Norma.uz
Газета Норма маслахатчи / 2016 год / № 29 / Хўжалик юритиш қоидалари

Чет эллик инвесторнинг дўкони

 

Ўзбекистонда хорижий савдо шохобчаларини қандай қилиб очиш мумкин, мазкур масала қайси ҳужжатлар билан тартибга солинади?

З.Аширалиева,

ваколатхона бош бухгалтери.

 

– Саволингизга қараганда хорижий юридик шахс улгуржи ёки чакана савдо шохобчаларини очиб, Ўзбекистон Республикаси ҳудудида тадбиркорлик фаолиятини амалга оширмоқчи.

Келинг, ҳаммасини тартиб билан кўриб чиқамиз.

Тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланиш учун хорижий фирма Тадбиркорлик субъектларини давлат рўйхатидан ўтказиш, ҳисобга қўйиш ва рухсат берувчи ҳужжатларни расмийлаштириш тартиби тўғрисидаги низомда (ВМнинг 20.08.2003 йилдаги 357-сон қарорига 1-илова, бундан кейин – 357-сон Низом) назарда тутилган тартибда Ўзбекистонда юридик шахс – чет эл инвестициялари иштирокидаги корхонани ташкил этиши мумкин.

«Чет эл инвестициялари тўғрисида»ги Қонуннинг (бундан кейин – Қонун) 6-моддасига мувофиқ, Ўзбекистон Республикаси ҳудудидаги чет эл инвестициялари иштирокидаги корхоналар деганда акцияларининг (улушлари, пайларининг) ёки устав жамғармасининг камида 30%ини чет эл инвестициялари ташкил этадиган корхоналар тушунилади. Ўз устав фондида хорижий фирманинг 100 фоиз улушига эга бўлган, рўйхатдан ўтказилган корхона хорижий корхона (ХК) ҳисобланади. Чет эл инвестициялари иштирокидаги корхоналар Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатларига зид бўлмаган исталган ташкилий-ҳуқуқий шаклларда (МЧЖ, АЖ) фаолият юритишлари мумкин. Чет эл инвестициялари иштирокидаги корхона иштирокчиларидан бири албатта хорижий юридик шахс бўлиши шарт (Президентнинг 30.11.1996 йилдаги ПФ-1652-сон Фармони).

Давлат Ўзбекистон Республикаси ҳудудида чет эллик инвесторлар инвестиция фаолиятини амалга оширишлари чоғида уларнинг барча ҳуқуқларини кафолатлайди ва ҳимоя қилади (Қонуннинг 9-моддаси).

Энди савдо шохобчаси хусусида сўз юритамиз.

Улгуржи ва чакана савдо фаолиятини амалга ошириш тартиби тўғрисидаги низомнинг (ВМнинг 26.11.2002 йилдаги 407-сон қарори билан тасдиқланган, бундан кейин – 407-сон Низом) 2-бандига мувофиқ, турғун чакана савдо шохобчаси – жойлардаги давлат ҳокимияти органлари қарори билан ажратилган ер участкаларидаги Ўзбекистон Республикаси «Давархитектқурилиш» қўмитаси органларида белгиланган тартибда тасдиқланган лойиҳа-смета ҳужжатлари бўйича қурилган, санитария ва ёнғин хавфсизлиги нормалари ва талабларига жавоб берадиган, савдо залига, савдо асбоб-анжомларига ҳамда товарларни сақлаш, сортларга ажратиш ва қадоқлаш учун хоналарга эга бўлган, шунингдек назорат-касса машиналари билан жиҳозланган объект (бино, иншоот). Бошқача айтганда, бу – корхона ўз товарларини сотадиган ёки бошқа хизматлар кўрсатадиган хона.

Шу тариқа, хорижий савдо шохобчасини очиш учун хорижий юридик шахс Ўзбекистон Республикасида исталган ташкилий-ҳуқуқий шаклда чет эл инвестициялари иштирокидаги корхонани рўйхатдан ўтказиши шарт. Савдо фаолиятини юритиш учун савдо фаолияти шакли ва хона (ўзининг ёки ижарага олинган) 407-сон Низом 2-банди талабларига жавоб бериши шарт.

 

Маълумот учун! 357-сон Низомнинг 2-бандига мувофиқ, хорижий инвестициялар иштирокидаги корхоналар Ўзбекистон Республикаси адлия органларида рўйхатдан ўтказилади. Шунингдек Президентнинг 30.11.1996 йилдаги ПФ-1652-сон Фармонига кўра, корхонанинг устав фонди 150 минг АҚШ долларига тенг суммадан кам бўлиши мумкин эмас. Янги ташкил этилаётган корхоналар юқорида кўрсатилган шартларга жавоб бермаган тақдирда чет эл инвестициялари иштирокидаги корхоналар жумласига кирмайди ҳамда корхона жойлашган ҳудуддаги шаҳар ва туман ҳокимликларида белгиланган тартибда – «бир дарча» марказида давлат рўйхатидан ўтказилиши лозим.

 

 Тимур Мўминов, «Norma Online» эксперти.

Прочитано: 1378 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2020 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика