Norma.uz
Газета Норма маслахатчи / 2017 год / № 26 / Хўжалик юритиш қоидалари

Олганингизни қайтаринг

 

2008 йилда корхона товарнинг қарз шартномасини тузди, унга кўра муайян вақтга ЁММ (бензин ва дизель ёқилғиси) берди. Қонун ҳужжатларига мувофиқ ЁММ сотиш тақиқланади.

Агар тарафлар мажбуриятни янгилаш тўғрисида битим тузсалар, қарздор ЁММни пул билан қайтариш мажбуриятини бажариши мумкинми? Ҳуқуқбузарликнинг олдини олиш учун қандай қилиб тўғри йўл тутиш мумкин?

М.Саидаҳмедова.

 

 

Йўқ, бундай қилиш мумкин эмас. Акс ҳолда бензин ва дизель ёнилғиси ҳақиқатда қайта сотилган бўлиб чиқади.

Ҳа, пулдан ташқари, турга хос аломатлари билан белгиланадиган бошқа ашёлар* (турли товарлар) ҳам қарз шартномаси предмети бўлиши мумкин. Бунда қарз олувчи қарз берувчига бир йўла ёки бўлиб-бўлиб, қарзга олинган ашёларнинг хили, сифати ва миқдорига баравар ашёларни қайтариб беришга мажбур (ФКнинг 732-моддаси 1-қисми). Ушбу норма маъносидан келиб чиқилса, қарз олувчи шартномани тузиш босқичидаёқ қарз сифатида олинган ашёдан қонун ҳужжатларига зид келмайдиган ўз мақсадларида фойдаланади. Келгусида, ушбу ашёдан фойдаланиб бўлганидан сўнг қарз берувчидан олинган миқдорда худди шундай ашёни сотиб олиб, унга қайтаришига тўғри келади.

Қарз олувчи ЁММни пул билан қайтариш мажбуриятини бажаришга ҳуқуқий имкони борлиги (йўқлиги) ҳақидаги саволдан келиб чиқсак, унинг пул маблағлари бор. Пул энг ликвид актив ва универсал эквивалент ҳисобланади. Шу сабабли қарз олувчи кўрсатилган ЁММни қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда қарз берувчидан олганига тенг миқдорда сотиб олиши ва унга беришига (моҳиятан олганда қайтаришига) ҳеч нима тўсқинлик қилмайди.

Мажбуриятни янгилаш, яъни тарафларнинг ўз ўрталаридаги дастлабки мажбуриятни бошқа нарсани ёки бошқача ижро этиш усулини назарда тутувчи янги мажбурият билан алмаштириш ҳақидаги келишувдан фойдаланиши (ФКнинг 347-моддаси 1-қисми) олди-сотдини кўрсатади. ФКда ёки бошқа қонунда назарда тутилган ҳолларда айрим турдаги товарларни олиш-сотишнинг ўзига хос жиҳатлари қонун ҳужжатлари билан белгиланади (ФКнинг 386-моддаси ­3-қисми). Чунончи, автомобиль бензини ва дизель ёнилғиси Махсус белгиланадиган тартиб бўйича сотиладиган моддий-техника ресурсларининг стратегик турлари рўйхатига (ВМнинг 5.02.2004 йилдаги 57-сон қарорига 2-илова) киради. У Моддий-техника ресурсларининг стратегик турларини сотишнинг махсус тартиби тўғрисидаги низом (ВМнинг 57-сон қарорига 3-илова) билан назарда тутилган.

Нефть маҳсулотларини реализация қилиш тақиқланмаган, бироқ у лицензияланиши керак (бундан заводда идишларга қадоқланганлари мустасно) (Олий Мажлиснинг 12.05.2001 йилдаги 222-II-сон қарори билан тасдиқланган Рўйхат).

Истеъмолчилар томонидан Рўйхатга киритилган бошқа ресурслар сингари, белгиланадиган нархлар бўйича сотиб олинган бензин ва дизель ёнилғисидан фақат ишлаб чиқариш мақсадларида фойдаланилади ва улар қайта сотилмайди (ВМнинг 57-сон қарори 4-банди 1-хатбошиси). Шунингдек очиқ биржа савдоларида сотиб олинган автомобиль бензини ва дизель ёнилғиси қайта сотилиши мумкин эмас (57-сон Низомнинг 36-банди 4-хатбошиси).

Белгиланадиган нархлар бўйича сотиб олинган ресурслар ёки биржа савдоларида сотиб олинган қайта сотилиши тақиқланган ресурслар истеъмолчилар томонидан қайта сотилиши ҳоллари аниқланган тақдирда қайта сотишдан олинган даромад олиб қўйилади. Ресурсларни қайта сотиш ҳолларига йўл қўйган корхоналар раҳбарлари қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда жиноий жавобгарликка қадар жавобгарликка тортиладилар (ВМнинг 57-сон қарори 4-банди 2, 3-хатбошилари; Низом, ВМнинг 28.10.2010 йилдаги 239-сон қарорига 1-илова).

Шу тариқа, қарз берувчи билан мажбуриятни янгилаш тўғрисида келишув тузиш орқали ЁММни пул билан қайтариш мажбуриятини бажаришда ушбу ресурсларни қайта сотиш аломатлари юзага келади. Тегишли органларнинг бундай қилмиши эса МЖТКнинг ­165-моддаси у ёки бу қисми бўйича ёки жиноят аломатлари мавжуд бўлганда – ЖКнинг 190-моддаси бўйича лицензия олиниши шарт бўлган фаолият билан лицензиясиз шуғулланиш деб баҳоланиши мумкин.

 

Камол Музаффаров,

«Norma Online»

етакчи эксперти.

 

*Бир турдаги ҳамма ашёларга хос аломатларга эга бўлган ҳамда сони, оғирлиги, ўлчови ва шу кабилар билан белгиланадиган ашёлар турга хос аломатлари билан белгиланадиган ашёлар ҳисобланади. Бундай ашёлар бошқаси билан алмаштирса бўладиган ашёлардир (ФКнинг 87-моддаси 3, 4-қисмлари).

Прочитано: 1430 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика