«Бегона» автомобилни бошқариш учун қандай ҳужжатлар зарур?
– Ўзингизга тегишли бўлмаган транспорт воситасини бошқариш учун тегишли тоифадаги транспортни бошқариш ҳуқуқини берувчи ҳайдовчилик гувоҳномасига, унинг талонига ёки вақтинчалик рухсатномага эга бўлишингиз шарт, агар транспорт воситаси эгасининг фуқаролик жавобгарлигини мажбурий суғурта қилиш бўйича шартнома ушбу автомобилдан чекланмаган шахсларнинг фойдаланишини ҳисобга олган ҳолда тузилган ёки уни бошқараётган шахс суғурта полисида кўрсатилган бўлса (ЙҲҚнинг 8-банди, ВМнинг 24.12.2015 йилдаги 370-сон қарорига 1-илова).
Мавзувий сонни мухбиримиз Алла Ромашко олиб боради.