Norma.uz

Йиғимлар – бюджетга

 

Фирмамизнинг автотранспорти техник кўрикдан ўтказилиши керак.

Барча турдаги транспорт учун (фирмамизда фақат енгил автомобиллар мавжуд эмас) бадал тўлаш зарурми?

А.Р., бухгалтер.

 

– Техник кўрикдан ўтказганлик учун ЭКИҲнинг 1/10 қисми миқдорида йиғим ундирилади. Бу мототранспорт, тиркамалар ва ярим тиркамаларга тааллуқли эмас – ушбу турдаги транспорт учун йиғим ЭКИҲнинг 1/20 миқдорини ташкил этади.

Тижорат асосида йўловчилар ташиш учун фойдаланиладиган енгил автомобиллар, автобуслар, троллейбуслар, трамвайлар ва ўтириладиган жойлар сони 8 та ва ундан ортиқ бўлган (ҳайдовчининг ўрнидан ташқари), одамларни мунтазам ташиш учун жиҳозланган юк автомобиллари, йирик габаритли, оғир вазнли ва хавфли юкларни ташиш учун махсус транспорт воситалари ва уларга тиркамалар иккинчи марта техник кўрикдан ўтказилганлиги учун йиғим ундирилмайди.

Биринчи (олдинги) техник кўрикда носоз деб топилган транспорт воситалари такрорий техник кўрикдан ўтказилганлиги учун белгиланган миқдорларда йиғим ундирилади.

Техник кўрик ўтказилганлиги учун йиғимлар суммалари тегишли маҳаллий бюджетга ўтказилади (ВМнинг 31.01.2003 йилдаги 54-сон қарори билан тасдиқланган Низомнинг 5, 7-бандлари).

 

Мавзувий сонни мухбиримиз Алла Ромашко олиб боради.

 

Прочитано: 1181 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика