Norma.uz

Дам олишга меҳнат билан эришилади

 

Иш берувчи қандай меъёрий ҳужжатларга асосан ходимга ишда отгуллар бериши шарт? Масалан, оилавий шароитга кўра отгул олиш мумкинми?

П.Очилов.

 

– Меҳнат тўғрисидаги қонун ҳужжатларига мувофиқ ходим ишлаши керак бўлмаган даврда (иш вақтидан ташқари, дам олиш ва байрам кунларида) ишлагани учун компенсация сифатида отгул берилади.

Одатда байрам ёки дам олиш кунидаги иш ходимнинг хоҳишига қараб бошқа дам олиш куни – отгул бериш билан қопланиши мумкин. Ходимнинг илтимосига биноан иш вақтидан ташқари иш учун белгиланган иш вақтидан ташқари бажарилган иш соатларига тенг келадиган миқдорда отгул берилиши ҳам мумкин. Байрам ёки дам олиш кунидаги иш ёхуд иш вақтидан ташқари бажарилган иш учун бошқа дам олиш куни берилган тақдирда, бундай ишлар учун камида бир ҳисса миқдорда меҳнат ҳақи тўланади (Меҳнат кодексининг 157-моддаси).

Ходимнинг иш ҳақини ҳисоб-китоб қилиш пайтида отгул бериш тўғрисида унинг аризаси бўлмаганда иш вақтидан ташқари, дам олиш ва байрам кунларидаги иши учун камида икки баравар миқдорда ҳақ тўланади, бошқа дам олиш куни берилмайди.

Бироқ ходимнинг аризасига кўра унга иш ҳақи сақланмаган ҳолда таътил берилиши мумкин, унинг давомийлиги ходим ва иш берувчи ўртасидаги келишувга кўра белгиланади (МКнинг 150-моддаси).

Иш ҳақи сақланмаган ҳолдаги таътилнинг ташаббускори фақат ходим бўлиши мумкин. Барча ҳолларда бундай таътил бериш учун унинг ёзма аризаси бўлиши зарур.

МКнинг 150-моддасида назарда тутилган иш ҳақи сақланмаган ҳолдаги таътиллар 2 гуруҳга бўлинади:

иш берувчининг хоҳишига кўра бериладиган (яъни иш берувчи таътил беришни рад этишга ҳақли, МКнинг 150-моддаси 1-қисми);

иш берувчи ходимнинг аризасига кўра муқаррар тартибда берадиган (МКнинг 150-моддаси 2-қисми).

Биринчи гуруҳга оилавий ва бошқа узрли сабабларга кўра бериладиган таътиллар киради.

Иккинчисига ходимларнинг айрим тоифалари учун назарда тутилган ва ходимнинг ёзма аризасига кўра таътил бериш иш берувчининг ҳуқуқи эмас, балки мажбурияти саналадиган таътиллар киради. Булар 1941–1945 йиллардаги уруш қатнашчилари ва имтиёзлари жиҳатидан уларга тенглаштирилган шахслар (ҳар йили 14 календарь кунга қадар); ишлаётган I ва II гуруҳ ногиронлари (ҳар йили 14 календарь кунга қадар); 2 ёшдан 3 ёшгача бўлган болани парвариш қилаётган аёллар (МКнинг 234-моддаси); 12 ёшга тўлмаган икки ва ундан ортиқ болани тарбиялаётган аёллар (ҳар йили 14 календарь кунга қадар) (МКнинг 232-моддаси).

Шу тариқа, ходимга оилавий шароити ва бошқа узрли сабабларга кўра унинг ёзма аризаси асосида иш ҳақи сақланмаган ҳолда таътил берилиши мумкин, унинг давомийлиги ходим ва иш берувчи ўртасидаги келишувга кўра белгиланади, лекин у 12 ойлик давр мобайнида жами 3 ойдан ортиқ бўлмаслиги керак (МКнинг 150-моддаси).

 

Абдусалом Рисқуллаев, «Norma Online» эксперти.

Прочитано: 2190 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика