Norma.uz

Автомобилни сотиш қоидалари

 

Битта жисмоний шахс номига нечта автомобилни расмийлаштириш мумкин? Чекловлар мавжудми? Қанча автомашинани қайси давр ичида сотиш мумкин?

А.Умаров,

мувофиқлаштирувчи.

 

– Қонун ҳужжатларида автомобиллар сингари мол-мулкни сотиб олиш ва тасарруф этишга доир муайян юридик чекловлар мавжуд эмас.

Бироқ давлат томонидан «тақиқловчи» божлар – маҳаллий ва импорт қилинган енгил автотранспорт воситаларидан фойдаланиш ва (ёки) уларни тасарруф этиш ҳуқуқи берилиши, олди-сотдиси, айирбошланиши, ҳадя қилиниши, рента, ижара, гаров (кредит ташкилотлари билан тузилган гаров шартномалари бундан мустасно), лизингга берилиши чоғида, агар улардан фойдаланиш муддати автомобиллар расмий дилерлар ёки ишлаб чиқарувчидан сотиб олинган кундан бошлаб 1 йилдан ошмаган бўлса, ўта юқори давлат божи ставкаларини белгиловчи иқтисодий дастак назарда тутилган.

Ундириладиган бож миқдори – ҳар бир от кучи учун ЭКИҲнинг 5 баравари (ВМнинг 3.11.1994 йилдаги 533-сон қарори билан тасдиқланган Давлат божи ставкаларининг 4-банди «к-1» кичик банди).

Ушбу меъёр Ўзбекистонда доимий муассаса орқали фаолият юритувчи резидент ва норезидент юридик шахслар, хорижий юридик шахсларнинг ваколатхоналари ва филиаллари ҳамда жисмоний шахслар ўз эҳтиёжлари учун олиб кирган янги енгил автомобиллар билан амалга ошириладиган худди шундай битимларга ҳам, агар улар олиб кирилган кундан бошлаб 1 йилдан кам вақт ўтган бўлса, татбиқ этилади.

 

Маҳкам Воҳидов, юридик фанлар номзоди, «Norma Online» эксперти.

Прочитано: 2016 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2020 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика