Norma.uz
Газета Норма маслахатчи / 2016 год / № 25 / Хўжалик юритиш қоидалари

Етти йил фаолият юритмади

 

Умумий йиғилишнинг 2005 йил 30 мартдаги қарорига кўра акциядорлик жамияти МЧЖга айлантирилди. 2009 йилдан шу кунгача МЧЖ иштирокчилар умумий йиғилишини чақирмади, дивидендлар тўламади. Қуйидаги масалаларни кўриш қайси давлат органлари ваколатига киради:

жамият мол-мулкига эгалик қилиш ва ундан фойдаланиш ҳуқуқи кимга ҳамда қайси асосларда берилади;

♦ таъсис ҳужжатларига киритилган ўзгартиришларни рўйхатдан ўтказишдан бўйин товлаганлик учун қандай жавобгарлик назарда тутилган?

Н.Наимов,

бухгалтер.

Жамиятнинг ҳуқуқлари жамиятга тегишли

«Масъулияти чекланган ҳамда қўшимча масъулиятли жамиятлар тўғрисида»ги Қонуннинг 5-моддаси 6-қисмидан келиб чиқишича, жамият ўзининг мустақил балансида ҳисобга олинадиган алоҳида мол-мулкка эга бўлиши мумкин. Мулк ҳуқуқи шахснинг ўзига қарашли мол-мулкка ўз хоҳиши билан ва ўз манфаатларини кўзлаб эгалик қилиш, ундан фойдаланиш ва уни тасарруф этиш, шунингдек ўзининг мулк ҳуқуқини, ким томонидан бўлмасин, ҳар қандай бузишни бартараф этишни талаб қилиш ҳуқуқидан иборатдир (Фуқаролик кодексининг 164-моддаси). Яъни жамиятнинг мол-мулкига эгалик қилиш, ундан фойдаланиш ва уни тасарруф этиш ҳуқуқи унинг ўзига тегишли.

Қонуннинг 29-моддаси 3-қисмига мувофиқ, жамиятнинг жорий фаолиятига раҳбарлик қилиш жамиятнинг яккабошчилик асосидаги ижро этувчи органи (директор) томонидан ёки жамиятнинг коллегиал ижро этувчи органи (бошқарув, дирекция ва б.) томонидан амалга оширилади. Қонуннинг 39-моддаси 4-қисми 2-хатбошисига кўра, жамият директори жамият номидан ишончномасиз иш юритади, шу жумладан унинг манфаатларини ифодалайди ва битимлар тузади. Мазкур ваколат жамиятнинг мол-мулкига эгалик қилиш, ундан фойдаланиш ва уни тасарруф этиш билан боғлиқ ҳаракатларга ҳам татбиқ этилади. Агар МЧЖда яккабошчилик асосидаги ижро этувчи орган ўрнига коллегиал ижро этувчи орган ташкил этилган бўлса, жамиятнинг мол-мулкига эгалик қилиш, ундан фойдаланиш ва уни тасарруф этиш унинг ваколатига киради.

 

Директор йирик битим туза олмайди

Бироқ шуни назарда тутиш лозимки, алоҳида ҳолларда жамият мол-мулки билан битимларни амалга ошириш учун унинг иштирокчилари умумий йиғилишининг розилиги талаб этилади. Чунончи, Қонуннинг 43-моддаси 1-қисмига мувофиқ, тузилишидан:

кузатув кенгашининг аъзоси;

яккабошчилик асосидаги ижро этувчи орган вазифасини амалга оширувчи шахс;

коллегиал ижро этувчи орган аъзоси;

ўз аффилланган шахслари билан биргаликда МЧЖ иштирокчилари умумий овозлари сонининг 20 ва ундан ортиқ фоизига эга бўлган жамият иштирокчисининг манфаатдорлиги бўлган битимлар тузилаётганда у талаб этилади.

Жамиятда кузатув кенгаши тузилган тақдирда, ушбу битимларни тузиш тўғрисидаги қарорни қабул қилиш устав билан унинг ваколатлари жумласига киритилиши мумкин. Битим ёки унинг предмети бўлган мол-мулкнинг қиймати бўйича ҳақ тўлаш суммаси жамиятнинг охирги ҳисобот давридаги бухгалтерия ҳисоботлари маълумотлари асосида аниқланган мол-мулки қийматининг 5%идан ортиқ бўлган ҳоллар бундан мустасно (Қонуннинг 43-моддаси 9-қисми).

Шуни ҳам ҳисобга олиш лозимки, Қонуннинг 44-моддасига мувофиқ, йирик битимни тузиш тўғрисидаги қарор, агар битим предметининг қиймати МЧЖ мол-мулки қийматининг 25%идан ортиқ қийматга эга бўлса, жамият иштирокчилари умумий йиғилиши томонидан қабул қилинади1. Бироқ унинг предмети қиймати жамият мол-мулки қийматининг 25 дан то 50%игачасини ташкил этса, йирик битимни тузиш тўғрисидаги қарорларни қабул қилиш уставга биноан кузатув кенгашининг ваколатига киритилиши мумкин (у тузилган тақдирда).

Жамият мол-мулкига эгалик қилиш, ундан фойдаланиш ва уни тасарруф этиш масалалари билан боғлиқ жамият иштирокчиларининг ўзаро ёки жамиятнинг ўзи билан юзага келган ҳар қандай низолар, шу жумладан жамият томонидан тузилган битимларни ҳақиқий эмас деб топиш ва (ёки) бундай битимларнинг ҳақиқий эмаслиги оқибатларини қўллаш ҳақидаги даъволари бўйича низолар корпоратив низолар бўлиб, хўжалик судида кўриб чиқилади (Хўжалик процессуал кодексининг 23-моддаси 1-қисми 4-банди, ­155-19-моддаси).

 

Бош тортувчи ижрочи кимга керак?

Жамият ижро этувчи органининг таъсис ҳужжатларига киритилган ўзгартиришларни рўйхатдан ўтказишдан бош тортганлиги учун жавобгарлик жиноят ва маъмурий қонун ҳужжатларида назарда тутилмайди. Бироқ Қонун 42-моддаси 1-қисмининг моҳиятига кўра, МЧЖнинг ижро этувчи органи ўз ҳуқуқларини амалга оширишда ва мажбуриятларини бажаришда жамият манфаатларини кўзлаб ҳалол ва оқилона ҳаракат қилиши керак. Агар таъсис ҳужжатларига ўзгартиришларни рўйхатдан ўтказишдан бош тортганликда ифодаланган унинг ҳаракатсизлиги туфайли жамиятга зарар етказилган бўлса, у МЧЖ олдида жавобгар бўлади. Иштирокчиларнинг умумий йиғилиши унинг ваколатларини муддатидан аввал бекор қилишга ҳақли. Бинобарин, жамият ижро этувчи органининг бош тортганлик учун жавобгарлиги масаласини кўриш ваколати унинг иштирокчилари умумий йиғилишининг ваколатига киради2.

 

Камол Музаффаров,

«Norma Online» эксперти.

Прочитано: 1962 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика