Norma.uz
Газета Норма маслахатчи / 2017 год / № 26 / Сизнинг ҳуқуқингиз

Бировнинг мулкига умид қилманг

 

Қайнонам ўзи сотиб олган ва унинг номига расмийлаштирилган Чирчиқдаги квартирани яшаш учун оиламизга берди. Унда ўғлини (турмуш ўртоғимни) ва набирасини (қизимни) пропискадан ўтказди, мени эса пропискадан ўтказишни истамаяпти. Аслида уни мен таъмирладим, барча коммунал тўловларни тўлаб келаман. Шу пайтгача Фарғонада прописка қилинганман.

Турмуш ўртоғим билан ажрашаётганда мен ёки қизим (16 яшар) қайнонам квартирасининг бир қисмини ола оламизми?

А.Умарова.

 

Йўқ, ола олмайсиз.

Кўриб чиқилаётган вазиятда квартиранинг бир қисми турмуш ўртоғингиз билан умумий мулкингиз бўлгандагина унга даъво қилишингиз мумкин бўлар эди, дарвоқе, у ажрашмасангиз ҳам бўлиб олиниши мумкин (ОКнинг 27-моддаси). Бироқ мазкур вазиятда турмуш ўртоғингиз квартира эгаси эмас, бинобарин, у бўлиб олинадиган предмет деб ҳисобланиши мумкин эмас.

Ўзингиз ёзганингиздек, квартирани қайнонангиз сотиб олган, тегишинча, у эгаси сифатида мулкини ўз хоҳишига кўра тасарруф этишга ҳақли.

Қизингизга келсак, гарчи ажрашиш пайтида квартиранинг бир қисмига даъво қилиши мумкин бўлмаса ҳам, бироқ вояга етгунча* ушбу турар жойда яшаш ҳуқуқи сақланади. Бироқ бунинг учун отаси ўша пайтгача шу ерда яшаши (пропискадан ўтган бўлиши) керак (Низомнинг 42-банди 5-хатбошиси, 5.01.2011 йилдаги ПФ-4262-сон Фармонга 1-илова).

Фуқароларнинг ўзлари эгаллаб турган турар жойларда вақтинча ёки доимий пропискасиз ёхуд турган жойи бўйича ҳисобда турмасдан яшаб туришига йўл қўйганлик учун ЭКИҲнинг 10 баравари миқдорида жарима назарда тутилган (МЖТКнинг 223-моддаси 3-қисми).

 

Маҳкам Воҳидов,

юридик фанлар номзоди,

«Norma Online» эксперти.

 

*Шахс 18 ёшга тўлгунга қадар вояга етмаган (бола) ҳисобланадиБола ҳуқуқларининг кафолатлари тўғрисида»ги Қонуннинг 3-моддаси). 

Прочитано: 1677 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика