Norma.uz

Меҳнат дафтарчаси қаерда сақланади?

 

Тошкентда рўйхатдан ўтказилган хусусий корхона Навоийда 35 киши ишлайдиган ишлаб чиқариш цехига эга. Кадрлар бўлими инспекторининг мажбуриятлари Тошкентда ишлайдиган бухгалтер зиммасига юкланган. Кадрлар бўйича ҳужжатлар (меҳнат дафтарчаси, Т-2 шаклидаги карточка, меҳнат шартномалари, буйруқлар, шахсий йиғмажилдлар ва б.) қаерда сақланиши керакТошкентдами ёки Навоийда?

М.Медведева,

адвокатлик бюроси раҳбари.

– Кадрларга оид ҳужжатларни сақлаш тартиби меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатларда белгиланмаган. Меҳнат дафтарчаларини юритиш тартиби тўғрисида йўриқноманинг (АВ томонидан 29.01.1998 йилда 402-сон билан рўйхатдан ўтказилган) 1.6-бандида назарда тутилишича, меҳнат дафтарчаси ходим иш ҳақи оладиган корхонанинг ходимлар бўлимида ёки шунга масъул этилган шахсда сақланади. Агар ушбу банддан келиб чиқилса, кадрларга оид қолган ҳужжатлар ҳам кадрлар хизмати ходимининг қўл остида бўлиши керак.

Кадрлар ишини юритиш учун масъул ходимнинг иш жойи Тошкентдаги офис ҳисобланганлиги боис, тегишинча, барча ходимлар, шу жумладан Навоий шаҳрида фаолият юритувчи ходимларнинг кадрларга оид ҳужжатлари Тошкент шаҳрида сақланиши керак.

 

Тимур Мўминов, «Norma Online» эксперти.

Прочитано: 2406 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика