Norma.uz

Қоровулми ёки вахтёр?

 

МЧЖ ҚК штат жадвалига қоровул лавозимини киритишга ҳақлими ёки вахтёр (қоровул) лавозимини кўрсатиши зарурми?

Г.Назарова,

МЧЖнинг кадрлар бўйича инспектори.

 

– Бу ходим зиммасига юклатиладиган функционал мажбуриятларга боғлиқ. Агар улар фақат корхона мол-мулки ва ходимларини муҳофаза қилиш билан чекланган бўлса, қоровул лавозимини жорий этиш мақсадга мувофиқ. Бироқ муҳофаза қилишдан ташқари, ташриф буюрувчиларни рўйхатдан ўтказиш, хизмат кабинетлари калитлари берилишининг ҳисобини юритиш ва бошқалар ҳам мажбуриятига кирса, мазкур ҳолда энг мувофиқ келувчи вахтёр (қоровул) лавозимини жорий этишни тавсия қилиш мумкин.

Хусусий корхоналар штат жадвалини ўз хоҳишларига кўра шакллантиришга ҳақли. Уларнинг штат жадвалларидаги лавозимларнинг номланишига алоҳида талаблар қўйилмайди.

 

Маълумот учун! Ишчиларнинг асосий касблари классификациясига (ВМнинг 19.06.2015 йилдаги 164-сон қарори билан тасдиқланган Хизматчиларнинг асосий лавозимлари ва ишчилар касблари классификаторига 1-илова) кўра, қоровулнинг маълумоти даражасига қўйиладиган энг кам талаб ўрта махсус касб-ҳунар таълими ҳисобланади, вахтёрнинг маълумоти учун эса талаблар қўйилмаган. Бироқ Классификаторнинг 4-банди 3-хатбошисига мувофиқ, фақат давлат корхоналарида ишга қабул қилишда энг кам маълумот даражасига риоя этиш, ишчиларнинг касблари бўйича тариф разрядлари белгилаш талаблари мажбурий равишда қўлланади. Хусусий корхоналар учун улар тавсия тусига эга.

 

Тимур Мўминов, «Norma Online» эксперти.

Прочитано: 1811 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика