Norma.uz
Газета Норма маслахатчи / 2017 год / № 26 / Меъёрий лойиҳалар

Болалар дориларини реклама қилишга рухсатнома олиш осонлашади

 

ҚҲТБТ порталида Вояга етмаганлар учун мўлжалланган дори воситаларини реклама қилишга рухсатнома бериш тартиби тўғрисида низомга (15.12.2014 йилдаги 341-сон ВМҚ билан тасдиқланган) тузатишлар лойиҳаси жойлаштирилди.

 

Эслатиб ўтамиз, вояга етмаганларга мўлжалланган дори воситаларини реклама қилишга рухсатнома бериш тартиби «Тадбиркорлик фаолияти соҳасидаги рухсат бериш тартиб-таомиллари тўғрисида», «Реклама тўғрисида»ги қонунлар билан ҳам тартибга солинади.

Реклама берувчилар дори воситаларини реклама қилишга рухсатнома олиш учун ўзлари келган ҳолда «ягона дарча» марказига мурожаат қиладилар ёки ЯИДХП орқали аризани электрон шаклда тақдим этадилар. Кейин «ягона дарча» маркази ходими ушбу ҳужжатларни ваколатли органга юборади. Жавоб реклама берувчининг электрон манзилига келади.

Рухсатнома олиш учун қуйидаги ҳужжатлар тақдим этилади:

► рухсатнома бериш тўғрисида белгиланган шаклда ариза;

► реклама материаллари (матн, сценарий, видео, аудио, мақола, модуль ва бошқалар);

► рухсатнома бериш тўғрисидаги аризани кўриб чиқиш учун йиғим (ЭКИҲнинг 1 баравари миқдорида) тўланганлигини тасдиқловчи маълумот.

Электрон шаклда тақдим этилган ҳужжатлар ариза берувчининг электрон рақамли имзоси билан тасдиқланади.

9 иш куни мобайнида рухсатнома бериш ёки беришни рад этиш тўғрисида қарор қабул қилиниши лозим. Бу қарорни эксперт хулосасига асосан ваколатли орган томонидан тузилган комиссия чиқаради.

Рухсатномани қайта расмийлаштиришда давлат органи томонидан рухсатномалар реестрига ўзгартиришлар киритилади. Рухсатномаларни қайта расмийлаштириш ва бериш учун ариза ёки хабарнома олинган кундан бошлаб 2 кундан ортиқ бўлмаган муддат белгиланган.

Лойиҳа жорий йилнинг 23 июнига қадар муҳокамада бўлади ва унга ўзгартиришлар, қўшимчалар киритилиши ёки у рад этилиши мумкин.

 

Олег Заманов, Моҳина Мирзаева,

«Norma Online» экспертлари.

Прочитано: 1514 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика