Norma.uz
Газета Норма маслахатчи / 2016 год / № 09 / Паспорт масалалари

Ўғлингизни отасиникида рўйхатдан ўтказинг

 

Отаси Тошкентда доимий прописка қилинган. У ўғлини уйига прописка қила оладими?

М.Гареев,

Тошкент шаҳри.

 

– Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятида доимий прописка қилиниши лозим бўлган шахслар – Ўзбекистон Республикаси фуқаролари тоифаларининг рўйхатининг (14.09.2011 йилдаги ­ЎРҚ-296-сон Қонун билан тасдиқланган) 2-бандига мувофиқ қариндошлар – ўзларининг тўғри шажара бўйича биринчи ва иккинчи даражадаги қариндошлари доимий прописка қилинган уй-жой майдонига прописка қилинади. Бу дегани ота-она фарзандларининг, фарзандлар ота-оналарининг, бобо ва бувилар невараларининг, неваралар бобо ва бувиларининг уй-жой майдонига прописка қилиниши мумкин.

Ўзбекистон Республикаси фуқароларини Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятида доимий прописка қилиш тартиби тўғрисидаги йўриқноманинг (АВ томонидан 4.05.2012 йилда 2358-сон билан рўйхатдан ўтказилган) 5-бандига мувофиқ пропискани расмийлаштириш учун Тошкент шаҳри ёки Тошкент вилояти ТШИИБ хорижга чиқиш-келиш ва фуқароликни расмийлаштириш бўлимига (ХЧК ва ФРБ) қуйидаги ҳужжатлар тақдим этилади:

  • белгиланган шаклда ариза;
  • паспорт;
  • контракт бўйича ҳарбий хизматчининг ёки Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари офицерининг шахсий гувоҳномаси (казармалар, корабллар ва кемалардан ташқарида яшайдиган ҳарбий хизматчилар учун);
  • турар жой учун ҳужжатларнинг нотариал тасдиқланган нусхалари;
  • уй-жой мулкдорининг (мулкдорларининг) турар жой майдони бериши тўғрисида нотариал тасдиқланган аризаси (розилиги);
  • никоҳ тузилганлиги ҳақидаги гувоҳноманинг ёки фарзанднинг туғилганлиги тўғрисидаги гувоҳноманинг нотариал тасдиқланган нусхалари;
  • давлат божи тўланганлиги тўғрисидаги квитанция.

Дарвоқе, вояга етмаган шахснинг хусусий мулки бўлган уй-жой майдонига унинг қариндошларини доимий прописка қилиш унинг ота-онасининг ёки васийнинг (ҳомийнинг) нотариал тасдиқланган розилиги асосида ҳал этилади.

 

Санжар Хўжааҳмедов, эксперт-юристимиз.

Прочитано: 1801 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2020 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика