Norma.uz

Ўзбекистон аудити – 25 ёшда!

 

1992 йил 9 декабрда «Аудиторлик фаолияти тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни қабул қилиниши билан Ўзбекистонда аудиторлик фаолияти амалга оширилиши учун ҳуқуқий асослар яратилган эди. Бу кунни 25 йиллик тарихга эга бўлган аудитимизнинг «таваллуд куни» деб ҳисоблаш мумкин. Бугунги кунда мамлакатимизда 102 та аудиторлик ташкилоти ва 656 нафар аудитор фаолият юритмоқда.

 

Ўзбекистон Республикаси Бухгалтерлар ассоциацияси – ўша пайтда ягона ҳисобланган бухгалтерлар профессионал ташкилотини яратиш ташаббускорлари – Э.Хўжаев, Ю.Иткин, С.Ғуломов, В.Беганов, М.Тўлахўжаева ва бошқалар қонун лойиҳасини ишлаб чиқишга ўз ҳиссаларини қўшдилар. Қонун қабул қилингач, у Ўзбекистон Республикаси Бухгалтерлар ва аудиторлар ассоциациясига (ЎзР БАА) айлантирилди.

1992–2000 йиллар давомида ЎзР БАА республика Молия вазирлиги билан ҳамкорликда аудиторларни сертификациядан ўтказди. Мамлакатимизнинг 9 та минтақасида филиаллар барпо этилганидан кейин ушбу профессионал жамоат ташкилоти Ўзбекистон Бухгалтерлар ва аудиторлар миллий ассоциацияси ­(ЎзБАМА) деб номланиш ҳуқуқини қўлга киритди.

ЎзБАМА миссияси – таълим дастурлари ва малака ошириш курсларини ўтказиш, консалтинг хизматлари кўрсатиш йўли билан бухгалтерлар ва аудиторлар ҳуқуқлари ҳимояланишида кўмаклашиш ва уларнинг манфаатларини илгари суриш. Буларнинг баридан мақсад – халқаро даражадаги Ассоциация ­аъзолари мақомига эришиш.

ЎзБАМА 2000 йилдан эътиборан Бухгалтерлар халқаро федерацияси (БХФ – IFAC) уюшган аъзоси этиб тайинланиши билан унинг фаолияти миссиясига мувофиқлиги эътироф этилди.

Ўзбекистон бухгалтерлари ва аудиторлари 2010 йилдан бошлаб 9 декабрь – «Аудиторлик фаолияти тўғрисида»ги Қонун қабул қилинган кунни Бухгалтер ва аудитор куни сифатида нишонлашга қарор қилганлар.

ЎзБАМА жамоаси Ўзбекистон бухгалтерлари, аудиторлари ва молия-иқтисод соҳасида фаолият юритаётган барча ходимларга Ватанимиз фаровонлиги йўлидаги ишларида муваффақият тилайди!

Прочитано: 1304 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика