Norma.uz
Газета Норма маслахатчи / 2017 год / № 26 / Сизнинг ҳуқуқингиз

Мерос: бошқанинг фойдасига воз кечиш

 

Бувамдан 6 нафар набирасига уй мерос бўлиб қолди. Оилавий кенгашда ҳамма уйни А набирасига беришга қарор қилди.

Нотариал идорада қолган набиралар ариза ёзиб, ҳар бири меросдаги ўз улушидан А набира фойдасига воз кечиши мумкинми? Ёки аввал ҳар бир набира уйга мероснинг ўз қисмини алоҳида расмийлаштириб, сўнг уни А набирага бериши лозимми?

Д.Мақсудов.

 

Ҳа, мумкин.

Васиятнома ва қонун бўйича мерос олаётганда меросхўр мерос очилган* жойдаги нотариусга ариза бериб, меросдан воз кечишга ҳақли. Қонун билан мерос очилгандан кейин бундай ариза берилиши мумкин бўлган вақт чекланмаган (ФКнинг 1147-моддаси 1, 2-қисмлари, 1148-моддаси 1-қисми).

Меросхўр меросдан воз кечганида васиятнома бўйича ёки қонун бўйича меросхўрлар жумласидан бўлмиш бошқа шахслар фойдасига воз кечаётганини кўрсатишга ҳақли (ФКнинг ­1148-моддаси 3-қисми).

Бинобарин, фойдасига меросдан воз кечилаётган набирадан ташқари, барча меросхўрлар (набиралар) воз кечиш ҳақидаги аризаларни, меросни қабул қилаётган меросхўр эса – уни қабул қилиш ҳақидаги аризани нотариусга тақдим этишлари шарт. Мерос очилган жойдаги нотариус ушбу аризаларни қабул қилиши керак («Нотариат тўғрисида»ги Қонуннинг ­50-моддаси). Бунда нотариус унга мурожаат қилган барча меросхўрларнинг шахсини уларнинг шахсига нисбатан ҳар қандай шубҳаларни истисно этадиган паспорти ёки бошқа ҳужжатларига асосан аниқлайди (Қонуннинг 32-моддаси).

Меросхўр шахсан ўзи тақдим этган меросни қабул қилиш ҳақидаги аризада нотариус унинг шахсини аниқлайди ва имзоси ҳақиқийлигини текширади, бу ҳақда аризага белги қўяди ва шахсини тасдиқловчи ҳужжатнинг номини, унинг рақамини, қачон ва ким томондан берилганлигини ва туғилган йилини кўрсатади (АВ томонидан 30.03.2010 йилда 2090-сон билан рўйхатдан ўтказилган Йўриқноманинг 231-банди 2-хатбошиси). Меросдан воз кечиш ҳақидаги аризалар нотариус томонидан мерос ишларини ҳисобга олиш китобида қайд этилади (Йўриқноманинг 270-банди 3-хатбошиси).

Агар нотариус бешта меросхўрдан меросдан воз кечиш ҳақидаги аризани қабул қилишни ва, тегишинча, фойдасига воз кечилиши арз қилинган меросхўрнинг меросга бўлган ҳуқуқи тўғрисидаги гувоҳномани беришни рад этса, барча меросхўрлар ёки уларнинг исталгани ушбу хатти-ҳаракатлар устидан судга шикоят қилиши мумкин (Қонуннинг 39-моддаси). Бундай шикоят ФПКнинг ­28-боби қоидаларига мувофиқ кўриб чиқилади (Олий суд Пленумининг 20.07.2011 йилдаги 05-сон қарори 18-банди ­2-хатбошиси).

 

Камол Музаффаров,

«Norma Online» етакчи эксперти.

 

*Мерос фуқаронинг ўлими ёки унинг суд томонидан вафот этган деб эълон қилиниши оқибатида очилади. Мерос қолдирувчининг ўлган куни (зарурат бўлганда пайти ҳам), у вафот этган деб эълон қилинганда эса, агар суднинг қарорида бошқа муддат кўрсатилган бўлмаса, вафот этган деб эълон қилиш тўғрисидаги суднинг қарори кучга кирадиган кун мерос очилган вақт деб ҳисобланади (ФКнинг 1116-моддаси 1, 2-қисмлари).

Прочитано: 2755 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика