Norma.uz
Газета СБХ / 2017 год / № 51 / Божхона

Божхонадан ўтиш: икки йўлакли тизим жорий этилади

 

Маълумки, 2018 йилнинг 1 январидан бошлаб республикамиз халқаро аэропортларида божхона ҳудудига кириб келиш ва чиқишда «яшил» ва «қизил» йўлак тизими жорий қилинмоқда. Бу тартиб Ўзбекистон Республикаси божхона чегараси орқали ўтказиш пунктларида икки йўлакли тизимни қўллаш тартиби тўғрисидаги низомда (ВМнинг 11.10.2017 йилдаги 814-сон қарори билан тасдиқланган) белгиланган. Шу муносабат билан фуқароларимиз «яшил» ва «қизил» йўлаклардан ўтиш борасида ўзларини қизиқтирган кўплаб саволлар билан Давлат божхона қўмитасига мурожаат қилишмоқда. Қуйида бу борада энг кўп берилаётган саволларга жавобларни чоп этмоқдамиз.

 

 Икки йўлакли тизимдан кимлар фойдаланиш ҳуқуқига эга?

– Бу тизимдан барча жисмоний шахслар фойдалана олади.

 

 «Яшил» ва «қизил» йўлаклар бир-биридан нимаси билан фарқланади?

– Ушбу йўлакларнинг бир-биридан фарқи олиб ўтилаётган товарларни декларациялаш турида кўринади. Яъни, «яшил» йўлак орқали ҳаракатланаётган йўловчи товар ва валюта бойликларини оғзаки декларациялайди, «қизил» йўлак орқали ҳаракатланаётган йўловчи эса товар ва валюта бойликларини ёзма декларациялайди.

 

«Яшил» йўлак орқали оғзаки декларациялаган ҳолда исталган миқдор ва қийматдаги товар ва валюта бойликларини олиб ўтиш мумкин бўладими?

– Йўқ. «Яшил» йўлак орқали жисмоний шахслар нотижорат мақсадда фақатгина Ўзбекистон Республикаси норматив-ҳуқуқий ҳужжатлари билан белгиланган қуйидаги товар ва валюта бойликларини олиб ўтишлари мумкин:

● олиб кириш ёки олиб чиқиш тақиқланмаган товарлар;

● қиймати ва (ёки) миқдори божсиз олиб кириш нормасидан ва акциз солиғи солинмайдиган товарларни олиб кириш нормасидан ошмайдиган товарлар;

● ёзма декларациялаш талаб этмайдиган ҳамда олиб кириш ва олиб чиқишга рухсат этилган Ўзбекистон Республикасининг нақд миллий валютаси ҳамда хорижий валютасининг чекланган нормалари миқдоридаги маблағлар.

 

«Яшил» йўлакдан ўтаётган фуқаронинг ўзи билан олиб келган багажининг оғирлиги неча килодан ошмаслиги лозим?

– Жисмоний шахсларнинг «яшил» йўлак орқали ҳаракатланишида улар багажларининг умумий оғирлиги бўйича божхона органларида чеклов йўқ. Бироқ олиб ўтилаётган товар нотижорат мақсадида ва олиб кириш ёки олиб чиқиш тақиқланмаган товарлар ҳамда қиймати ва (ёки) миқдори божсиз олиб кириш нормасидан ҳамда акциз солиғи солинмайдиган товарларни олиб кириш нормасидан ошмайдиган бўлиши лозим.

 

«Қизил йўлак» орқали ҳаракатланганда барча товарлар ва валюта бойликларини декларацияда кўрсатиш шартми?

– Жисмоний шахслар «қизил йўлак» орқали ҳаракатланганда қуйидаги товар ва валюта бойликларини ёзма декларациялашлари лозим:

● олиб кириш ёки олиб чиқиш тақиқланган товарлар;

● қиймати ва (ёки) миқдори божсиз олиб кириш нормасидан ва акциз солиғи солинмайдиган товарларни олиб кириш нормасидан ошадиган товарлар (мисол учун, ҳозирда амалда бўлган меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатлар талабларига кўра 2 литрдан ортиқ алкоголь маҳсулотлари; 10 қутидан ортиқ тамаки маҳсулоти; 30 граммдан ортиқ заргарлик буюмларини олиб ўтаётган шахслар «қизил йўлак» орқали ҳаракатланганда божсиз олиб ўтиш нормасидан ошадиган товар-моддий бойликларни декларацияда қайд этадилар).

● ёзма декларациялаш талаб этиладиган Ўзбекистон Республикасининг нақд миллий валютаси ва нақд хорижий валюталар.

Масалан юқорида кўрсатилган маҳсулотларни божсиз олиб кириш нормаларига тегишли ўзгартиришлар киритилганда 2018 йил 1 январдан эътиборан Ўзбекистон Республикаси халқаро аэропортларида ташкил этилаётган «қизил» ва «яшил» йўлаклар олдида жойлашган ахборот ҳудудлари ҳамда Йўловчи божхона декларацияларидаги эслатмалар орқали фуқароларга батафсил маълумотлар берилади.

 

Белгиланган нормадан ортиқча товарлар «яшил» йўлак орқали олиб ўтилган тақдирда фуқарога қандай чора кўрилади?

– Жисмоний шахснинг «яшил» йўлакдан ўтиши божхона мақсадлари учун божхона органига мазкур шахснинг ёзма декларациялаштириладиган товарлари йўқлиги ҳақида маълум қилиш сифатида кўриб чиқилади. «Яшил» йўлак орқали ўтадиган шахсда олиб кириш ёки олиб чиқиш тақиқланган ёки чекланган, қиймати ва (ёки) миқдори божсиз олиб кириш нормаси ҳамда акциз солиғи солинмайдиган товарларни олиб кириш нормасидан, шунингдек ёзма декларациялаштириладиган Ўзбекистон Республикасининг нақд миллий валютаси ва нақд хорижий валютадаги олиб кириш ҳамда олиб чиқишга рухсат этилган маблағларнинг чекланган нормасидан ортадиган товарлар борлиги аниқланганда, бундай шахс республикамизнинг амалдаги қонун ҳужжатларига мувофиқ жавобгарликка тортилади.

 

«Қизил» йўлак орқали ҳаракатланаётган йўловчида йўловчи божхона декларациясида кўрсатилмаган товарлар аниқланган тақдирда унга нисбатан қандай чоралар кўрилади?

– «Қизил» йўлак орқали ўтадиган жисмоний шахсда йўловчи божхона декларациясида қайд этилмаган, ёзма равишда декларацияланиши шарт бўлган товарлар борлиги аниқланган ҳолларда, бундай шахс Ўзбекистон Республикасининг амалдаги қонун ҳужжатларига мувофиқ жавобгарликка тортилади. Хусусан, жисмоний шахс Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 2271-моддаси 2-қисми (Товар ва транспорт воситаларини белгиланган тартибни бузган ҳолда Ўзбекистон Республикасининг божхона чегараси орқали олиб ўтиш) ёки ушбу кодекснинг 22722-моддаси бўйича (Товарларни декларацияламаслик ёки нотўғри декларациялаш) маъмурий жавобгарликка ёхуд шахснинг ҳаракатларида жиноят аломатлари бўлган тақдирда Жиноят кодексининг 182-моддаси (Божхона тўғрисидаги қонун ҳужжатларини бузиш) бўйича жиноий жавобгарликка тортилиши мумкин.

Агар фуқаро ушбу қоидалардан хабардор бўлмаса, ортиқча хавотирга ўрин йўқ. Чунки божхона ўтказиш пунктларидаги икки йўлакли тизим олдида жисмоний шахсларга божхона чегараси орқали олиб ўтиладиган товарларни декларациялаш учун тегишли йўлакни онгли равишда танлаш имконини берадиган ахборот ҳудудлари ташкил этилади. Унда божхона қонунчилиги ва асосий қоидалар, икки йўлакли тизимни қўллаш тартиби ҳақида қисқача маълумотномалар, шунингдек божхона қонунчилигини бузганлик учун жавобгарлик тўғрисидаги огоҳлантиришлар жойлаштирилади.

Агар сизда республикамиз халқаро аэропортларида жорий этилаётган «яшил» ва «қизил» йўлаклар бўйича қўшимча саволлар бўлса, ДБҚнинг (0371) 120-76-33 ишонч телефонига қўнғироқ қилишингиз ёки мурожаатларингизни info@customs.uz электрон манзилига юборишингиз мумкин.

 

Давлат божхона қўмитаси Ахборот хизмати.

Прочитано: 1855 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика