Norma.uz
Газета Норма маслахатчи / 2016 год / № 09 / Хўжалик юритиш қоидалари

Иш ва хизмат кўрсатиш – турлича тушунчалар

 

Вазирлар Маҳкамасининг 23.02.2015 йилдаги 31-сон Қарори 2-банди билан белгиланишича, 1.06.2015 йилдан бошлаб юридик ва жисмоний шахслар томонидан хизматларни товар-хом ашё биржалари орқали экспортга сотиш фақат эркин алмаштириладиган валютада амалга оширилади.

Бироқ биржада рўйхатдан ўтказилган, хизмат ва ишларни миллий валюта – сўмда экспорт қилиш контрактлари мавжуд бўлиб, уларни бажариш муддати ҳали тугамаган. Ушбу контрактлар кўрсатилган қарор қабул қилинишига қадар тузилган.

Ушбу Қарор контрактларнинг амал қилишини 1.06.2015 йилдан кейин чеклаб қўймайдими ва хизматларнинг қолган ҳажмини ЭАВда ҳисоб-китобларга ўтказмайдими? Қарорда белгиланган фақат ЭАВ бўйича ҳисоб-китоб қилиш талаби биржалар орқали ишларни реализация қилишга ҳам тааллуқли бўладими?

Б.Азимов,

АЖ бош директори.

 

Ҳақиқатан ҳам, ВМнинг 23.02.2015 йилдаги Қарорининг (бундан кейин – 31-сон ВМҚ) 2-бандига мувофиқ, 2015 йил 1 июндан бошлаб юридик ва жисмоний шахслар томонидан хизматларни товар-хом ашё биржалари орқали экспортга сотиш фақат ЭАВда амалга оширилади.

«Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар тўғрисида»ги Қонуннинг (14.12.2000 йилдаги 160-II-сон, 24.12.2012 йилдаги ЎРҚ-342-сон Қонун таҳририда) норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар орқага қайтиш кучига эга эмас ва улар амалга киритилганидан кейин юзага келган ижтимоий муносабатларга нисбатан татбиқ этилади. Қонуннинг (айнан қонуннинг, исталган норматив-ҳуқуқий ҳужжатнинг эмас) амал қилиши у амалга киритилишига қадар юзага келган ижтимоий муносабатларга нисбатан бу ҳол қонунда тўғридан-тўғри назарда тутилган ҳоллардагина татбиқ этиладиган ҳолат бундан мустасно.

Бинобарин, 31-сон ВМҚнинг 2-банди ҳам, худди бутун ҳужжатнинг ўзи сингари, орқага қайтиш кучига эга эмас. Мазкур банд фақат у амалга киритилгандан кейин – яъни 2015 йил 1 июндан бошлаб юзага келган муносабатларга нисбатан қўлланади. Шу сабабли унинг қоидаси товар-хом ашё биржалари томонидан кўрсатилган санадан аввал рўйхатдан ўтказилган хизматлар экспортига контрактлар ҳақини тўлаш шартига таъсир кўрсатиши мумкин эмас ва таъсир кўрсатмаслиги керак. Бунинг маъноси шуки, қонун ҳужжатлари 1.06.2015 йилдан бошлаб хизматларнинг қолган ҳажми учун бундай контрактлар бўйича ҳисоб-китобни миллий валютадан ЭАВга ўтказишга мажбур этмайди.

 

Маълумки, нафақат товар ва хизматлар, балки ишлар ҳам экспорт қилиниши мумкин. Бироқ 31-сон ВМҚнинг 2-бандида улар умуман тилга олинмайди. Ишлар хизматлардан нимаси билан фарқ қилади?

Фуқаролик кодексининг (ФК) 81-моддасида назарда тутилишича, бошқа объектлар билан бир қаторда ишлар ва хизматлар ҳам фуқаролик ҳуқуқларининг объектларига киради. Бироқ ФК уларга таъриф бермайди. Ушбу тушунчаларни ўз ичига олган бирдан-бир норматив-ҳуқуқий ҳужжат, фикримизча, Маҳсулот тақсимотига оид битимлар ва геология-қидирув ишлари олиб бориш тўғрисидаги битимлар доирасида товарлар, ишлар ва хизматларни харид қилишда танловлар ўтказиш тартиби тўғрисида низом (ВМнинг 25.06.2009 йилдаги 178-сон Қарори билан тасдиқланган) ҳисобланади. Унга мувофиқ:

иш – натижалари ашёвий шаклга эга бўлган ҳамда ташкилотлар ва (ёки) жисмоний шахсларнинг эҳтиёжларини қондириши мумкин бўлган фаолият ­(2-банднинг 25-хатбошиси);

хизматлар – натижалари ашёвий шаклга эга бўлмаган фаолият, ушбу фаолиятни бажариш жараёнида амалга оширилади ва истеъмол қилинади (2-банднинг 31-хатбошиси).

Кўрамизки, ишлар ва хизматлар икки мезонга кўра бир-биридан фарқ қилади: ишлар – моддий шаклга эга бўлган иш натижаси;

хизматлар – фақат тугалланган шаклда реализация қилиниши мумкин бўлган иш натижаси, хизмат натижаси эса уни кўрсатиш жараёнида реализация қилинади ва истеъмол этилади.

Бунинг маъноси шуки, хизмат ўзининг асосий мақсади сифатида уни кўрсатиш бўйича ҳаракатлар (жараён)нинг ўзига эга бўлади. Иш эса айни натижага йўналтирилган, зеро истеъмолчи уни бажариш босқичларидан манфаатдор эмас, унга якун, мисол учун, қуриб битказилган бино ёки иншоот муҳим.

Ишнинг ашёлаштирилган шакли ва, аксинча, хизматнинг ашёлаштирилмаган шаклини ФКнинг айрим нормалари ҳам кўрсатади. Унга кўра:

пудрат шартномаси бўйича бир тараф (пудратчи) иккинчи тараф (буюртмачи)нинг топшириғига биноан маълум бир ишни бажариш ва унинг натижасини буюртмачига белгиланган муддатда топшириш мажбуриятини олади, буюртмачи эса иш натижасини қабул қилиб олиш ва бунинг учун ҳақ тўлаш мажбуриятини олади (ФКнинг 631-моддаси 1-қисми);

пудрат шартномаси ашёни тайёрлаш ёки уни қайта ишлаш (ишлов бериш) ёхуд бошқа ишни бажариб, натижасини буюртмачига бериш ёки бошқача тарзда топшириш ҳақида тузилади (ФКнинг 632-моддаси 1-қисми);

ҳақ эвазига хизмат кўрсатиш шартномаси бўйича ижрочи буюртмачининг топшириғи билан ашёвий шаклда бўлмаган хизматни бажариш (муайян ҳаракатларни қилиш ёки муайян фаолиятни амалга ошириш), буюртмачи эса бу хизмат учун ҳақ тўлаш мажбуриятини олади (ФКнинг 703-моддаси 1-қисми).

Кўрамизки, қонун ҳужжатларида ишнинг доимо моддийлиги, хизматнинг эса, аксинча, номоддийлиги қайд этилган.

Ушбу тушунчаларнинг яна бир фарқи йўналганлик ҳисобланади: иш ўзи учун ҳам, бошқа шахс учун ҳам, хизмат эса фақат учинчи шахс фойдасига бажарилиши мумкин.

Буларнинг ҳаммаси иш ва хизмат – турли тушунчалар, фуқаролик ҳуқуқларининг турли объектлари эканлиги хусусида хулоса чиқариш учун асос беради. Бинобарин, 31-сон ВМҚ 2-бандининг юридик ва жисмоний шахслар томонидан экспортга хизматлар реализациясини товар-хом ашё биржалари орқали фақат ЭАВга амалга оширишни белгилайдиган нормаси ишларнинг худди шундай реализациясига татбиқ этилмайди.

 

Камол Музаффаров, «Norma Online» эксперти.

Прочитано: 2907 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика