Мен бола билан машинада кўп юраман. Уни олд ўриндиқда олиб юриш мумкин эмаслигини, орқасида эса олиб юриш мумкинлигини биламан. Автокресло бўлиши шартми?
З.Ҳайдаров.
– Йўл ҳаракати қоидаларининг (ВМнинг 24.12.2015 йилдаги 370-сон қарорига 1-илова) 159-бандига мувофиқ, 12 ёшга тўлмаган болаларни мотоциклнинг орқа ўриндиғида, шунингдек енгил автомобилга болаларни ушлаб турувчи махсус қурилма ўрнатилмаган бўлса, унинг олдинги ўриндиғида ташиш тақиқланади.
Демак, олд ўриндиқда ушлаб турувчи қурилманинг бўлиши етарли бўлиб, орқасида бўлиши шарт эмас экан. Қонун ҳужжатларида бундай қурилмаларга нисбатан муайян талаблар қўйилмаган. Демак, улар махсус болалар автокреслоси ёки қўлбола қурилма бўлиши мумкин.
Статистиканинг кўрсатишича, аварияларда айнан болалар энг ҳимоясиз йўловчилар бўлиб чиқади. Йўлларда онаси ёки отаси боласини тиззасига ўтқазиб олган ҳолларга кўп гувоҳ бўламиз. Бу – хавфли. Кескин тўхтаганда ёки кутилмаган вазиятда ҳатто кичик тезликда ҳам биринчи бўлиб бола жароҳат олиш зонасига тушиб қолади, чунки катта киши уни босиб эзиб қўйиши мумкин. Шу тариқа болани ушлаб қолиш мумкин деб ўйлаш масъулиятсизликдир. Шу сабабли унинг хавфсизлиги учун энг муносиб вариант – автокресло.
Муаллиф фикри. Болалар креслоси – зеб-зийнат учун эмас, қулайликни ҳам асосий мақсад қилиб олмаган. Хавфсизликда бўлиши учун бола, бунинг устига нафақат ЙҲҚда айтилганидек олд ўриндиқда, балки орқа ўриндиқда ҳам болаларни ушлаб турувчи махсус қурилмага маҳкамлаб қўйилиши шарт. Қонун чиқарувчилар ушбу далилга эътибор қаратишларига умид қиламиз.
Елена Ермохина,
«Norma Online» эксперти.