Norma.uz

«Қанд касали»га қанча нафақа тўланади?

 

Қанд касаллиги билан оғриган беморларга вақтинча меҳнатга қобилиятсизлик нафақаси қандай миқдорларда тўланади?

А.Тошмуҳамедова,

бўлим бошлиғи.

 

– Қанд касаллиги билан оғриган беморларга вақтинча меҳнатга қобилиятсизлик нафақаси Давлат ижтимоий суғуртаси бўйича нафақалар тайинлаш ва тўлаш тартиби тўғрисида низомнинг (8.05.2002 йилда 1136-сон билан рўйхатдан ўтказилган) 28-бандига мувофиқ қуйидаги миқдорларда тўланади:

а) умумий иш стажи 8 йил ва ундан ортиқ бўлган ходимларга ҳамда 21 ёшга етмаган чин (сағир) етимларга – иш ҳақининг 80 фоизи миқдорида;

б) умумий иш стажи 8 йилгача бўлган ходимларга – иш ҳақининг 60 фоизи миқдорида.

Низомнинг 27-бандида ижтимоий аҳамиятга эга бўлган касалликлар (сил касаллиги, онкология касалликлари, янгидан пайдо бўладиган хатарли ўсимталар, жинсий йўл билан ўтадиган касалликлар, ОИТС, мохов (лепра) касаллиги, руҳий касалликлар) бўйича ҳисобда турган ходимларга тўловнинг анча юқори миқдорлари назарда тутилган. Қанд касаллиги (диабет) уларга кирмайди.

Шуни таъкидлаш лозимки, вақтинча меҳнатга қобилиятсизлик нафақаси барча ҳолларда белгиланган энг кам иш ҳақидан кам бўлмаслиги ва нафақа ҳисоблаб чиқарилган иш ҳақидан юқори бўлмаслиги лозим (Низомнинг 30-банди).

 

Валерия Ляндрес,

кадр хизмати ходими.

Прочитано: 2453 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2020 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика