Norma.uz

Ўқиган йилларимни меҳнат дафтарчасига ёзишсин

 

Институтни битиргандан кейин ташкилотда ишлай бошладим, бу ерда менга меҳнат дафтарчасини расмийлаштиришди. Биринчи ёзув билан бунгача меҳнат стажим йўқлиги кўрсатилди. Олий ўқув юртидаги ўқиш йилларим унда қайд этилмаган. Ҳозирда вақтинча ишсизман ва иш қидиряпман.

Агар меҳнат дафтарчасида олий ўқув юртида ўқиган йилларим ҳақида ёзув бўлмаса, у стажга киритиладими? Агар киритилмаса, уни қандай қилиб қўшишим ёки меҳнат стажига эга эмаслигим тўғрисидаги ёзувни тузатишим мумкин? Буни ким қилиши керак – биринчи иш берувчими, кейингисими ёки бошқа бирортасими?

Д. Абдуғаффоров,

ХК муҳандиси.

 

– «Фуқароларнинг давлат пенсия таъминоти тўғрисида»ги Қонуннинг (3.09.1993 йилдаги 938-XII-сон) 37-моддаси «е» кичик бандига кўра олий таълим муассасаларида, аспирантурада, стажёр-тадқиқотчи-изланувчилар институтида, докторантурада, катта илмий ходим-изланувчилар институтида ва клиник ординатурада кундузги ўқиш, шу жумладан чет элда ўқиш иш стажига киради.

Бироқ ходимнинг меҳнат дафтарчасида қайд этилмаган ёзувларни киритиш тартиби қонун билан белгилаб қўйилмаган. На Меҳнат кодексида, на Меҳнат дафтарчаларини юритиш тартиби тўғрисида йўриқномада (АВ томонидан 29.01.1998 йилда 402-сон билан рўйхатдан ўтказилган) иш тўғрисидаги ёки олий ўқув юртидаги ўқиш тўғрисидаги маълумотларни хронологик тартибда киритиш талаби келтирилмаган. Шу сабабли киритилмай қолган ёзувни киритиш учун асослар мавжуд бўлганда, фикримизча, уни кейинги иш берувчи хронологик тартибни бузган ҳолда киритиши мумкин.

 

МИСОЛ.

ИШИ ТЎҒРИСИДАГИ МАЪЛУМОТЛАР

Т/р

 

сана

 

Ишга қабул қилиш, бошқа доимий ишга ўтказиш ва ишдан бўшатиш тўғрисидаги маълумотлар

 

Қайси ҳужжатга асосланиб  ёзилган (ҳужжат, унинг санаси ва тартиб рақами)

 

йил

 

кун

 

ой

 

1

 

2

 

3

 

4

 

 

 

«Баҳром» МЧЖ

 

 

07

 

2011

 

15

 

03

 

Лавозимга қабул қилинди

 

15.03.2011 йилдаги 202-сон буйруқ

 

08

 

2013

 

01

 

08

 

Меҳнат шартномаси бекор қилинди

 

01.08.2013 йилдаги 513-сон буйруқ

 

09

 

 

 

 

1.09.2005 йилдан 1.07.2009 йилгача ўқув юртида ўқиди (муассаса номи)

 

Олий ўқув юртини битирганлик тўғрисида диплом

 

 

 

 

 

«Шарофсавдо» унитар корхонаси

 

 

10

 

2015

 

02

 

11

 

Лавозимга қабул қилинди

 

2.11.2015 йилдаги 105-сон буйруқ

 

 

 

Шу сабабли, кейинги иш берувчи, дафтарчага ишга қабул қилиш тўғрисидаги маълумотларни киритгунга қадар, меҳнат дафтарчасидаги охирги ёзувнинг тартиб рақами ортидан келувчи тартиб рақами остида олий ўқув юртидаги ўқув тўғрисидаги ёзувни киритиши мумкин.

 

Абдусалом РИСҚУЛЛАЕВ, «Norma Online» эксперти.

Прочитано: 2443 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика