Norma.uz

Компенсация тўланади

 

Корхона ходими билан тузилган меҳнат шартномаси унинг ташаббусига кўра бекор қилинмоқда. У иш вақтида 4 турдаги таътилдан фойдаланган: йиллик асосий таътил – 15 иш куни (МКнинг 134-моддаси); қўшимча таътилмеҳнат шароити ноқулай ва ўзига хос бўлган иш учун бериладиган 12 иш куни (МКнинг ­137-моддаси); қўшимча (ижтимоий) таътил – 12 ёшга тўлмаган икки ва ундан ортиқ боласи бор аёл сифатида 3 кун (МКнинг 232-моддаси); бир марталик таътилкорхонада 15 йилдан ортиқ ишлаган меҳнат фахрийси сифатида 1 кун (ушбу имтиёз тармоқ келишуви ва жамоа шартномасида назарда тутилган).

Меҳнат шартномаси бекор қилинаётганда қандай таътиллар учун компенсация тўлашимиз керак?

А.Сагдеева.

 

– Меҳнат шартномаси бекор қилинган куни иш берувчи ходимга унинг меҳнат дафтарчасини бериши ва у билан ҳисоб-китоб қилиши шарт (МКнинг 108, 110-моддалари). Агар меҳнат шартномаси бекор қилинган пайтга келиб ходим жорий иш йили учун ёки бир неча йил учун йиллик меҳнат таътилларидан фойдаланмаган бўлса, унга фойдаланилмаган барча йиллик асосий ва қўшимча таътиллар учун пуллик компенсация тўланади (МКнинг 151, 275-моддалари). Бунда меҳнат шартномасини бекор қилиш сабаби аҳамиятга эга бўлмайди.

Умумий қоидага кўра йиллик асосий таътиллар – 15 иш кунидан ортиқча қўшимча таътиллар берилади (МКнинг 134-моддаси). Яъни йиллик ҳақ тўланадиган таътилнинг умумий муддатини ҳисоблаб чиқаришда қўшимча таътиллар асосий йиллик таътилга қўшилади (МКнинг 140-моддаси).

Қўшимча таътил – айрим ходимларга белгиланган асосий таътилдан ташқари бериладиган меҳнат таътили тури. Уни бериш муддати ва тартиби меҳнат тўғрисидаги қонунлар ва бошқа норматив ҳужжатларда, меҳнат шартномасининг шартларида белгиланади (МКнинг ­136-моддаси).

Шу тариқа, меҳнат шартномаси бекор қилинганда ходимга фойдаланилмаган барча йиллик асосий ва қўшимча таътиллар учун пуллик компенсация тўланади (МКнинг 151-моддаси 1-қисми, 275-моддаси 2-қисми).

 

Абдусалом Рисқуллаев, «Norma Online» етакчи эксперти.

Прочитано: 1811 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика