Norma.uz
Газета Норма маслахатчи / 2016 год / № 25 / Хўжалик юритиш қоидалари

Ички тармоқларга лицензиясиз хизмат кўрсатилади

 

Корхонамиз локал ҳисоблаш тармоғини бошқариш хизматларини кўрсатади, шунингдек техник ва дастурий жиҳатдан қўллаб-қувватлайди. Ишимиз ташкилот локал тармоғи ишчи ҳолатини таъминлаш ва унга хизмат кўрсатишдан иборат. Айни пайтда назорат органлари телекоммуникациялар тармоқларидан фойдаланишга лицензияни тақдим этишимизни сўрамоқдалар, уларнинг фикрича, корхона локал тармоғининг техник кузатуви– лицензияланадиган фаолият ҳисобланади.

Агар корхонамиз ташкилот локал тармоғи ишчи ҳолатини таъминлаш хизматларини кўрсатса, телекоммуникациялар тармоқларидан фойдаланишга лицензиямиз бўлиши шартми?

Ғ.Толипов.

–Телекоммуникациялар соҳасидаги фаолиятни лицензиялаш тўғрисида низомнинг (ВМнинг 22.11.2000 йилдаги 458-сон қарорига 2-илова) 3-бандига мувофиқ, телекоммуникацияларнинг 4 та тури: лойиҳалаштирилиши, қурилиши, улардан фойдаланиш ва уларнинг хизматлар кўрсатиши лицензияланиши шарт. Лицензиат ҳар бир фаолият тури учун алоҳида лицензия олади (Низомнинг 8-банди).

Низомга изоҳларга кўра, телекоммуникациялар тармоқларини техник қўллаб-қувватлаш хизматларини кўрсатувчи корхоналар фойдаланиш учун лицензияга эга бўлишлари шарт. Бироқ Низомнинг 5-банди 5-хатбошисида назарда тутилишича, телекоммуникациялар тармоқларидан (маҳаллий, радиотелефон, маълумотлар узатиш) телекоммуникациялар хизматлари кўрсатмасдан фақат ишлаб чиқариш-технология мақсадларида фойдаланилса, лицензия олиш талаб этилмайди.

Хатингиздан шундай хулоса чиқариш мумкинки, ташкилотингиз фақат ишлаб чиқариш-технология мақсадларида фойдаланиладиган телекоммуникацияларнинг ички (локал) тармоқларини техник қўллаб-қувватлайди. Сиз хизмат кўрсатадиган корхона эса телекоммуникациялар хизматларини кўрсатмайди, яъни учинчи шахсларга уларнинг тармоғидан пуллик ёки бепул асосда фойдаланиш имкониятини бермайди. Бундан мазкур турдаги телекоммуникациялар тармоқларидан фойдаланиш учун лицензия Низомнинг ­5-банди 5-хатбошисида назарда тутилган меъёр сабабли талаб этилмаслиги келиб чиқади. Тегишинча, корхонангиз телекоммуникациялар тармоқларидан фойдаланиш учун лицензияга эга бўлиш мажбуриятидан озод этилган.

 

Тимур Мўминов,

«Norma Online» эксперти.

Прочитано: 1625 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика