатда имтиёз суммаси 1 797 300 сўмни
(12 х 149 775) ташкил этади;

 

● корхонадан календарь йил мобайнида ЭКИҲнинг 6 баравари миқдоригача бўлган қийматдаги:

ходимлар натура шаклида олган совғалар;

илгари корхонанинг ходимлари бўлган ишламаётган пенсионерлар ва меҳнат қобилиятини йўқотган шахслар, вафот этган ходимнинг оила аъзолари томонидан олинган совғалар ва бошқа турлардаги ёрдам;

Солиқ кодексининг 179-моддаси 14-банди, 186-моддаси 1-қисми;

 

2017 йилда ҳар бир ҳолатда имтиёз суммаси 898 650 сўмни
(6 х 149775) ташкил этади;

 

● меҳнат шартномаси бекор қилинганида ЭКИҲнинг 12 баравари миқдори доирасида тўланадиган ишдан бўшатиш нафақаси;

 

Солиқ кодексининг 179-моддаси 20-банди, 186-моддаси 1-қисми;

 

2017 йилда имтиёз суммаси 1 797 300 сўмни (12 х 149 775) ташкил этади;

 

● даромад олинган ҳар бир ой учун ЭКИҲнинг 4 баравари миқдоридаги даромадлар

 

Солиқ кодексининг 180-моддаси 2-қисми, 186-моддаси 1-қисми

 

2017 йилда ойлик 599 100 сўм (4 х 149 775) доирасида олинадиган даромадга солиқ солинмайди

 

Қуйидагилар томонидан тўланадиган қатъий белгиланган солиқ:

 

 

 

автотранспортни вақтинча сақлаш хизматларини кўрсатувчи юридик шахслар, деҳқон (озиқ-овқат) бозорлари автотураргоҳларида автотранспортни вақтинча сақлаш жойларидан ташқари;

болалар ўйин автоматларини ташкил этиш билан шуғулланувчи юридик шахслар ва якка тартибдаги тадбиркорлар;

Солиқ кодексининг 372-моддаси;

ПҚ-2699-сон қарорга 11-илова;

солиқ ҳар ойда ишланган кунлар сонидан қатъи назар қуйидагилардан келиб чиқиб ҳисобланади:

● эгаллаган майдондан (1 кв.м) – автотранспортни вақтинча сақлаш хизматлари кўрсатилганда;

● жиҳозланган ўринлар сонидан (бирликда) – ўйин автоматлари бўйича;

фаолиятнинг бошқа турлари билан шуғулланувчи якка тартибдаги тадбиркорлар;

 

Солиқ кодексининг 375-моддаси;

ПҚ-2699-сон қарорга 12-илова;

солиқ ҳар ойда ишланган кунлар сонидан қатъи назар тадбиркорлик фаолияти турига ва уни амалга ошириш жойига қараб ҳисобланади;

 

якка тартибдаги тадбиркорлар – ҳар бир ёлланган ходим учун якка тартибдаги тадбиркор томонидан амалга ошириладиган фаолият бўйича назарда тутилган ставканинг 30%и миқдорида

 

Солиқ кодексининг 374-1-моддаси 2-қисми;

ПҚ-2699-сон қарорга 12-илова

ходимларни ёллаш тартиби Хусусий тадбиркорлар томонидан ходимларни ёллаган ҳолда тадбиркорлик фаолиятини амалга ошириш тартиби тўғрисидаги низомда (ВМнинг 31.07.2015 йилдаги 219-сон қарорига 1-илова) белгиланган

 

Чакана савдо корхоналари учун айнан шундай фаолият билан шуғулланаётган якка тартибдаги тадбиркорлар учун қатъий белгиланган солиқ суммасидан келиб чиқиб аниқланадиган ЯСТнинг энг кам миқдори

 

Ягона солиқ тўловининг энг кам миқдори киритилиши муносабати билан чакана савдо корхоналари томонидан ягона солиқ тўловини ҳисоблаб чиқариш ва тўлаш тартиби тўғрисидаги низомга (АВ томонидан 4.04.2013 йилда 2449-сон билан рўйхатдан ўтказилган) 1-иловага изоҳ

 

ЯСТнинг энг кам миқдори қатъий белгиланган солиқ ставкаларидан келиб чиқиб ҳисобот чораги учун ортиб бормайдиган якун билан ҳисобланади ҳамда йил давомида ЭКИҲ ўзгарганда ўзгармайди. Масалан, Тошкент шаҳридаги ноозиқ-овқат товарлари билан чакана савдо қилувчи корхона учун 2017 йил чорагидаги энг кам ЯСТ 4 493 250 сўмни (10 х 149 775 х 3) ташкил этади

 

Қуйидаги ҳуқуқ учун йиғим:

алкоголли маҳсулотлар билан чакана савдо қилиш (шу жумладан умумий овқатланиш корхоналари);

қимматбаҳо металлар ва қимматбаҳо тошлардан ясалган буюмлар;

автотранспортни вақтинча сақлаш бўйича пулли хизматларни кўрсатиш

ПҚ-2699-сон қарорга 22-илова;

халқ депутатлари Тошкент шаҳар Кенгашининг 29.12.2016 йилдаги 143/18-5-сон қарори

2017 йилда Тошкент шаҳрида йиғим миқдори:

алкоголли маҳсулотлар билан чакана савдо қилиш ҳуқуқи учун (шу жумладан умумий овқатланиш ташкилотлари) ЭКИҲнинг 5 бараварини ташкил этади;

қимматбаҳо металлар ва қимматбаҳо тошлардан ясалган буюмлар билан – ЭКИҲнинг 3,5 бараварини;

автотранспортни вақтинча сақлаш бўйича пулли хизматларни кўрсатиш ҳуқуқи учун – ЭКИҲнинг 6 бараварини

Ундирувни солиқ тўловчилар мол-мулкига қаратиш учун солиқ бўйича қарзларнинг энг кам миқдори:

● юридик шахслар ва уларнинг алоҳида бўлинмалари – ЭКИҲнинг 20 баравари;

● жисмоний шахслар – ЭКИҲнинг 5 баравари

ПҚ-2699-сон қарорга 28-илова

 

2017 йилда юридик шахслар учун солиқ бўйича қарзларнинг энг кам миқдори 2 995 500 сўмни (20 х 149 775), жисмоний шахслар учун 748 875 сўмни (5 х 149 775) ташкил этади

 

Бола 2 ёшга тўлгунга қадар уни парвариш қилиш бўйича ойлик нафақа (ЭКИҲнинг 2 баравари)

 

25.01.2002 йилдаги ПФ-3017-сон Фармоннинг 2-банди

 

2017 йилда ойлик нафақа суммаси 299 500 сўмни (149 775 х 2) ташкил этади. Унга ЖШДС, ЯИТ ва суғурта бадаллари солинмайди

 

 

II жадвал

2017 ЙИЛНИНГ 1 ДЕКАБРИДАН БОШЛАБ ҲИСОБ-КИТОБ ҚИЛИШ ЧОҒИДА 172 240 СЎМГА ТЕНГ БЎЛГАН ЭКИҲ ҚЎЛЛАНАДИГАН КЎРСАТКИЧЛАР

Кўрсаткич

 

Асос

 

Изоҳ

 

Республиканинг барча ташкилотларида энг кам меҳнат ҳақи миқдори – меҳнатга ҳақ тўлашнинг Ягона тариф сеткаси бўйича 1-разряддан кам эмас (ВМнинг 21.07.2009 йилдаги 206-сон қарорига 1-илова)

 

МКнинг 155-моддаси;

30.12.2011 йилдаги ПҚ-1675-сон қарорнинг 4-банди

2017 йилнинг 1 декабридан бошлаб меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдори 426 466,24 сўмни (172 240 х 2,476) ташкил этади

 

Ходимларнинг шахсий автомобилларидан хизмат мақсадлари учун фойдаланганлик учун компенсация двигателнинг от кучи сонига қараб:

70 от кучигача – ойига ЭКИҲнинг 2 баравари;

70 от кучидан 100 от кучигача – ЭКИҲнинг 3,5 баравари;

100 от кучидан юқори – ЭКИҲнинг 4,5 баравари

Ходимларнинг шахсий автомобилларидан хизмат мақсадлари учун фойдаланганлик учун ҳар ойда компенсация тўлаш тартибининг (ВМнинг 2.04.1999 йилдаги 154-сон қарорига 3-илова) 4-банди

 

Компенсация:

норма доирасида бўлса, унга ЖШДС, ЯИТ ва суғурта бадаллари солинмайди (Солиқ кодексининг 171-моддаси 2-қисми 8-банди);

нормадан ортиқ бўлса, ЖШДС, ЯИТ ва суғурта бадаллари солинади (Солиқ кодексининг 174-моддаси 11-банди, 306-моддаси)

ЎзР ҳудудидаги хизмат сафарларида компенсация тўловлари:

 

 

 

турар жой хонасини ижарага олганликни тасдиқловчи ҳужжатлар йўқ бўлганда харажатлар – ҳар бир сутка учун ЭКИҲнинг 2%и;

 

Ўзбекистон Республикаси ҳудудидаги хизмат сафарлари тўғрисидаги йўриқноманинг (АВ томонидан 29.08.2003 йилда 1268-сон билан рўйхатдан ўтказилган) 12-банди;

 

уй-жойни ижарага олиш бўйича харажатларни тасдиқловчи ҳужжатлар бўлмаган тақдирда:

норма доирасида бўлса, ходимнинг даромадлари ҳисобланмайди ҳамда уларга ЖШДС, ЯИТ ва суғурта бадаллари солинмайди
(Солиқ кодексининг 171-моддаси 2-қисми 7-банди);

нормадан ортиқ бўлса, моддий наф тарзидаги даромадга
(Солиқ кодексининг 177-моддаси 1-банди) ЖШДС солинади, бироқ ЯИТ ва суғурта бадаллари солинмайди (Солиқ кодексининг 306-моддаси);

қуйидагича тўланадиган суткалик харажатлар:

норма доирасида бўлса, ходимнинг даромадлари ҳисобланмайди ҳамда уларга ЖШДС, ЯИТ ва суғурта бадаллари солинмайди
(Солиқ кодексининг 171-моддаси 2-қисми 8-банди);

нормадан ортиқ бўлса, компенсация тўловларига киради
(Солиқ кодексининг 174-моддаси 9-банди) ва ЖШДС, ЯИТ ва суғурта бадаллари солинади (Солиқ кодексининг 306-моддаси)

суткалик харажатлар:

● Тошкент шаҳрида, шаҳарлар – вилоятлар марказларида – ЭКИҲга нисбатан 0,1;

● бошқа шаҳарлар ва аҳоли яшайдиган пунктларда – ЭКИҲга нисбатан 0,08 коэффициент

 

 

 

 

1268-сон Йўриқноманинг 11-банди

 

Дала устамаси, ҳар ойда ЭКИҲнинг 3 бараваридан ортиқ эмас:

кунига ЭКИҲга нисбатан 0,15 – дала шароитларида бевосита дала ишлари амалга ошириладиган объектларда ишлаганда;

кунига ЭКИҲга нисбатан 0,03 коэффициент – корхоналарнинг базавий дала шаҳарчаларида ишлаганда

Дала шароитларидаги ишларда банд бўлган ходимларга дала устамаси тўлаш тартиби тўғрисидаги низомнинг (ВМнинг 2.07.2012 йилдаги 190-сон қарори билан тасдиқланган) 4-банди

 

Дала устамаси:

норма доирасида (ЭКИҲнинг 3 баравари) бўлса, ходимнинг даромади ҳисобланмайди ҳамда унга ЖШДС, ЯИТ ва суғурта бадаллари солинмайди (Солиқ кодексининг 171-моддаси 2-қисми 8-банди);

нормадан ортиқ бўлса, ЖШДС, ЯИТ ва суғурта бадаллари солинади (Солиқ кодексининг 174-моддаси 8-банди, 306-моддаси)

Ҳаракатланиш ва қатнов тусига эга бўлган ишлар учун устаманинг чекланган нормаси – ойига ЭКИҲнинг 1 баравари

 

Фаолият тури ва мулкчилик шаклидан қатъи назар корхоналар, ташкилотлар ва муассасаларда ҳаракатланиш ва қатнов тусига эга бўлган ишлар билан боғлиқ устамалар тўлаш тартиби тўғрисидаги низомнинг (Меҳнат вазирлигининг 17.11.1992 йилдаги 11/30-сон қарорига илова) 11, 12-бандлари

 

Ҳаракатланиш ва қатнов тусига эга бўлган ишлар учун устамалар:

норма доирасида (ЭКИҲнинг 1 баравари) бўлса, ходимнинг даромади ҳисобланмайди ҳамда унга ЖШДС, ЯИТ ва суғурта бадаллари солинмайди (Солиқ кодексининг 171-моддаси 2-қисми 8-банди);

нормадан ортиқ бўлса, ходимнинг даромади ҳисобланади
(Солиқ кодексининг 174-моддаси 5-банди) ҳамда унга ЖШДС, ЯИТ ва суғурта бадаллари солинади

Баланд тоғли, чўл ва сувсиз ҳудудларда ишлаганлик учун туман коэффициенти бўйича тўловлар ҳисобланиши учун чекланган сумма:

«Навоий КМК» ДК ходимлари учун – ЭКИҲнинг 6 баравари
(2017 йил 1 майдан);

қолган корхоналар ходимлари учун – ЭКИҲнинг 4 баравари

Солиқ кодексининг 181-моддаси;

ВМнинг 24.04.2017 йилдаги 232-сон қарори;

ВМнинг 4.09.1992 йилдаги 407-сон қарори 4-банди

Туман коэффициенти бўйича устамаларга ЖШДСнинг энг кам ставкасида солиқ солинади (Солиқ кодексининг 181-моддаси) ҳамда ЯИТ ва суғурта бадаллари солинади.

Йил давомида ЭКИҲ ўзгарганда у ўзгаргунча ҳисобланган коэффициент бўйича устамалар қайта ҳисобланмайди

Фахрий унвонлар учун тўловлар:

«Халқ» ва «Хизмат кўрсатган арбоб» – ЭКИҲнинг 3 баравари;

«Хизмат кўрсатган артист» – ЭКИҲнинг 1,8 баравари;

«Хизмат кўрсатган» (бошқа касблар бўйича) – ЭКИҲнинг 1,6 баравари

Фахрий унвонлар учун ойлик тўловлар миқдорлари (17.12.2007 йилдаги ПФ-3942-сон Фармон билан тасдиқланган);

Фахрий унвонлар эгаларига тўловларни тайинлаш ва амалга ошириш тартиби тўғрисидаги низомнинг (ВМнинг 3.01.2008 йилдаги 2-сон қарори билан тасдиқланган) 2-банди

 

Фахрий унвон учун тўловларга ЖШДС, ЯИТ ва суғурта бадаллари солинади (Солиқ кодексининг 172, 306-моддалари)

 

ЯИТнинг энг кам миқдори:

фермер хўжаликлари учун – ЭКИҲнинг 50%и;

микрофирмалар ва кичик корхоналар учун – ЭКИҲнинг 65%и;

қолган корхоналар учун – ЭКИҲнинг 1 баравари

Ягона ижтимоий тўловнинг энг кам миқдори киритилиши муносабати билан ягона ижтимоий тўловни ҳисоблаб чиқариш ва тўлаш тартиби тўғрисидаги низомнинг (АВ томонидан 13.04.2010 йилда 2095-сон билан рўйхатдан ўтказилган) 1-банди

 

ЯИТнинг энг кам миқдори ҳар ойда, меҳнат ёки фуқаролик-ҳуқуқий тусдаги шартномалар бўйича ишлайдиган барча жисмоний шахслар томонидан ҳисобот ойида ҳақиқатда ишланган кунлардан келиб чиқиб ҳисоблаб чиқарилади

 

Пенсия жамғармасига суғурта бадалларининг энг кам миқдорлари:

якка тартибдаги тадбиркорлар учун – ойига ЭКИҲнинг 1 баравари;

якка тартибдаги тадбиркор томонидан ёлланган ходим учун – ойига ЭКИҲнинг 50%и;

юридик шахс ташкил этмаган ҳолда оилавий тадбиркорлик шаклидаги фаолиятни амалга оширувчи оила аъзолари учун:

● якка тартибдаги тадбиркор – оила аъзоси томонидан – ойига ЭКИҲнинг 1 баравари;

● оиланинг бошқа аъзолари томонидан (18 ёшга тўлмаганлар бундан мустасно) – ойига ЭКИҲнинг 50%и;

юридик шахс ташкил этган ва ташкил этмаган ҳолда тузилган деҳқон хўжаликларининг аъзолари учун – йилига ЭКИҲнинг 4,5 баравари (тўлов кунида)

 

Солиқ кодексининг 311-моддаси

 

Ёшга доир пенсия олиш ҳуқуқига эга бўлган, шунингдек I ва II гуруҳ ногиронлари бўлган шахслар учун суғурта бадали миқдори – белгиланган энг кам миқдорининг камида 50%и.

2017 йилнинг 1 декабридан бошлаб ҳунармандчилик фаолияти субъектлари – қишлоқ жойларда рўйхатдан ўтган ва фаолиятини амалга ошираётган «Ҳунарманд» уюшмасининг аъзолари учун суғурта бадаллари миқдори – ўз фаолиятининг дастлабки 2 йили мобайнида белгиланган ставканинг камида 50%и (17.11.2017 йилдаги ПФ-5242-сон Фармоннинг 3-банди)

 

Прочитано: 2474 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика