Norma.uz
Газета Норма маслахатчи / 2016 год / № 09 / Хўжалик юритиш қоидалари

Устав фондига нақд пул билан

 

Қонун ҳужжатлари МЧЖ муассислари (иштирокчилари) бўлган жисмоний шахсларга устав фондига ҳиссани корхона кассасига нақд пул тўлаш билан киритишга рухсат берадими?

А.Йўлдошев,

МЧЖ ҳаммуассиси.

 

– Пул, қимматли қоғозлар, ўзга ашёлар ёки мулкий ҳуқуқлар ёхуд пул баҳосига эга бўлган бошқа шахсга ўтказиладиган ўзга ҳуқуқлар жамиятнинг устав фондига (капиталига) қўшиладиган ҳиссалар бўлиши мумкин (6.12.2001 йилдаги «Масъулияти чекланган ҳамда қўшимча масъулиятли жамиятлар тўғрисида»ги 310-II-сон Қонуннинг ­15-моддаси 1-қисми, бундан кейин – Қонун). Жамиятнинг ҳар бир иштирокчиси таъсис ҳужжатларида белгиланган ва МЧЖ давлат рўйхатидан ўтказилган пайтдан бошлаб бир йилдан ошмайдиган муддат мобайнида жамиятнинг устав фондига (устав капиталига) ўз ҳиссасини тўлиқ киритиши керак (Қонуннинг 14-моддаси 7 қисми)*.

Қонун ҳужжатлари МЧЖ муассислари (иштирокчилари) бўлган жисмоний шахсларга устав фондига ҳиссани нақд пулда ҳам, нақд пулсиз шаклда ҳам киритиш имконини беради. Уни корхона кассасига нақд пул билан тўлашни Юридик шахслар томонидан касса операцияларини амалга ошириш қоидалари (АВ томонидан 22.06.2015 йилда 2687-сон билан рўйхатдан ўтказилган, бундан кейин – Қоидалар) тартибга солади. Нақд пулларни қабул қилиш касса кирим ордери асосида расмийлаштирилади (Қоидаларнинг 10-банди).

Кассага пул топширган муассисга бухгалтерия ҳисоби ва молиявий бошқариш вазифаларини амалга оширувчи шахс ҳамда кассир томонидан имзоланган, кассир муҳри (штампи) билан тасдиқланган касса кирим ордери ёки касса аппаратининг изи туширилган чипта (слип) берилади (Қоидаларнинг 13-банди).

Пулларни касса ордерлари бўйича қабул қилиш фақат улар тўлдирилган кунда амалга оширилиши лозим (Қоидаларнинг 20-банди 3-хатбошиси). Касса ордерлари кассага топширилгунига қадар бухгалтерия томонидан Қоидаларнинг 2-иловасига мувофиқ шаклдаги Касса кирим ордерларини қайд этиш дафтарида рўйхатга олинади (Қоидаларнинг 22-банди 1-хатбошиси).

Ташкилотнинг нақд пулдаги барча тушумлари Қоидаларга 1-иловада белгиланган касса дафтарида ҳисобга олинади (Қоидаларнинг 23-банди). Ҳар бир касса ордери бўйича амаллар кассир томонидан касса дафтарига дарҳол ёзиб қўйилади (Қоидаларнинг 25-банди 1-хатбошиси).

Ушбу қоидаларнинг ҳаммасига МЧЖ иштирокчиси унинг устав фондига ҳисса сифатида киритадиган нақд пулларни қабул қилишда ҳам риоя этилиши керак.

 

Камол Музаффаров, «Norma Online» эксперти.

 

 


*Аммо шуни ҳисобга олиш лозимки, Қонуннинг 14-моддаси 6-қисмига кўра, агар бундай жамият кредит ташкилоти сифатида чиқса, у давлат рўйхатидан ўтказиладиган пайтга келиб унинг ҳар бир иштирокчиси устав фондидаги ўз ҳиссасининг камида 30 фоизини киритиши шарт.

 

Прочитано: 2290 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика