Norma.uz
Газета Норма маслахатчи / 2016 год / № 25 / Хўжалик юритиш қоидалари

Турар жойдан – нотурар жойга

 

Турар жойни нотурар жой тоифасига ўтказмоқчимиз. Ушбу таомил учун зарур бўлган ҳужжатлар рўйхатида архитекторнинг хулосаси ҳам кўрсатилган. Уни қайси ташкилот беради, мазкур хулосани олиш учун қандай ҳужжатларни тақдим этиш зарур?

М.Саидаҳмедова,

адвокат стажёри.

– Сиз архитектор хулосасини мустақил равишда олишингиз керак эмас. Бу ваколатли органларнинг мажбурияти, улар хулоса бериш учун барча зарур ҳужжатларни ҳокимликдан оладилар. Сиз қилишингиз керак бўлган бирдан-бир иш – «ягона дарча» тамойили бўйича ишлайдиган тадбиркорлик субъектларига давлат хизматлари кўрсатиш ягона марказига белгиланган шаклда ариза бериш1.

Ушбу аризани ўзингизга қулай бўлган исталган усулда:

ҳозир бўлиш тартибида;

почта алоқаси орқали;

Интерактив давлат хизматлари ягона портали орқали беришингиз мумкин2.

Аризачи тегишли давлат хизмати паспортида назарда тутилган ҳужжатларни унга илова қилади.

Сўнг «ягона дарча» маркази аризани ваколатли давлат органига юборади. У ўз навбатида аризани кўриб чиқиш учун қонун ҳужжатларида белгиланган муддат тугашидан 3 иш соатидан кечикмай давлат хизмати кўрсатиш натижасини ёки унинг рад этилганини расмийлаштиради.

Шуни қайд этиш зарурки, турар жойларни нотурар жойлар тоифасига ўтказиш учун рухсат берувчи ҳужжатларни расмийлаштириш тартиби тадбиркорлик субъекти бўлмаган шахсларга ҳам татбиқ этилади3. ­358-сон Низомда бундай тўғридан-тўғри кўрсатма мавжуд эмас. Бироқ унга 2-илова (давлат хизматлари кўрсатиш тўғрисида ариза шакли), шунингдек 358-сон ВМҚга 3-илованинг 3-банди (кўрсатиладиган давлат хизматининг паспорти шакли) маъносидан келиб чиқилса, давлат хизмати кўрсатиш тўғрисидаги аризани юридик ва жисмоний шахслар беришлари мумкин.

Шу тариқа, турар жойни нотурар жой тоифасига ўтказиш масаласи билан «ягона дарча» марказига мурожаат қилишингиз мумкин. Архитектор хулосасини мустақил равишда олишингизга зарурат йўқ.

 

Сабоҳат Султонова,

«Norma Online» эксперти.

 


1Президентнинг 28.09.2015 йилдаги ПҚ-2412-сон қарори.

2Тадбиркорлик субъектларига «ягона дарча» тамойили бўйича давлат хизматлари кўрсатиш ягона марказлари орқали давлат хизматлари кўрсатиш тартиби тўғрисидаги низомнинг 4-банди, ВМнинг 14.12.2015 йилдаги 358-сон қарорига 2-илова, бундан кейин – 358-сон Низом.

3Тадбиркорлик субъектларини давлат рўйхатидан ўтказиш, ҳисобга қўйиш ва рухсат берувчи ҳужжатларни расмийлаштириш тартиби тўғрисидаги низомнинг (ВМнинг 20.08.2003 йилдаги қарорига 1-илова) 10-банди.

Прочитано: 4399 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика