Norma.uz
Газета Норма маслахатчи / 2016 год / № 25 / Эксперт криминалист ён дафтаридан

Излар тилга кирганда

 

Ўзидан из қолдирмайдиган жиноятнинг ўзи йўқ. Умрбод очилмасдан, сирлилигича қоладиган излар ҳам бўлмайди. Улар “тилга кирганда” жиноятчилар фош этилади. Тўғри, баъзан уларни суд экспертлари “тилга киритгунга” қадар излар сукут сақлайди.

 

Кеч куз оқшомларидан бирида номаълум ҳайдовчи аниқланмаган автомобилни бошқара бориб, Тошкент кўчаларидан бирида пиёдани туртиб юборди ва жабрланувчига ёрдам кўрсатмасдан воқеа жойидан яширинди. Бир нечта йўловчилар югуриб келишди, “тез ёрдам” ва милицияни чақиришди. Бироқ, афсуски, жабрланувчи улар келгунига қадар ҳушига келмасдан вафот этди. Яхшиямки, гувоҳ топилди, машинанинг туртиб юборганини кўрмаганлиги, бироқ, оғир зарб овозини эшитганлиги ва катта тезликда жўнаётган УАЗга кўзи тушганлигини айтди. Масофа узоқлиги туфайли гувоҳ автомобилнинг давлат рақамини кўрмаган.

Бироқ ҳатто шу каби чала маълумотлар ҳам изга тушиш режасини шакллантира олади. Ўша туннинг ўзидаёқ, ЙТҲ юз бергандан кейин бир неча соат ўтгач, милиция ходимлари шаҳардаги автобазалардан бирига олд қисми эзилган “УАЗ-450” автомобили қайтганлигини аниқлашга муваффақ бўлдилар. Унинг ҳайдовчиси Б., автобаза ходимларининг айтишларича, ғоятда ҳаяжонланган ҳолда эди, юзи оқариб кетган ва машинадаги эзилган жойнинг пайдо бўлиш сабабини пойма-пой қилиб тушунтирган. У пиёдани туртиб юборишга ўзининг дахлдорлигини қатъиян инкор этиб, машинадаги эзилган жой бетонли устунга урилиш сабабидан пайдо бўлган деб айтган.

Ҳайдовчини сўроқ қилган навбатчи терговчи автомобилнинг олд панелидаги чўзинчоқ эзилган жой тик турган бетонли устунга урилиш оқибатида ҳосил бўлганлигидан шубҳаланди. Бироқ ҳайдовчи Б. ни жавобгарликка тортиш учун шубҳанинг ўзи етарли эмас эди. Пиёдани туртиб юборишда ҳайдовчининг айбдорлиги (ёки айбсизлиги) учун аниқ далил-исбот тақозо этиларди.

Бу вақтга келиб тонг ёришди. Тажрибали терговчи кун ёруғида УАЗ-450 ни эътибор билан кўздан кечирди ва баённомада ўзи кўрган изларни тавсифлади. У панелда чап фара остида чўзинчоқ эзилган жойни кўрди, унинг тагида кичкина доира шаклида ичига ботган из мавжуд эди. Ундан кузовнинг ён қисмига ишқаланишнинг горизонтал изи чўзилган бўлиб, бўёқ ўчган ва металл ишқаланган эди. Машинанинг эзилган жойи устидаги из – чамаси газмол қолдирган ёпишган қора толалар доғи ҳам терговчининг эътиборидан четда қолмади.

Баённомада терговчи ушбу автомобилда мавжуд бўлган бошқа излар ва деформацияларни ҳам акс эттирди. Бироқ улар фойдаланишда аввал юзага келганлиги шубҳасиз эди. Эзилган жой ва баннердаги излар эса янги бўлиб, ҳали гард ҳам юқмаган эди.

Кейинги куни терговчи ҳалок бўлган пиёданинг кийимини кўздан кечирди. У пиджакнинг ўнг енгидаги тугма кучли ишқаланганлиги ва тирналганлигига эътибор берди. УАЗ-450 кузовидаги эзилган жой ва излар марҳумнинг кийими билан тўқнашувда ҳосил бўлиши мумкинлигини тахмин қилиб, терговчи трассологик ва суд-кимёвий экспертизани тайинлади. Биринчидан, автомобиль панелида эзилган жой қандай пайдо бўлганлигини аниқлаш керак эди: у бетонли устунга урилганда ҳосил бўлганми ёки одам танасига урилгандами? Сўнгра терговчини ана шу эзилган жой, ишқаланиш изи ва доғ пиёданинг кийими билан тўқнашувда ҳосил бўлиши мумкинлиги қизиқтирарди. Суд кимёгари олдига автомобилдаги изда газмол микрозарраларининг бор-йўқлиги ва уларнинг кийим толалари билан бир турдами ёки йўқми, шуни аниқлаб бериш масаласи қўйилди.

Автомобилни кўздан кечириб, трассолог тик турган, қаттиқ қовурғали бетон устунга урилганда силлиқ деворли чўзинчоқ эзилган жойнинг ҳосил бўлиши мумкинлигини бутунлай рад этди. Эзилган жой фара остида бўлиб, гарчи олдинга чиққан ва биринчи бўлиб тик турган устунга урилиши керак бўлса-да, фара бутунлигича қолган эди.

Автомобиль ва кийимдаги изларни синчиклаб ўрганиб чиқиб, эксперт панелдаги эзилган жой тубидаги думалоқ эзилиш марҳум пиджагининг енгидаги тугмачанинг диаметрига мос тушганлигини аниқлади. Ишқаланиш изидаги микротрассалар эса пиджакнинг ўнг енгидаги тугманинг текширилган ишқаланиш изларига айнан ўхшаш эди, буни эксперт пластилин ва мумдан махсус тайёрланган пластинкалар ёрдамида олди. Микрорельефнинг мос тушиши думалоқ эзилган жой ва автомобиль панелидаги ишқаланиш изи урилишида ва кейин пиджак ўнг енгида тугма билан кейинги ишқаланиш туфайли қолган деган хулосага асос бўлди.

Автомобилдаги газмол рельефига ўхшаш бўлган доғни ўрганиб ва изнинг диагонал рельефини пиджак газмолининг диагонал рельефи билан таққослаб, эксперт уларнинг умумий аломатлар - қийшиқ полоскаларнинг ҳажмлари ва ўзаро жойлашуви бўйича ҳам мос тушишини аниқлади. Ўз навбатида кимёгар-эксперт автомобилдан қора газмол микрозарраларини олди ва уларни пиджак толалари билан таққослади. Улар таркиби, қалинлиги, ранг туси (маълумки, қора ранг бир талай туслар – кулрангроқ, ҳаворанг, яшилроқ туслари билан ажралиб туради) ва бўёқ тури бўйича мос тушди. Экспертчилар томонидан аниқланган мувофиқликларнинг барчаси автомобиль панелидаги кийим рельефининг доғини туртиб юборилган пиёда пиджаки газмоли қолдирганлиги тўғрисида хулоса чиқариш учун етарли бўлди.

Терговчи суд эксперт криминалистларининг хулосасини ҳайдовчи Б. га тақдим этганда у пиёдани туртиб юборишда айбдор эканлигини тан олишга мажбур бўлди. Унинг тушунтиришича, кишини туртиб юборгач, у жуда қўрқиб кетган, шу сабабли воқеа жойидан қочган.

Шу тариқа, суд экспертлари терговга ушбу жиноятни очиш ва гумон қилинувчининг айбини исботлашга амалда ёрдам беришди.

 

Фотима Ҳамроева,

ЎзР Адлия вазирлиги ҳузуридаги РСЭМ давлат суд эксперти.

Прочитано: 1898 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика