Norma.uz
Газета Норма маслахатчи / 2017 год / № 26 / Меъёрий лойиҳалар

Қандай медикаментларга ҚҚС бўйича имтиёз жорий этилмайди

 

ҚҲТБТ порталида Вазирлар Маҳкамасининг Импорт қилишда Солиқ кодекси 211-моддасининг 6-бандида назарда тутилган қўшилган қиймат солиғи бўйича имтиёзлар татбиқ қилинмайдиган дори воситалари ва тиббий буюмлар рўйхатининг янги таҳририни тасдиқлайдиган қарори лойиҳаси эълон қилинди.

 

Солиқ кодексининг ушбу моддасига мувофиқ дори воситалари, ветеринария дори воситалари, тиббиёт ва ветеринария учун мўлжалланган буюмлар, шунингдек уларни ишлаб чиқариш учун қонун ҳужжатларида белгиланадиган рўйхат бўйича олиб кириладиган хом ашё импорти ҚҚС тўлашдан озод этилади. Мазкур имтиёз олиб кирилаётган, Вазирлар Маҳкамаси томонидан тасдиқланадиган рўйхат бўйича Ўзбекистонда ҳам ишлаб чиқарилаётган тайёр дори воситаларига, ветеринария дори воситаларига, тиббиёт ва ветеринария учун мўлжалланган буюмларга нисбатан татбиқ этилмайди.

Маълумот учун: ҳозирда Рўйхатда 67 номдаги дорилар мавжуд, бироқ Президентнинг 20.04.2017 йилдаги ПҚ-2911-сон қарорида тиббий буюмлар ҳисобига рўйхатни кенгайтириш назарда тутилган.

Муҳокама учун тақдим этилган лойиҳа 74 позицияни ўз ичига олган, ундан 70 таси дори воситалари, 4 таси эса тиббиёт учун мўлжалланган буюмлардир.

Аҳолининг касалланиш таркиби, ички бозорни маҳаллий тиббий маҳсулотлар билан тўлдирилганлиги ва уларнинг сифатини таҳлил қилиш асосида дорилар ва тиббий буюмларни рўйхатдан ўтказишни (қайта рўйхатдан ўтказишни) ҳисобга олган ҳолда, зарурат бўлганда Рўйхатга ҳар 6 ойда ўзгартириш ва қўшимчалар киритилади.

Бунда тузатишларда янги номдагилари киритилиши, айрим позицияларнинг Рўйхатдан чиқарилиши, шунингдек тиббий препаратларнинг чиқарилиш шакли ва ТИФ ТН кодлари ўзгартирилиши мумкинлиги назарда тутилган.

 

Олег Заманов, Моҳина Мирзаева,

«Norma Online» экспертлари.

Прочитано: 1546 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика