Norma.uz
Газета Норма маслахатчи / 2016 год / № 25 / Паспорт масалалари

Кадрлар бўйича ходим ёрдам беради

 

Иш берувчи йўллаётган Тошкент вилоятидаги корхона ходимини вақтинча рўйхатдан ўтказишга рухсат бериш ҳақидаги илтимосноманинг намунаси борми?

К.Зоиров.

Ангрен ш.

 

– Ўзбекистон Республикаси фуқароларини Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятида доимий прописка қилиш ва турган жойи бўйича ҳисобга олиш тартиби тўғрисидаги низомда (ВМнинг 16.02.2012 йилдаги 41-сон қарорига 1-илова) корхоналар (ташкилотлар, муассасалар)нинг кадрлар бўйича хизматлари томонидан фуқаронинг вақтинча турган жойи бўйича ички ишлар органи таянч пунктига ҳисобга олишга рухсатнома бериш ҳақида илтимоснома йўлланиши назарда тутилган.

Бироқ меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатларда илтимоснома намунаси назарда тутилмаган, демак, у корхона томонидан эркин шаклда тузилади. Корхонангизнинг кадрлар бўлимига бундай илтимосноманинг локал шаклини ишлаб чиқишни тавсия этаман.

 

 

Судга мурожаат қилинг

Танишим бир оз муддатга уни пропискадан ўтказишимни илтимос қилди. Биз уни пропискадан ўтказдик, у эса кетиш олдидан пропискадан чиқмай, хорижга кетди. Мамлакатимизга келмаганига 10 йил бўлди. Уни судсиз қандай қилиб пропискадан чиқариш мумкин? Гап шундаки, мен ногиронман, онамнинг кўзи яхши кўрмайди, бож тўлаш оғирлик қилади.

М.К.

Тошкент ш.

 

– Ўзбекистон Республикасида паспорт тизими тўғрисидаги низомга (Президентнинг 5.01.2011 йилдаги ПФ-4262-сон Фармонига 1-илова) мувофиқ, фуқароларни рўйхатдан чиқариш суднинг турар жойдан фойдаланиш ҳуқуқи бекор бўлган деб топиш, шахсни бедарак йўқ деб топиш тўғрисидаги қарорига кўра, нотариал тасдиқланган ишончнома бўйича, ички ишлар органларининг сўрови бўйича, маъмурий йўл билан чиқариб юбориш тўғрисидаги прокурор санкцияси билан амалга оширилади.

Уй-жой кодексининг 54-моддасига мувофиқ, фуқароларни белгиланган муддатдан ортиқ бўлмаганлари оқибатида муниципал, идоравий уй-жой фонди ва аниқ мақсадли коммунал уй-жой фондининг уйларидаги турар жойдан фойдаланиш ҳуқуқини йўқотган деб топиш ижарага берувчининг ёки ушбу турар жойда яшаб қолган бошқа доимий фойдаланувчиларнинг даъво аризасига биноан суд тартибида амалга оширилади.

Шу тариқа, ўз турар жойингизга пропискадан ўтказган танишингиз уни бедарак йўқ бўлган шахс деб топиш ҳақидаги даъво аризасига кўра фақат суд тартибида рўйхатдан чиқарилиши мумкин.

 

 

Муддат аҳамиятга эга

 

Мен, опам ва онам онамнинг квартирасида пропискадан ўтганмиз. Ҳозир уни сотиб, Россияга доимий яшаш учун кўчиб кетяпмиз. Опамнинг квартирани сотишга ишончномаси ва 2014 йилда чегарани кесиб ўтганлиги қайд этилган паспортининг нусхасига эгамиз. У 2 йилдан бери Россияда яшайди. Уни топиш мушкул, сабаби алоқа боғлаб бўлмайдиган олис жойлардаги экспедиция корпусида ишлайди. Янги уй эгаларига юридик жиҳатдан муаммосиз квартирани қолдириш учун опамни қандай қилиб тез рўйхатдан чиқариш мумкин? Агар киши рўйхатдан чиқмаган бўлса, нотариус олди-сотди битимини рўйхатдан ўтказишдан бош тортиши мумкинми?

Равиль К.

Тошкент ш.

 

– Қонунда турар жойда яшамаётган шахсни рўйхатдан чиқаришнинг суд тартиби назарда тутилган. Бироқ опангиз квартирани хусусийлаштиришда қатнашган бўлса, уни турар жойда яшамаётганлиги ва коммунал тўловларни тўламаганлигини рўкач қилиб рўйхатдан чиқариб бўлмайди.

Сизда мавжуд ишончноманинг берилган санаси ва унинг амал қилиш муддатига ҳам эътибор беринг. Агар у кўрсатилмаган бўлса, амал қилиши тузилган санадан бошлаб 1 йил билан чекланади. Агар ишончноманинг амал қилиш муддати ўтган бўлса, опангиздан квартирадаги пропискадан чиқиш ва унинг сотилишига нотариал тасдиқланган розилигини олишингиз зарур.

Хусусийлаштиришнинг барча қатнашчилари розилигисиз турар жойнинг олди-сотди битимини расмийлаштириш мумкин эмас.

 

 

Отасининг розилигисиз

Агар ота-онаси ажрашган бўлса, боланинг вақтинча чиқиб кетишига отасининг нотариал тасдиқланган розилиги  керак бўладими?

Н.Волиева.

 

–  Ўзбекистон Республикаси фуқаросининг биометрик паспортини ва 16 ёшга тўлмаган шахслар учун фуқаролиги бўлмаган шахсларнинг ҳаракатланиш ҳужжатини бериш тартиби тўғрисидаги низомнинг (ВМнинг 7.07.2011 йилдаги 200-сон қарорига ­1-илова) 29-бандига мувофиқ, фуқаро ёки фуқаролиги бўлмаган шахс ота-оналардан бири билан хорижга вақтинча чиқаётганда ота-оналардан иккинчисининг розилиги талаб қилинмайди.

 

 

Қарзсиз кетяпмиз

Ёшим 27 да, турмушга чиқмаганман, болаларим йўқ. Чиқиб кетишга ҳужжатларни расмийлаштираётганда ушбу далилларни тасдиқловчи маълумотномаларни тақдим этишим шартми? Агар шарт бўлса, қандай ҳужжатлар зарур бўлади, уларни қаердан оламан? Мана масалан, танишимдан доимий яшаш мақсадида чет элга чиқиш учун стикерни олишга ҳужжатларни тўплаётганда барча коммунал хизматлар ҳақи тўланганлиги ҳақидаги маълумотномаларни талаб қилганлар. Агар мен квартирани ижарага олмаган бўлсам, уларни тақдим этишим шартми?

И.Попова.

Тошкент ш.

 

– Ёшингиз 27 да эканлиги ва турмушга чиқмаганлигингизни доимий яшаш мақсадида чет элга чиқишга анкета-аризада кўрсатиб, уни паспорт столи инспекторига берасиз, у болалар бўлмаган ва никоҳ қайд этилмаган ҳолатда ФҲДЁ органига тегишли сўровнома юборади.

Республика ташқарисига вақтинча чиқиб кетаётганлар доимий яшаш жойидаги ички ишлар органларига қуйидаги ҳужжатларни тақдим этадилар:

2 нусхада анкета-ариза;

давлат божи тўланганлиги ҳақида квитанция;

4 та фотосурат (35 х 45 мм ўлчамли).

Булардан ташқари, фуқаролар хорижга қуйидаги мақсадда чиқиб кетаётганда:

даволаниш учун – соғлиқни сақлаш органларининг йўлланмаси ёхуд хориждаги даволаш муассасасининг таклифномасини;

хизмат сафарига – хизмат сафарига юборган ташкилотнинг буюртманомасини;

хусусий канал орқали хорижга чиқиш учун илтимоснома берилганда – таклифноманинг нусхасини;

рухсатномага (Ф1, Ф2) эга бўлганда – анкеталар билан бирга ташкилотнинг давлат сири бўлган маълумотлардан хабардорлик даражаси ҳақидаги хулосасини тақдим этадилар.

Чақириқ участкасида рўйхатга олинган ва ҳақиқий муддатли ҳарбий хизматга чақирилиши керак бўлган 17 ёшдан 27 ёшгача бўлган ҳарбий хизматга мажбур фуқаролар, сафар мақсадидан қатъи назар Ўзбекистон Республикасидан чиқиб кетиш мумкинлиги ҳақида мудофаа ишлари бўйича бўлимнинг маълумотномасини тақдим этадилар.

Анкета-аризалар паспорт тақдим этилганда, унга эга бўлмаган шахслардан унинг ўрнини босувчи ҳужжат (ҳарбий билет, шахсини тасдиқловчи гувоҳнома) тақдим этилганда қабул қилинади. Анкета-аризаларни охирги иш (ўқиш) жойидаги ташкилотлар, корхоналар раҳбарлари, ишламайдиган фуқароларникини доимий яшаш жойидаги фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари имзолайдилар ва муҳр билан тасдиқлайдилар.

Доимий яшаш мақсадида чиқишга рухсатномани олиш учун ички ишлар органларига қуйидагиларни тақдим этиш зарур:

2 нусхада анкета-ариза;

давлат божи тўланганлиги ҳақида квитанция;

4 та фотосурат, шу жумладан ҳар бир вояга етмаган боланинг 4 тадан фотосурати (35 х 45 мм ўлчамли).

Ўзбекистон Республикаси фуқароларининг чет элга чиқиши ва Ўзбекистон Республикаси ҳудудига кириши тартибига (ВМнинг 6.01.1995 йилдаги 8-сон қарорига 1-илова) мувофиқ, чет элда доимий яшаш учун чиқиш ҳужжатлари 15 иш куни мобайнида кўриб чиқилади, бироқ зарур бўлганда у 30 кунгача узайтирилиши мумкин.

Чақириқ участкасида рўйхатга олинган ва ҳақиқий муддатли ҳарбий хизматга чақирилиши керак бўлган 17 ёшдан 27 ёшгача бўлган ҳарбий хизматга мажбур фуқаролар, доимий яшаш мақсадида чет элга чиқиш учун ҳужжатларни расмийлаштиришда аризачининг Ўзбекистон Республикасидан доимий яшаш жойига чиқиб кетиши мумкинлиги ҳақида мудофаа ишлари бўйича бўлимнинг тегишли маълумотномасини тақдим этадилар.

Фуқаронинг доимий яшаш мақсадида чет элга чиқиш ҳақида ариза бериши унинг мол-мулкини учинчи шахсларга бериш ва ишдан бўшатиш учун асос ҳисобланмайди.

Доимий яшаш мақсадида чет элга чиқиши ҳақида ижобий қарор чиқарилгандан кейин фуқаролар рухсатнома ёзувини расмийлаштириш учун ички ишлар органларига қуйидаги ҳужжатларни тақдим этадилар:

яшаш жойидан ўчирилган Ўзбекистон Республикаси фуқаросининг паспорти;

манзилли чиқиш варақаси;

мудофаа ишлари бўйича бўлимнинг ҳарбий ҳисобдан чиқарилганлиги ҳақидаги маълумотномаси (ҳарбий хизматга мажбурлар учун);

охирги иш жойидан бўшаганлиги ва моддий қарзи йўқлиги ҳақидаги маълумотнома;

давлат божи тўланганлиги ҳақидаги квитанция.

 

Санжар Хўжааҳмедов,

«Norma Online» эксперти. 

Прочитано: 4092 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика