Norma.uz
Газета Норма маслахатчи / 2016 год / № 33 / Хўжалик юритиш қоидалари

Айбдормисиз – жарима тўланг

 

Корхонамиз экспорт контрактига асосан олувчига (Савдо Уйи, Россия) ўзи ишлаб чиқарган маҳсулотни бочкаларда юклаб жўнатди.

Товар темир йўл вагонида тайинланган жойга келтирилди, вагон пломбаланган бўлиб, пломбани очиш ёки шикастлаш излари аниқланмаган, бироқ вагон тешикларидан бочканинг ичидаги суюқлик оққани кўзга ташланган. Вагон комиссион тарзда очилганида олувчи станция вакиллари билан биргаликда лозим даражадаги ўровда бўлган товардан ташқари ичи бўш бочкалар, шунингдек вертикал юзаси шикастланган ва тешилган бочкалар борлигини аниқладилар. Тижорат далолатномаси тузилган.

Товарни олувчи Россия Савдо-саноат палатасининг вилоят бўлинмасига яроқсиз ҳолга келган товар миқдорини аниқлаш ҳақидаги ариза билан мурожаат этган. Палата товарнинг бир қисми ундан келгусида фойдаланиш ва сотишга яроқсизлиги ҳақида эксперт хулосасини берган. ССП далолатномаси асосида яроқсиз товар ахлатга ташланган, бу ҳақда тегишли ҳужжат мавжуд.

Товарни олувчи «Российские железные дороги» ОАЖга нисбатан етказилган зарар қийматини ундириш ҳақидаги даъво билан судга мурожаат этди. Турли инстанцияларда 6 марта суд қилинди. 2 та ҳолатда суднинг ҳал қилув қарорлари товар олувчиси фойдасига чиқарилди. Бироқ охир-оқибат бочкаларни маҳкамлаш учун фойдаланилган материал сифатсизлиги ва маҳсулот жўнатувчи юкни нотўғри маҳкамлаганлиги сабабли товар олувчисининг «Российские железные дороги» ОАЖга нисбатан даъвоси рад этилди.

ВМнинг 9.08.2005 йилдаги 189-сон қарорига 1-иловада шундай дейилган: «Чет элдаги корхона номига олиб чиқилган ҳамда ташиш ва сақлаш жараёнида ёхуд экспортчига ва чет элдаги корхонага боғлиқ бўлмаган сабабларга кўра яроқсиз бўлиб қолган товарлар юзасидан ваколатли органнинг тегишли экспертизаси далолатномаси ва (ёки) товарлар турган мамлакат божхона органининг божхона назорати остида уларнинг йўқ қилинганлиги тўғрисидаги тасдиқномаси тақдим этилади. Кўрсатиб ўтилган ҳужжатлар божхона органида шартномани (контрактни) ҳисобдан чиқариш учун асос ҳисобланади. Бунда экспортчига нисбатан молиявий санкциялар қўлланмайди».

Солиқ органларига тақдим этилган ССПнинг эксперт хулосаси ва 6 та суднинг ҳал қилув қарорларига қарамай, товарни олувчининг «Российские железные дороги» ОАЖга нисбатан даъвоси бўйича солиқ органлари тўловни 2 йилга кечиктирган ҳолда жўнатувчининг ҳисобварағига валюта келиб тушмагани учун жарима қўймоқчи.

Солиқ органлари молиявий санкцияларни қўллашга ҳақлимилар?

И.Мардонов,

бухгалтер.

 

– Ўзбекистон Республикасининг хўжалик юритувчи субъектлари томонидан хорижий мамлакатлардаги улар ташкил этган савдо уйлари, ваколатхоналар, корхоналар орқали, шунингдек Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатасининг хорижий мамлакатлардаги савдо-инвестиция уйлари орқали олиб чиқилаётган товарларни божхонада расмийлаштириш тартиби тўғрисидаги низом (ВМнинг 9.08.2005 йилдаги 189-сон қарорига 1-илова, бундан кейин – Низом) билан божхонада расмийлаштирилган кундан бошлаб 180 кун мобайнида экспортчи шартномалар (контрактлар) асосида чет элдаги корхоналар номига олиб чиқилган товарлар бўйича валюта тушуми тушишини ёхуд ушбу товарларнинг Ўзбекистон Республикаси ҳудудига қайтаришни таъминлаши белгиланган. Чет элдан валюта тушуми тушишининг белгиланган муддатлари ўтгандан кейин 30 банк кунидан кўпроқ муддатга кечикишига йўл қўйган экспортчига (кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик субъектлари учун – 60 банк куни) нисбатан солиқ органлари томонидан қуйидаги санкциялар қўлланилади:

валюта тушуми тушиши белгиланган муддатдан 180 кунгача кечикканда – тушмаган валюта маблағлари суммасига нисбатан 10% эквивалентда;

валюта тушуми тушиши белгиланган муддатдан 180 кундан 365 кунгача кечикканда – тушмаган валюта маблағлари суммасига нисбатан 20% эквивалентда;

валюта тушуми тушиши белгиланган муддатдан 365 кундан ортиқ муддатга кечикканда – тушмаган валюта маблағлари суммасига нисбатан қўшимча равишда 70% эквивалентда.

Айни пайтда чет элдаги корхона номига олиб чиқилган ҳамда ташиш ва сақлаш жараёнида ёхуд экспортчига ва чет элдаги корхонага боғлиқ бўлмаган сабабларга кўра яроқсиз бўлиб қолган товарлар юзасидан ваколатли органнинг тегишли экспертизаси далолатномаси ва (ёки) товарлар турган мамлакат божхона органининг божхона назорати остида уларнинг йўқ қилинганлиги тўғрисидаги тасдиқномаси тақдим этилади. Кўрсатиб ўтилган ҳужжатлар божхона органида шартномани (контрактни) ҳисобдан чиқариш учун асос ҳисобланади. Бунда экспортчига нисбатан молиявий санкциялар қўлланмайди.

Келтирилган ҳуқуқий нормаларни ҳисобга олиб, қуйидаги хулосага келиш мумкин. Агар товарлар айни ташиш ёки сақлаш жараёнида (учинчи шахсда) яроқсиз ҳолга келган бўлса, сизда кўрсатилган ҳужжатлар мавжуд бўлганда экспорт контрактини божхона органи ҳисобидан чиқариш учун асос бўлар ва экспортчи сифатида сизга нисбатан молиявий санкциялар қўлланмаган бўлар эди.

Бироқ (хатингиздан кўринганидек) олувчининг «РЖД» ОАЖга нисбатан етказилган зарар қийматини ундириш ҳақидаги даъво талабларини кўриб чиққан Россия Федерациясининг тегишли суди бочкаларни маҳкамлаш учун фойдаланилган материал сифатсизлиги ва маҳсулот жўнатувчи юкни нотўғри маҳкамлаганлиги сабабли уни қондиришни рад этган. Фикримча, суд ташувчи билан тузилган шартномадан келиб чиққан, унда маҳсулот солинган бочкаларни вагонларда маҳкамлаш мажбурияти жўнатувчи сифатида корхонангиз зиммасига юклатилган. Агар шундай бўлса, валюта тушуми келиб тушмаганлиги учун солиқ органи сизга нисбатан Низомда назарда тутилган молиявий санкцияни қўллашга ҳақли ва мажбур бўлади.

 

Камол Музаффаров, «Norma Online» эксперти.

 

Прочитано: 1508 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2020 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика