Norma.uz
Газета Норма маслахатчи / 2016 год / № 33 / Хўжалик юритиш қоидалари

Эски номли янги филиал

 

Акциядорлик жамиятининг унитар корхоналарини филиалларга ўзгартираётганда уларнинг аввалги номларини, СТИРни қолдириш мумкинми?

Р.Қосимова,

молиявий ишлар бўйича бош мутахассис.

 

– Юридик шахс – тижорат ташкилотини, унитар корхоналар шундай ташкилот ҳисобланади, бош компания филиалга ўзгартира олмайди. Юридик шахсни ўзгартириш – уни қайта ташкил этиш шаклларидан бири (Фуқаролик кодексининг 49-моддаси 1-қисми). Бир турдаги юридик шахс бошқа турдаги юридик шахсга айлантирилганида унинг ташкилий-ҳуқуқий шакли ўзгаради, масалан, АЖ МЧЖга айланади (ФКнинг 50-моддаси 5-қисми).

Агар акциядорлик жамияти ўз унитар корхоналарини филиалларга айлантираётган бўлса, у ҳолда УК фаолияти тўхтатилади. Бу ҳақдаги ёзув Юридик шахсларнинг ягона давлат реестрига қайд этилади.

АЖ собиқ унитар корхоналар базасида очиладиган филиалларда номларни қолдириши мумкин. Амалдаги қонун ҳужжатларида бу тақиқланмаган, бироқ бундай имконият ҳам тўғридан-тўғри назарда тутилмаган.

Шу билан бирга юридик шахс тугатилганда унинг фирма номини ҳуқуқий жиҳатдан муҳофаза қилиш тугатилишини эслатиб ўтамиз («Фирма номлари тўғрисида»ги Қонуннинг 10-моддаси). Яъни тугатилган юридик шахснинг (шу жумладан у бошқасига қўшилганда) аввалги номи унга даъвогарлик қилаётган исталган бошқа фаолият юритаётган ёки ташкил этилаётган (таъсис этилаётган) юридик шахсга берилиши мумкин.

 

Камол Музаффаров, «Norma Online» эксперти.

 

Прочитано: 1805 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика