Norma.uz
Газета СБХ / 2017 год / № 51 / Божхона

«Очиқ эшиклар куни»да коррупция масалалари

 

2017–2018 йилларга мўлжалланган коррупцияга қарши курашиш бўйича Давлат дастури (Президентнинг 2.02.2017 йилдаги ПҚ-2752-сон билан тасдиқланган) ижроси доирасида, шунингдек Халқаро коррупцияга қарши курашиш куни муносабати билан Давлат божхона қўмитасининг «Тошкент-Аэро» ИБКда «Очиқ эшиклар куни» ўтказилди.

 

Маълумки, ҳар йили дунё бўйлаб 9 декабрь – Халқаро коррупцияга қарши курашиш куни кенг нишонланади. 2003 йилнинг айни шу санасида Мерида шаҳрида (Мексика) дунёнинг 100 дан ортиқ давлат вакиллари иштирокида бўлиб ўтган Сиёсий конференцияда БМТнинг Коррупцияга қарши кураш конвенцияси имзоланган эди. Бугунга келиб 172 давлат мазкур Конвенцияга аъзо ҳисобланади.

2008 йил 7 июлда Ўзбекистон Республикасининг «БМТнинг Коррупцияга қарши курашиш конвенциясига (Нью-Йорк, 2003 йил 31 октябрь) Ўзбекистон Республикасининг қўшилиши тўғрисида»ги Қонуни қабул қилиниши ортидан давлатимиз ушбу ғайриижтимоий иллатнинг олдини олиш ва унга қарши курашиш бўйича халқаро мажбуриятларни ўз зиммасига олди.

Тадбирни кириш сўзи билан очар экан, ­«Тошкент-Аэро» ИБК бошлиғи ўринбосари И.Омаров коррупцияга оид ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш, уларни аниқлаш ва чек қўйиш, бунга имкон берувчи сабаб ва шарт-шароитларни бартараф этиш борасида республикамизда амалга оширилаётган чора-тадбирлар хусусида тўхталди.

Тадбирда республика ИИВ Жиноят-қидирув бош бошқармаси катта тезкор вакили А.Саётов ички ишлар органларида коррупцияга оид ҳуқуқбузарликларнинг келиб чиқиш сабаб ва шароитлари, уларнинг барвақт профилактикаси ҳамда бартараф этиш бўйича соҳавий хизматларда кўриладиган чоралар тўғрисида тўхталиб ўтди.

«Очиқ эшиклар куни»да Тошкент авиация транспорт прокурори ўринбосари Ш.Мамажонов 2017–2018 йилларга мўлжалланган коррупцияга қарши курашиш бўйича Давлат дастури доирасида тизимда амалга оширилаётган ишлар юзасидан ахборот берди. Ўзбекистон нодавлат нотижорат ташкилотлари миллий ассоциацияси масъул котиби, юрист Н.Мамараимова коррупцияга қарши курашишда ННТ ва фуқаролик жамияти бошқа институтларининг роли ҳақида сўз юритди.

Давра суҳбатида божхона органларида коррупцияга қарши курашиш бўйича олиб борилаётган ишлар таҳлил қилинди. Хусусан, божхона органлари шахсий таркиби ўртасида қонунбузарликлар содир этилишининг олдини олиш, коррупцияга қарши курашиш, хизмат интизоми ва қонунчиликни мустаҳкамлаш ҳамда божхона органлари сафларини нопок ходимлардан тозалаш борасида кенг қамровли ишлар амалга оширилмоқда.

Вазирлар Маҳкамасининг «Давлат бошқаруви органлари ва маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари ходимларининг одоб-ахлоқ намунавий қоидалари тўғрисида»ги қарори (2.03.2016 йилдаги 62-сон) ижроси доирасида божхона органларида тарбиявий-профилактик ишларни кучайтириш, шахсий таркибнинг муносиб хулқ-атворда бўлишини таъминлаш, бурчга садоқатини мустаҳкамлаш, тизимга доғ туширувчи турли салбий ҳолатларга йўл қўйилиши олдини олиш мақсадида давлат божхона хизмати органларининг одоб-ахлоқ қоидалари ва уларни қўллаш бўйича йўриқнома тасдиқланди.

«Тошкент-Аэро» ИБК томонидан 2017 йилнинг ўтган даври мобайнида 90 дан ортиқ профилактик маърузалар, учрашувлар, индивидуал тартибда профилактик тарбиявий ишлар ва суҳбатлар ўтказилган. Бунга божхона ходимларининг ота-оналари ва оила аъзоларини ҳам жалб қилишга алоҳида эътибор қаратилмоқда. Шунингдек, ходимларнинг хизмат давомида зиммасига юкланган вазифаларни қай даражада адо этаётганлиги, ­ҳушёрлиги ва огоҳлигини синовдан ўтказиш мақсадида 62 маротаба хуфиёна текширувлар ўтказилган.

Бундан ташқари «Тошкент-Аэро» ИБКнинг барча ТИФ ва чегара-божхона постларидаги мавжуд мониторлар орқали йўловчилар ва ТИФ иштирокчилари учун доимий равишда коррупциянинг мудҳиш оқибатларидан огоҳлантирувчи ижтимоий видеороликлар намойиши йўлга қўйилган.

 

Ҳусан ТАНГРИЕВ,
«Тошкент-Аэро» ИБК Ахборот хизмати катта инспектори.

Прочитано: 1618 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика