Norma.uz
Газета СБХ / 2017 год / № 51 / Бухгалтерга ёрдам

Жисмоний шахслар даромадидан олинадиган солиқ ва бошқа мажбурий тўловлар ҳисоб-китоби услубияти

 

2017 йилнинг декабрь ойи учун

 

● Декабрь ойида иш соатлари сони:

5 кунлик (40 соатлик) иш ҳафтасида – 159;

6 кунлик (40 соатлик) иш ҳафтасида – 164;

36 соатлик иш ҳафтасида – 149.

Иш кунлари сони:

5 кунлик иш ҳафтасида – 20;

6 кунлик иш ҳафтасида – 25.

 

√  2017 йил 1 январдан бошлаб ЖШДСнинг қуйидаги ставкалари амал қилмоқда: ноль ставкали; энг кам ставка – 7,5%; ўртача ставка – 17%; энг юқори ставка – 23% (Президентнинг 27.12.2016 йилдаги ПҚ-2699-сон қарорига 9-илова).

√  Январь-ноябрь ойларида энг кам иш ҳақи (ЭКИҲ) миқдори 1 647 525 сўмни (149 775 х 11) (22.08.2016 йилдаги ПФ-4822-сон Фармон), декабрь ойи учун ЭКИҲ 172 240 сўмни (20.11.2017 йилдаги ПФ-5245-сон Фармон) ташкил этади.

√  Бутун йил давомида ЖШДСни ва ЭКИҲ бараварида назарда тутилган имтиёзларни ҳисоблаб чиқаришда 2017 йилнинг 1 январь ҳолатига кўра белгиланган ЭКИҲ – 149 775 сўм қўлланади (Солиқ кодекси 186-моддасининг 1-қисми). Январь-декабрь ойлари учун солиқ солиш мақсадида ЭКИҲнинг жами миқдори 1 797 300 сўмни (149 775 х 12) ташкил қилади.

√  2017 йилда фуқароларнинг ШЖБПҲга мажбурий ойлик бадаллари ставкаси ходимга ҳисобланган иш ҳақи (даромад) солиқ солинадиган суммасининг 1%ини, ноль ставкасида (ЭКИҲ 1 баравари) солиқ солинадиган даромад чегирилган ҳолда, ташкил этади (ПҚ-2699-сон қарорга 9-илова).

√  ШЖБПҲга мажбурий бадаллар ҳисоблаб ёзилган ЖШДСдан чегирилади (АВ томонидан 6.10.2005 йилда 1515-сон билан рўйхатдан ўтказилган Низомнинг 3-банди).

√  2017 йил учун бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасига фуқароларнинг мажбурий суғурта бадаллари ставкаси ходимга ҳисоблаб ёзилган, бадаллар ундириладиган иш ҳақи (даромад) суммасининг 8%и миқдорида белгиланган (ПҚ-2699-сон қарорнинг 3-банди).

 

Солиқ солинадиган даромад миқдори

 

Солиқ ставкаси

 

1 797 300 сўмгача

 

0%

 

1 797 301 сўмдан 8 986 500 сўмгача

(5 х 1 797 300)

1 797 300 сўмдан ортиқ сумманинг 7,5%и

 

8 986 501 сўмдан 17 973 000 сўмгача

(10 х 1 797 300)

539 190 сўм + 8 986 500 сўмдан ортиқ сумманинг 17%и

 

17 973 001 сўм ва ундан юқори

 

2 066 895 сўм + 17 973 000 сўмдан ортиқ сумманинг 23%и

 

 

I. АНЪАНАВИЙ ҲИСОБ-КИТОБ

1-ВАЗИЯТ

Ойига ЭКИҲнинг 1 бараваридан ошмайдиган даромадлардан ЖШДС ҳисоб-китоби

Ходима корхонада чорак ставкада ишлайди. Январь–ноябрь ойларида у ойига 130 000 сўмдан, декабрь ойи учун 150 000 сўм иш ҳақи олди. Йил бошидан жами даромад 1 580 000 сўмни (130 000 х 11 + 150 000) ташкил қилади.

Жисмоний шахснинг 1 797 300 сўмгача бўлган даромадига ноль ставкаси бўйича солиқ солинади. Ходиманинг иш ҳақидан ЖШДС 0 сўмни (1 580 000 х 0%) ташкил қилади.

Ходиманинг иш ҳақидан ШЖБПҲга бадаллар ҳисоб-китобида ноль ставкаси бўйича солиқ солинадиган даромад (ЭКИҲнинг 1 баравари) чегирилиши сабабли ушбу бадаллар ҳисоблаб ўтказилмайди.

Ходиманинг даромадларидан суғурта бадаллари 12 000 сўмга (150 000 х 8%) тенг.

Суғурта бадаллари ушланганидан кейин ходимага 138 000 сўм (150 000 – 12 000) тўланади.

 

2-ВАЗИЯТ 

Ойига ЭКИҲнинг 5 бараваридан ошмайдиган даромадлардан ЖШДС ҳисоб-китоби

Ходимга январь–ноябрь ойларида ойига 630 000 сўмдан, декабрь ойи учун 720 000 сўм тўланган. Йил бошидан даромад 7 650 000 сўмни (630 000 х 11 + 720 000) ташкил қилади.

Олинган даромадга 7,5%лик ставка бўйича солинадиган ЖШДС:

(7 650 000 – 1 797 300) х 7,5% = 438 952,5 сўмга тенг.

Январь-ноябрь ойларида 396 185,63 сўм солиқ ушлаб қолинган. Декабрь ойидаги солиқ суммаси 42 766,87 сўмга (438 952,5 – 396 185,63) тенг.

Январь–декабрь ойлари учун ШЖБПҲга мажбурий бадаллар суммаси 58 527 сўмни ((7 650 000 – 1 797 300) х 1%) ташкил этади.

Январь-ноябрь ойларида ШЖБПҲга 52 824,75 сўм ўтказилган, декабрь ойида ажратмалар 5 702,25 сўмни (58 527 – 52 824,75) ташкил қилади.

Декабрь ойи учун бюджетга 37 064,62 сўм (42 766,87 – 5 702,25) солиқ ўтказилади.

Мажбурий суғурта бадаллари 57 600 сўмни (720 000 х 8%) ташкил этади.

ЖШДС ва суғурта бадаллари ушланганидан кейин ходимга 619 633,13 сўм (720 000 – 42 766,87 – 57 600) тўланади.

 

3-ВАЗИЯТ 

Бир ойдаги даромадлар 10 ЭКИҲдан ошмаганда ЖШДС ҳисоб-китоби

Ходимнинг январь–ноябрь ойларидаги меҳнатига ойига 920 000 сўмдан, декабрь ойи учун 1 050 000 сўм тўланган. Йил бошидан даромад 11 170 000 сўмни (920 000 х 11 + 1 050 000) ташкил қилади.

17%лик ставка бўйича солиқ солинадиган даромад суммасини ҳисоб-китоб қиламиз ва январь–декабрь ойлари учун солиқни ҳисоблаймиз:

539 190 + (11 170 000 – 8 986 500) х 17% = 910 385 сўм.

Январь-ноябрь ойларида 814 261,25 сўм солиқ ушлаб қолинган. Декабрь ойидаги солиқ суммаси 96 123,75 сўмга (910 385 – 814 261,25) тенг.

ШЖБПҲга мажбурий бадаллар суммаси 93 727 сўмни ((11 170 000 – 1 797 300) х 1%) ташкил
этади.

Январь-ноябрь ойларида ШЖБПҲга 84 724,75 сўм ўтказилган, декабрь ойида ажратмалар 9 002,25 сўмни (93 727 – 84 724,75) ташкил қилади.

Декабрь ойи учун бюджетга 87 121,5 сўм (96 123,75 – 9 002,25) ЖШДС ўтказилади.

Мажбурий суғурта бадаллари 84 000 сўмни (1 050 000 х 8%) ташкил этади.

Ходим қўлига 869 876,25 сўм (1 050 000 – 96 123,75 – 84 000) иш ҳақи олади.

 

4-ВАЗИЯТ

Бир ойдаги даромадлар 10 ЭКИҲдан ошганда ЖШДС ҳисоб-китоби

Ходимнинг январь–ноябрь ойларидаги меҳнатига ойига 1 610 000 сўмдан, декабрь ойи учун 1 850 000 сўм ҳақ тўланган. Йил бошидан даромад 19 560 000 сўмни (1 610 000 х 11 + 1 850 000) ташкил қилади.

23%лик ставка бўйича солиқ солинадиган даромад суммасини ҳисоб-китоб қиламиз ва январь–декабрь ойлари учун ЖШДСни ҳисоблаймиз:

2 066 895 + (19 560 000 – 17 973 000) х 23% = 2 431 905 сўм.

Январь-ноябрь ойларида 2 178 646,25 сўм ЖШДС ушлаб қолинган. Декабрь ойидаги солиқ суммаси 253 258,75 сўмга (2 431 905 – 2 178 646,25) тенг.

ШЖБПҲга мажбурий бадаллар суммаси 177 627 сўмга ((19 560 000 – 1 797 300) х 1%) тенг.

Январь-ноябрь ойларида ШЖБПҲга 160 624,75 сўм ўтказилган, декабрь ойида ажратмалар 17 002,25 сўмни (177 627 – 160 624,75) ташкил қилади.

Декабрь ойи учун бюджетга 236 256,5 сўм (253 258,75 – 17 002,25) ЖШДС ўтказилади.

Декабрь ойи учун мажбурий суғурта бадаллари 148 000 сўмни (1 850 000 х 8%) ташкил этади.

Ходим қўлига 1 448 741,25 сўм (1 850 000 – 253 258,75 – 148 000) иш ҳақи олади.

 

II. ИМТИЁЗЛАРНИ ҲИСОБГА ОЛГАН ҲОЛДА

 

5-ВАЗИЯТ 

Даромаддан ЭКИҲнинг 4 бараварига тенг сумма чиқариб ташланадиган имтиёз қўлланилган ҳолда ЖШДС ҳисоб-китоби

Ходимнинг январь–ноябрь ойларидаги меҳнатига ойига 1 610 000 сўмдан, декабрь ойи учун 1 850 000 сўм ҳақ тўланган. Йил бошидан даромад 19 560 000 сўмни (1 610 000 х 11 + 1 850 000) ташкил қилади.

√ Солиқ кодексининг 180-моддаси 2-қисмига мувофиқ ушбу имтиёзга эга бўлган фуқароларнинг (масалан, 16 ёшдан ошмаган икки ва ундан ортиқ болалари бўлган ёлғиз оналар) жами даромадидан ҳар ойда ЭКИҲнинг 4 бараварига тенг сумма чиқариб ташланади.

 

Солиқ солинадиган даромадни ҳисоб-китоб қиламиз:

19 560 000 – 1 797 300 х 4 = 12 370 800 сўмга тенг.

17%лик ставка бўйича солиқ солинадиган даромад суммасини ҳисоблаймиз ва январь–декабрь ойлари учун солиқни ҳисоблаб ёзамиз:

539 190 + (12 370 800 – 8 986 500) х 17% = 1 114 521 сўм.

Январь-ноябрь ойларида 984 244,25 сўм ЖШДС ушлаб қолинган. Декабрь ойидаги солиқ суммаси 130 276,75 сўмга (1 114 521 – 984 244,25) тенг.

ШЖБПҲга мажбурий бадаллар суммаси 105 735 сўмни ((12 370 800 – 1 797 300) х 1%) ташкил этади.

Январь-ноябрь ойларида ШЖБПҲга 94 723,75 сўм ўтказилган, декабрь ойида ажратмалар 11 011,25 сўмни (105 735 – 94 723,75) ташкил қилади.

Бюджетга 119 265,5 сўм (130 276,75 – 11 011,25) ЖШДС ўтказилади.

Мажбурий суғурта бадаллари 148 000 сўмни (1 850 000 х 8%) ташкил этади.

Ходим қўлига 1 571 723,25 сўм (1 850 000 – 130 276,75 – 148 000) иш ҳақи олади.

 

6-ВАЗИЯТ 

Моддий ёрдам олинганда имтиёзни ҳисобга олган ҳолда ЖШДС ҳисоб-китоби

Ходимнинг январь–ноябрь ойларидаги меҳнатига ойига 1 100 000 сўмдан, декабрь ойи учун 1 265 000 сўм ҳақ тўланган. Январь ойида унга фарзанди туғилганлиги муносабати билан 2 000 000 сўм моддий ёрдам берилган. Йил бошидан даромад 15 365 000 сўмни (1 100 000 х 11 + 2 000 000 + 1 265 000) ташкил қилади.

√ Солиқ кодексининг 179-моддаси 1-бандининг 3 ва 4-хатбошиларига кўра бир йил давомида ЭКИҲнинг 12 бараваригача миқдорда бериладиган қуйидаги моддий ёрдам суммаларига: вафот этган ходимнинг оила аъзоларига ёки оила аъзоси вафот этганлиги муносабати билан ходимга бериладиган тўловлар; ходимга меҳнатда майиб бўлганлик, касб касаллиги ёхуд соғлиққа бошқача шикаст етганлиги билан боғлиқ тўловлар; бола туғилиши, ходим ёки унинг фарзандлари никоҳдан ўтиши муносабати билан бериладиган тўловлар; қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини бериш ёки уларни сотиб олиш учун маблағлар бериш тарзидаги тўловларга ЖШДС солинмайди (Солиқ кодексининг 178-моддаси 16-банди). Йил мобайнида ҳисоб-китоб қилишда йил бошида амал қилган ЭКИҲ қўлланилади (149 775 х 12 = 1 797 300 сўм).

 

Солиқ солинадиган даромад 13 567 700 сўмга (15 365 000 – 1 797 300) тенг.

17%лик ставка бўйича солиқ солинадиган даромад суммасини ҳисоблаймиз ва январь–декабрь ойлари учун солиқни ҳисоблаб ёзамиз:

539 190 + (13 567 700 – 8 986 500) х 17% = 1 317 994 сўм.

Январь-ноябрь ойларида 1 185 320,25 сўм ЖШДС ушлаб қолинган. Декабрь ойидаги солиқ суммаси 132 673,75 сўмга (1 317 994 – 1 185 320,25) тенг.

ШЖБПҲга мажбурий бадаллар суммаси 117 704 сўмни ((13 567 700 – 1 797 300) х 1%) ташкил этади.

Январь-ноябрь ойларида ШЖБПҲга 106 551,75 сўм ўтказилган, декабрь ойида ажратмалар 11 152,25 сўмни (117 704 – 106 551,75) ташкил қилади.

Декабрь ойи учун бюджетга 121 521,5 сўм (132 673,75 – 11 152,25) ЖШДС ўтказилади.

Мажбурий суғурта бадаллари 101 200 сўмни (1 265 000 х 8%) ташкил этади.

Ходим қўлига 1 031 126,25 сўм (1 265 000 – 132 673,75 – 101 200) иш ҳақи олади.

 

7-ВАЗИЯТ 

Қимматбаҳо совға олинганда имтиёзни ҳисобга олган ҳолда ЖШДС ҳисоб-китоби

Ходимнинг январь–ноябрь ойларидаги меҳнатига ойига 1 150 000 сўмдан, декабрь ойи учун 1 300 000 сўм ҳақ тўланган. Январь ойида унга 1 400 000 сўмлик ноутбук совға қилинди. Ходимнинг йил бошидан даромади 15 350 000 сўмни (1 150 000 х 11 + 1 400 000 + 1 300 000) ташкил қилади.

√ Солиқ кодексининг 179-моддаси 14-бандига кўра бир йил мобайнида юридик шахслардан ЭКИҲнинг 6 баравари миқдоригача бўлган суммада олинган совғаларнинг қийматига солиқ солинмайди. Бунда йил мобайнида ҳисоб-китоб қилишда йил бошида амал қилган ЭКИҲ қўлланилади (149 775 х 6 = 898 650 сўм).

 

Солиқ солинадиган даромад 14 451 350 сўмга (15 350 000 – 898 650) тенг.

17%лик ставка бўйича солиқ солинадиган даромад суммасини ҳисоблаймиз ва январь–декабрь ойлари учун солиқни ҳисоблаб ёзамиз:

539 190 + (14 451 350 – 8 986 500) х 17% = 1 468 214,5 сўм.

Январь-ноябрь ойларида 1 329 590,75 сўм ЖШДС ушлаб қолинган. Декабрь ойидаги солиқ суммаси 138 623,75 сўмга (1 468 214,5 – 1 329 590,75) тенг.

Январь–декабрь ойлари учун ШЖБПҲга мажбурий бадаллар суммаси 126 540,5 сўмга ((14 451 350 – 1 797 300) х 1%) тенг.

Январь-ноябрь ойларида ШЖБПҲга 115 038,25 сўм ўтказилган, декабрь ойида ажратмалар 11 502,25 сўмни (126 540,5 – 115 038,25) ташкил қилади.

Бюджетга 127 121,5 сўм (138 623,75 – 11 502,25) ЖШДС ўтказилади.

Декабрь ойи учун мажбурий суғурта бадаллари 104 000 сўмни (1 300 000 х 8%) ташкил этади.

Ходим қўлига 1 057 376,25 сўм (1 300 000 – 138 623,75 – 104 000) иш ҳақи олади.

 

8-ВАЗИЯТ 

Бир нечта имтиёзни ҳисобга олган ҳолда (ҳар ойда даромаддан ЭКИҲнинг 4 бараварига тенг суммани чегириш, моддий ёрдам ва қимматбаҳо совға олинганда) ЖШДС ҳисоб-китоби

Солиқ кодексининг 180-моддасига кўра имтиёзга ҳақли бўлган ходимга январь–ноябрь ойларида ойига 1 150 000 сўмдан, декабрь ойи учун 1 300 000 сўм иш ҳақи тўланган. Январь ойида унга никоҳдан ўтиши муносабати билан 2 000 000 сўм моддий ёрдам кўрсатилган ва 1 000 000 сўмлик қийматга эга совға топширилган. Ходимнинг йил бошидан даромади 16 950 000 сўмни (1 150 000 х 11 + 2 000 000 + 1 000 000 + 1 300 000) ташкил қилади.

Қуйидагиларга мувофиқ:

√ Солиқ кодексининг 180-моддаси 2-қисмига мувофиқ имтиёз олиш ҳуқуқига эга бўлган ходимнинг солиқ солинадиган даромадидан ҳар ойда ЭКИҲнинг 4 бараварига тенг сумма (1 797 300 х 4 = 7 189 200 сўм) чиқариб ташланади;

√ Солиқ кодексининг 179-моддаси 1-бандига мувофиқ, бир йил давомида ЭКИҲнинг 12 бараваригача (149 775 х 12 = 1 797 300 сўм) миқдорда бериладиган моддий ёрдам суммасига ЖШДС солинмайди;

√ Солиқ кодексининг 179-моддаси 14-бандига кўра юридик шахслардан бир йил мобайнида ЭКИҲнинг 6 баравари (149 775 х 6 = 898 650 сўм) миқдоригача олинган совғаларнинг қийматига ЖШДС солинмайди.

 

Солиқ солинадиган даромадни аниқлаймиз:

13 950 000 – 7 189 200 + 2 000 000 – 1 797 300 + 1 000 000 – 898 650 = 7 064 850 сўм.

Олинган даромадга 7,5%лик ставка бўйича солиқ солинади:

(7 064 850 – 1 797 300) х 7,5% = 395 066,25 сўм.

Январь-ноябрь ойларида 353 731,88 сўм ЖШДС ушлаб қолинган. Декабрь ойидаги солиқ суммаси 41 334,37 сўмга (395 066,25 – 353 731,88) тенг.

ШЖБПҲга мажбурий бадаллар суммаси 52 675,5 сўмни ((7 064 850 – 1 797 300) х 1%) ташкил этади.

Январь-ноябрь ойларида ШЖБПҲга 47 164,25 сўм ўтказилган, декабрь ойида ажратмалар 5 511,25 сўмни (52 675,5 – 47 164,25) ташкил қилади.

Бюджетга 35 823,12 сўм (41 334,37 – 5 511,25) солиқ ўтказилади.

Мажбурий суғурта бадаллари 104 000 сўмни (1 300 000 х 8%) ташкил этади.

Ходим қўлига 1 154 665,63 сўм (1 300 000 – 41 334,37 – 104 000) олади.

 

III. ОДАТДАН ТАШҚАРИ ҲОЛАТЛАР

 

9-ВАЗИЯТ 

Ўриндош ходим даромадларидан ЖШДС ҳисоб-китоби

Солиқ кодексининг 180-моддаси 2-қисмида назарда тутилган имтиёзга эга ўриндош ходимга январь–ноябрь ойларида ойига 690 000 сўмдан, декабрь ойида 800 000 сўм иш ҳақи тўланган. Ходимнинг йил бошидан даромади 8 390 000 сўмни (690 000 х 11 + 800 000) ташкил қилади.

√ Асосий бўлмаган иш жойидан ёки бошқа юридик шахслардан олинган даромадларга тўлов манбаида ЖШДСни ҳисоблаб чиқариш Солиқ кодексининг 180-моддасида назарда тутилган имтиёзни қўлламасдан жами даромад суммасидан амалга оширилади (Солиқ кодексининг 186-моддаси 8-қисми).

√ Агар асосий бўлмаган иш жойидан ёки бошқа юридик шахслардан даромад оладиган жисмоний шахс бухгалтерияга ундан ЖШДСни энг юқори ставкада ушлаб қолиш ҳақида ариза тақдим этса, у ҳолда даромад тўловчи юридик шахс имтиёзларни қўлламаган ҳолда уни энг юқори ставкада ушлаб қолади (Солиқ кодексининг 186-моддаси 9-қисми). Бундай ариза мавжуд бўлмаган ҳолларда ЖШДС шкала бўйича ушлаб қолинади, солиқ тўловчи эса солиқ органларида ўтган йил учун жами даромадларини кейинги йилнинг 1 апрелига қадар декларациялаши шарт.

 

I. Ўриндош бухгалтерияга ЖШДСни энг юқори ставкада ушлаб қолиш ҳақида ариза тақдим этмаган.

Унинг январь–декабрь ойларида олган даромадига 7,5%лик ставка бўйича солиқ солинади. ЖШДС:

(8 390 000 – 1 797 300) х 7,5% = 494 452,5 сўмга тенг.

Январь-ноябрь ойларида 445 685,63 сўм ЖШДС ушлаб қолинган. Декабрь ойидаги солиқ суммаси 48 766,87 сўмга (494 452,5 – 445 685,63) тенг.

ШЖБПҲга мажбурий бадаллар 65 927 сўмга ((8 390 000 – 1 797 300) х 1%) тенг.

Январь-ноябрь ойларида ШЖБПҲга 59 424,75 сўм ўтказилган, декабрь ойида ажратмалар 6 502,25 сўмни (65 927 – 59 424,75) ташкил қилади.

Декабрь ойи учун бюджетга 42 264,62 сўм (48 766,87 – 6 502,25) ЖШДС ўтказилади.

Мажбурий суғурта бадаллари суммаси 64 000 сўмни (800 000 х 8%) ташкил этади.

Солиқ ва суғурта бадаллари ушланганидан кейин ходим 687 233,13 сўм (800 000 – 48 766,87 – 64 000) иш ҳақи олади.

 

II. Ўриндош ходим бухгалтерияга ЖШДСни энг юқори – 23%лик ставкада ушлаб қолиш ҳақида ариза тақдим этган.

Ўриндошнинг даромади 17 973 000 сўмдан ошмаслигига қарамай, ходимнинг аризасига кўра унинг бутун иш ҳақига 23%лик ставка бўйича солиқ солинади.

Январь–декабрь ойлари учун ЖШДС суммаси 1 929 700 сўмга (8 390 000 х 23%) тенг.

Январь-ноябрь ойларида 1 745 700 сўм ЖШДС ушлаб қолинган. Декабрь ойида унинг суммаси 184 000 сўмни (1 929 700 – 1 745 700) ташкил этади.

Жами иш ҳақидан (ноль ставкаси бўйича солиқ солинадиган даромадни чегирмаган ҳолда) ШЖБПҲга бадаллар (1%) ҳисоблаб ёзилади. Январь–декабрь ойларида уларнинг суммаси 83 900 сўмни (8 390 000 х 1%) ташкил қилади.

Январь-ноябрь ойларида ШЖБПҲга 75 900 сўм ўтказилган, декабрь ойи учун 8 000 сўм (83 900 – 75 900) ўтказилади.

Бюджетга 176 000 сўм (184 000 – 8 000) ЖШДС ўтказилади.

Декабрь ойи учун суғурта бадаллари 64 000 сўмни (800 000 х 8%) ташкил қилади.

ЖШДС ва суғурта бадаллари ушланганидан кейин ўриндош ходим 552 000 сўм (800 000 – 184 000 – 64 000) иш ҳақи олади.

 

10-ВАЗИЯТ 

Юридик шахсга турар жойни ижарага берувчи ходимнинг даромадларидан ЖШДС ҳисоб-китоби

Ходимнинг январь–ноябрь ойларидаги меҳнатига ойига 690 000 сўмдан, декабрь ойи учун 800 000 сўм ҳақ тўланган. Йил бошидан даромад 8 390 000 сўмни (690 000 х 11 + 800 000) ташкил қилади. Ходим Тошкент шаҳрида жойлашган, майдони 50 кв.м бўлган турар жой биносини 1 январдан бошлаб ижарага бериш тўғрисида иш берувчи билан шартнома тузди ва ҳар ойда 900 000 сўм ижара ҳақи олади.

√ Жисмоний шахсларнинг турар жойни ижарага топширишдан оладиган даромадларига солиқ солиш ижара (ёллаш) шартномасида назарда тутилган тўловдан келиб чиқиб амалга оширилади, бироқ у турар жойни ижарага берадиган жисмоний шахслар учун белгиланган энг кам ижара ҳақи ставкаларидан ҳисоблаб чиқарилган миқдордан кам бўлмаслиги керак (ПҚ-2699-сон қарорга 26-илова).

√ Тошкент шаҳрида бир ойлик ижара тўловининг энг кам миқдори этиб 1 кв.м турар жой учун 4 500 сўм; Нукус ва вилоят бўйсунувидаги шаҳарларда – 3 000 сўм; бошқа аҳоли пунктларида – 1 500 сўм белгиланган.

√ Мол-мулкни ижарага беришдан олинган даромадларга 7,5%лик ставка бўйича ЖШДС солинади (Солиқ кодексининг 181-моддаси).

√ ШЖБПҲга бадаллар иш берувчи ва ходим ўртасида тузилган меҳнат шартномаси ёки фуқаролик-ҳуқуқий тусдаги шартнома бўйича бажарилган ишлар учун олинган даромадлардан ҳисоблаб ёзилади. Ижара ҳақи тарзидаги даромадлар мулкий даромад бўлганлиги ва ишлар бажариш билан боғлиқ бўлмаганлиги боис, ундан ШЖБПҲга ажратмалар қилинмайди.

 

Ижара ҳақидан ЖШДС суммасини ҳисоблаймиз. Мазкур ҳолатда унинг энг кам суммаси 225 000 сўмни (4 500 х 50) ташкил этади, у ҳақиқатдаги ижара ҳақидан камлиги боис шартномада назарда тутилган суммадан солиқ ҳисобланади:

900 000 х 7,5% = 67 500 сўм.

Январь-декабрь ойлари учун ходим даромадларига 7,5%лик ставка бўйича солиқ солинади:

(8 390 000 – 1 797 300) х 7,5% = 494 452,5 сўм.

Январь-ноябрь ойларида 445 685,63 сўм ЖШДС ушлаб қолинган. Декабрь ойидаги солиқ суммаси 48 766,87 сўмга (494 452,5 – 445 685,63) тенг.

ШЖБПҲга мажбурий бадаллар 65 927 сўмга ((8 390 000 – 1 797 300) х 1%) тенг.

Январь-ноябрь ойларида ШЖБПҲга 59 424,75 сўм ўтказилган, декабрь ойида ажратмалар 6 502,25 сўмни (65 927 – 59 424,75) ташкил қилади.

Декабрь ойи учун бюджетга 42 264,62 сўм солиқ (48 766,87 – 6 502,25) ўтказилади.

Мажбурий суғурта бадаллари 64 000 сўмни (800 000 х 8%) ташкил этади.

Солиқ ва мажбурий ажратмалар ушлаб қолинганидан кейин ходимга 1 519 733,13 сўм иш ҳақи (800 000 + 900 000 – 48 766,87 – 67 500 – 64 000) тўланади.

 

11-ВАЗИЯТ

Алимент тўлайдиган ходимнинг даромадларидан ЖШДС ҳисоб-китоби

Ходимнинг январь-ноябрь ойларидаги иш ҳақи миқдори ойига 1 100 000 сўмни, декабрь ойи учун 1 265 000 сўмни ташкил қилди. Йил бошидан даромад 13 365 000 сўмни (1 100 000 х 11 + 1 265 000) ташкил этди. У суднинг қарорига биноан битта болага иш ҳақининг 1/4 қисмига тенг миқдорда алимент тўлаши шарт.

√ Ижро ҳужжатлари бўйича ундирув ходимнинг иш ҳақига ва бошқа даромад турларига қаратилганда, ушлаб қолинадиган миқдор солиқлар ушлаб қолингандан кейин қолган суммадан ҳисоблаб чиқарилади («Суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларини ижро этиш тўғрисида»ги Қонуннинг 65-моддаси).

 

17%лик ставка бўйича солиқ солинадиган даромад суммасини ҳисоблаймиз ва январь–декабрь ойлари учун ушбу суммага солиқни ҳисоблаб ёзамиз:

539 190 + (13 365 000 – 8 986 500) х 17% = 1 283 535 сўм.

Январь-ноябрь ойларида 1 150 861,25 сўм ЖШДС ушлаб қолинган. Декабрь ойи учун солиқ суммаси 132 673,75 сўмга (1 283 535 – 1 150 861,25) тенг.

ШЖБПҲга мажбурий бадаллар суммаси 115 677 сўмни ((13 365 000 – 1 797 300) х 1%) ташкил этади.

Январь-ноябрь ойларида ШЖБПҲга 104 524,75 сўм ўтказилган, декабрь ойи учун ажратмалар 11 152,25 сўмни (115 677 – 104 524,75) ташкил қилади.

Декабрь ойи учун бюджетга 121 521,5 сўм (132 673,75 – 11 152,25) ЖШДС ўтказилади.

Мажбурий суғурта бадаллари 101 200 сўмга (1 265 000 х 8%) тенг.

Ушлаб қолиниши лозим бўлган алимент суммасини аниқлаймиз:

(1 265 000 – 132 673,75 – 101 200) х 25% = 257 781,56 сўм.

Ходим қўлига 773 344,69 сўм (1 265 000 – 132 673,75 – 101 200 – 257 781,56) иш ҳақи олади.

 

12-ВАЗИЯТ

ШЖБПҲга ихтиёрий бадаллар ўтказувчи ходимнинг даромадларидан солиқ ҳисоб-китоби

Ходимнинг январь–ноябрь ойларидаги иш ҳақи миқдори ойига 1 200 000 сўмни, декабрь ойида 1 380 000 сўмни ташкил қилди. Йил бошидан даромад 14 580 000 сўмни (1 200 000 х 11 + 1 380 000) ташкил этди. Февраль ойида ходим бухгалтерияга ҳар ойда унинг иш ҳақидан 400 000 сўмни ШЖБПҲга ихтиёрий бадал сифатида ўтказишни сўраб ариза тақдим этди.

√ ШЖБПҲга ихтиёрий бадаллар суммаси ходимнинг солиқ солинадиган даромадларини аниқлашда чегириб ташланади (Солиқ кодексининг 179-моддаси 31-банди).

 

Солиқ солинадиган даромадни аниқлаймиз:

14 580 000 – (400 000 х 11) = 10 180 000 сўм.

17%лик ставка бўйича солиқ солинадиган даромад суммасини ҳисоблаймиз ва январь–декабрь ойлари учун ушбу суммага солиқни ҳисоблаб ёзамиз:

539 190 + (10 180 000 – 8 986 500) х 17% = 742 085 сўм.

Январь-ноябрь ойларида 657 861,25 сўм ЖШДС ушлаб қолинган. Декабрь ойи учун солиқ суммаси 84 223,75 сўмга (742 085 – 657 861,25) тенг.

Январь–декабрь ойлари учун ШЖБПҲга мажбурий бадаллар суммаси 83 827 сўмни ((10 180 000 – 1 797 300) х 1%) ташкил этади.

Январь-ноябрь ойларида ШЖБПҲга 75 524,75 сўм ўтказилган, декабрь ойи учун ажратмалар 8 302,25 сўмни (83 827 – 75 524,75) ташкил қилади.

Декабрь ойи учун бюджетга 75 921,5 сўм (84 223,75 – 8 302,25) ЖШДС ўтказилади.

Мажбурий суғурта бадаллари 110 400 сўмга (1 380 000 х 8%) тенг.

Солиқ, суғурта ажратмалари ва ШЖБПҲга ихтиёрий ўтказилган бадал чегирилгандан кейин ходимга 785 376,25 сўм (1 380 000 – 400 000 – 84 223,75 – 110 400) иш ҳақи тўланади.

 

13-ВАЗИЯТ 

Ипотека кредитини олган ходимнинг даромадларидан ЖШДС ҳисоб-китоби

Ёш оила аъзоси ҳисобланадиган корхона ходими квартира сотиб олиш учун ипотека кредитини расмийлаштирди. Унинг январь-ноябрь ойларидаги ойлик иш ҳақи миқдори 1 200 000 сўмни, декабрь ойида 1 380 000 сўмни ташкил қилади. Йил бошидан солиқ солинадиган даромад 14 580 000 сўмни (1 200 000 х 11 + 1 380 000) ташкил қилади. Февраль ойида ходим бухгалтерияга ипотека кредитини сўндириш учун ҳар ойда 400 000 сўмдан ҳисоблаб ўтказишни сўраб ариза топширди ва барча зарур ҳужжатларни тақдим этди.

√ Ёш оила аъзолари томонидан квартира сотиб олиш учун олинган ипотека кредитларини ҳамда улар бўйича ҳисоблаб ёзилган фоизларни қоплаш учун йўналтириладиган иш ҳақи суммаларига жисмоний шахсларнинг даромадларидан олинадиган солиқ солинмайди (Солиқ кодексининг ­179-моддаси 30-банди).

 

Январь-декабрь ойлари учун солиқ солинадиган даромад 10 180 000 сўмни (14 580 000 – (400 000 х 11)) ташкил қилади.

ЖШДС суммасини аниқлаш учун аввало 17%лик ставка бўйича солиқ солинадиган даромад суммасини ҳисоб-китоб қиламиз ва январь–декабрь ойлари учун ушбу суммага солиқни ҳисоблаб ёзамиз:

539 190 + (10 180 000 – 8 986 500) х 17% = 742 085 сўм.

Январь-ноябрь ойларида 657 861,25 сўм солиқ ушлаб қолинган. Декабрь ойи учун ЖШДС суммаси 84 223,75 (742 085 – 657 861,25) сўмни ташкил қилади.

Январь-декабрь ойларида ШЖБПҲга мажбурий бадаллар суммаси 83 827 сўмни ((10 180 000 – 1 797 300) х 1%) ташкил қилади.

Январь-ноябрь ойларида ШЖБПҲга 75 524,75 сўм ўтказилган, декабрь ойи учун ажратмалар 8 302,25 сўмни (83 827 – 75 524,75) ташкил қилади.

Декабрь ойи учун бюджетга 75 921,5 сўм (84 223,75 – 8 302,25) ЖШДС ўтказилади.

Мажбурий суғурта бадаллари 110 400 сўмни (1 380 000 х 8%) ташкил қилади.

Солиқ, суғурта ажратмалари ва кредитни сўндириш учун ушланмалар чегирилганидан кейин ходим 785 376,25 сўм (1 380 000 – 400 000 – 84 223,75 – 110 400) иш ҳақи олади.

 

Ҳисоб-китоб услубиятини экспертимиз Муҳиддин ЗАЙНУДДИНОВ тайёрлади.

________________________________________________________________________________

*Жисмоний шахсларнинг даромадидан олинадиган солиқ ва бошқа мажбурий тўловларнинг ҳисоб-китоби услубияти январь ойи учун «СБХ»нинг 31.01.2017 йилдаги 5 (1173)-сонида, февраль ойи учун 28.02.2017 йилдаги 9 (1177)-сонида, март ойи учун 28.03.2017 йилдаги 13 (1181)-сонида, апрель ойи учун 18.04.2017 йилдаги 16 (1184)-сонида, май ойи учун 23.05.2017 йилдаги 21 (1189)-сонида, июнь ойи учун 20.06.2017 йилдаги 25-26 (1193-1194)-сонида, июль ойи учун 25.07.2017 йилдаги 30 (1198)-сонида, август ойи учун 22.08.2017 йилдаги 34 (1202)-сонида, сентябрь ойи учун 26.09.2017 йилдаги 39 (1207)-сонида, октябрь ойи учун 24.10.2017 йилдаги 43 (1211)-сонида, ноябрь ойи учун 28.11.2017 йилдаги 48 (1216)-сонида чоп этилган.

Прочитано: 1964 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика