Ходим 20 кунга (2017 йил 19 майдан 7 июнгача) иш ҳақи сақланмайдиган таътил олиш учун ариза ёзди, буйруқ расмийлаштирилди. Бироқ у олдинроқ – 2017 йил 30 майда қайтишга қарор қилди. Ходимнинг ташаббуси билан ҳақ тўланмайдиган таътилдан эртароқ қайтиши тўғрисида буйруқни расмийлаштириш зарурми?
А.Турсунқулова, КБ бошлиғи.
– Ҳа, зарур.
Меҳнат тўғрисидаги қонун ҳужжатларида ходимнинг иш ҳақи сақланмайдиган таътилдан муддатидан олдин қайтиши масаласи аниқ тартибга солинмаган.
Иш берувчи розилик билдирганда эркин шаклда тегишли буйруқ чиқаради, яъни ходим 2017 йил 30 майдан бошлаб ўз меҳнат вазифаларини бажаришга киришганини маълумот учун қабул қилади.
Абдусалом Рисқуллаев, «Norma Online» етакчи эксперти.