Norma.uz
Газета СБХ / 2017 год / № 51 / Божхона

Контрабандачи «тадбиркорлар»га ҳукм ўқилди

 

Юртимизда тадбиркорлик субъектларига эркин фаолият олиб боришлари учун барча шароит ва имкониятлар яратиб берилган. Хусусан, импортчи ва экспортчи ташкилотлар фаолиятини либераллаштириш мақсадида қатор қонун ва қонуности ҳужжатлари қабул қилинган.

 

Бу шароитлардан унумли фойдаланиб келаётган тадбиркорлар мамлакатимиз иқтисодиётини юксалтиришга ўзларининг муносиб ҳиссаларини қўшиб келишмоқда. Аммо берилган имкониятларни суиистеъмол қилиб, катта даромад топиш илинжида ўз манфаатларини ҳар нарсадан устун қўйиб, ноқонуний хатти-ҳаракатларга қўл ураётганлар ҳам учрайди.

Яқинда Чиноз туман жиноят ишлари бўйича суди Самарқанд вилоятида рўйхатдан ўтган «Davr Talabi Qurilish Mollari» МЧЖнинг катта миқдордаги товарларни республикамизга ноқонуний олиб кириш ҳолати бўйича қўзғатилган жиноят ишини кўриб чиқишни якунлади.

Гап шундаки, 2017 йил 16 март куни Давлат божхона қўмитаси Контрабандага қарши курашиш бош бошқармаси ва Самарқанд вилояти божхона бошқармаси ходимларининг ҳамкорликда ўтказган махсус тадбири давомида 130 тоннадан ортиқ вазнга эга бўлган 22 млрд сўмлик контрабанда товарларнинг йўли тўсилди.

Юк-кузатув ҳужжатларига кўра бу товарлар Хитойдан Қозоғистонгача автотранспортда, Қозоғистондан эса темир йўл платформасида Самарқанд вилоятидаги «Улуғбек» станциясига етказилган.

Ҳужжатларга биноан юк ортилган контейнерларда чинни буюмлар ишлаб чиқариш учун хом ашё сифатида фойдаланиладиган маҳсулотлар (нефелин, доломит, цирконий, каолин, пегматит) бўлиши лозим эди. Аммо ўтказилган божхона кўригида аниқланишича, барча контейнерлар Хитойда ишлаб чиқарилган турли истеъмол товарлари билан «лиқ тўлдирилган ҳолда» бўлган. Эркагу аёллар ва болалар кийим-кечаклари, пойабзал, трикотаж маҳсулотлари, турли матолар, косметика ва парфюмерия маҳсулотлари, бижутерия, уяли алоқа воситалари ва бошқа жами 651 номдан иборат бўлган товарлар орасида республикамизга махсус рухсатномаларсиз олиб кирилиши тақиқланган дори воситалари, тиббиёт буюмлари, турли биологик фаол қўшимчалар бўлган. Масалан, бу товарлар орасидан назоратсиз истеъмол қилиниши инсон ҳаёти ва саломатлигига салбий таъсир кўрсатиши мумкин бўлган жами 10 минг дона «Лирика» номли дори воситалари чиққанига нима дейсиз?!

Маълум бўлишича, ушбу контрабанда чизмасининг муаллифлари товарларни божхона расмийлаштирувига қадар божхона тўлов ставкаси паст бўлган керамика ва чинни буюмларни ишлаб чиқариш учун импорт қилинадиган хом ашё сифатида олиб киришмоқчи бўлишган. Кўп вақт ўтмай, худди шу сингари товарлар билан тўлдирилган ва сохта ҳужжатлар билан расмийлаштирилган, «Davr Talabi Qurilish Mollari» МЧЖ манзилига ҳаракатланаётган яна иккита контейнер Тошкент вилоятида аниқланиб, ушлаб қолинган. Чиноз туман жиноят ишлари бўйича суди ушбу жиноят ишини кўриб чиқиб, 2017 йил ноябрда айбдор шахсларга нисбатан ҳукм чиқарди. Бунда контрабандачилар Т.Ашрафов ва Ш.Джалиловга нисбатан ЭКИҲнинг 300 баравари миқдорида (44 932 500 сўм) жарима жазоси, «Davr Talabi Qurilish Mollari» МЧЖ директори ва таъсисчиси Ҳ.Олмосовга нисбатан эса ойлик иш ҳақининг 30 фоизини давлат даромадига ушлаб қолган ҳолда 3 йил ахлоқ тузатиш ишлари жазоси тайинланди. Бундан ташқари илгари мазкур МЧЖ манзилига жўнатилган ва Самарқанд вилояти божхона бошқармаси томонидан ушлаб қолинган қиймати 18,36 млрд сўмлик товар ва контейнерлар, шунингдек, Тошкент вилояти божхона бошқармаси томонидан аниқланган умумий қиймати 3,4 млрд сўмлик товарлар суд ҳукмига мувофиқ давлат фойдасига мусодара қилинди. Ваколатли органлар томонидан бериладиган махсус сертификат ва рухсатномаларга эга бўлмаган 4 млрд сўмдан ортиқ товарлар эса ўрнатилган тартибда йўқ қилиниши белгиланди.

Шу ва шунга ўхшаш ҳолатларни кузатиб туриб, кишида беихтиёр мулоҳаза туғилади: наҳотки айрим «тадбиркорлар» учун мўмай пул топиш, моддий бойлик орттириш юртдошлар ва жамият фаровонлиги, инсон саломатлиги-ю ёш авлод тақдиридан ҳам устун турса?!

 

Самарқанд вилояти божхона бошқармаси.

Прочитано: 1401 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика