Norma.uz
Газета СБХ / 2015 год / № 51 / Амалий бухгалтерия

Карталар бўйича ҳисоб-китоб

 

Ташкилотимиз интернет-хизматлар кўрсатади, улар учун экспресс-тўлов карталари (турли номиналларда олдиндан тўланган карталар) бўйича ҳисоб-китоб қилинади.

Мазкур ҳолда бухгалтерия ҳисобини қандай қилиб тўғри юритиш мумкин: ҳақиқатда кўрсатилган хизматлар – тўлов карталари бўйича абонентларга берилган трафик бўйичами ёки реализация қилинган экспресс-тўлов карталари учун дилерлардан маблағлар келиб тушиши далили бўйичами? Агар ҳақиқатда кўрсатилган хизматлар бўйича бўлса, мабодо истеъмолчи картани харид қилган, бироқ йўқотган бўлса нима қилиш керак? Зеро бундай ҳолда, гарчи унинг учун ҳақ аллақачон келиб тушган бўлса-да, хизмат реализация қилинмай қолган бўлади.

Экспресс-тўлов карталари бўйича тақдим этиладиган интернет-хизматлар кўрсатишдан тушум ҳисобини қандай қилиб тўғри юритиш мумкин?

Т.Рафиқов,

менежер.

 

– 2-сон БҲМС «Асосий хўжалик фаолиятидан тушган даромадлар»нинг1 14–19-бандларида хизматлар кўрсатишдан даромадларни эътироф этиш тартиби белгиланган – у хизматлар кўрсатилган ҳисобот даврларида эътироф этилади.

Битимнинг ниҳоясига етиш босқичи турли усуллар билан аниқланиши мумкин. Хўжалик юритувчи субъект улар орасидаги кўрсатилган хизматларни ғоят аниқ ўлчайдиган усулдан фойдаланади. Битим табиатига кўра қуйидаги усуллар мавжуд:

● бажарилган ишларни таҳлил қилиш;

● хизмат кўрсатишнинг муайян вақтига келганда битим бўйича хизматнинг тўла ҳажмига нисбатан фоизини аниқлаш;

● битим бўйича баҳоланган умумий харажатларга нисбатан шу санагача қилинган харажатларнинг фоизини аниқлаш.

Битимнинг ниҳоясига етиш босқичининг танланган усулини корхонанинг ҳисоб сиёсатида акс эттириш лозим.

Солиқ тўғрисидаги қонун ҳужжатлари нуқтаи назаридан олганда, товарларни (ишларни, хизматларни) реализация қилишдан олинган даромад товарларни реализация қилишдан олинадиган тушумдир. У фойда солиғи (ЯСТ) бўйича солиқ солинадиган базага киритилади2.

Тушум кўрсатилган хизматлар қийматидан келиб чиққан ҳолда хизматлар кўрсатиш ҳолларини тасдиқловчи ҳужжатлар асосида белгиланади (Солиқ кодексининг 130-моддаси). Шу тариқа, солиқ солиш мақсадида даромад амалда кўрсатилган хизматлар бўйича эътироф этилади.

Экспресс-тўлов карталари харид қилинганда абонент ҳали кўрсатилмаган хизматлар учун олдиндан ҳақ тўлайди, яъни амалда карталар бўнак тўлови воситаси ҳисобланади. 2-сон БҲМСнинг 19-бандига мувофиқ, оралиқ тўловлари ҳамда харидорлардан олинган бўнаклар қиймати бўйича даромадлар тан олинмайди. Ҳисобот ойи охирида корхона қандай карталар активлаштирилгани ва улар бўйича қанча трафик (дақиқа ва ҳоказо) сарфланганини аниқлаши, яъни даромадни ишончли тарзда баҳолаши ва хизмат якунланадиган пайтни белгилаши мумкин. Бунда шуни таъкидлаш лозимки, агар картада ундан фойдаланиш муддати кўрсатилган бўлса, у тугагандан кейин корхона абонент фойдаланмаган маблағлар суммасига кредиторлик қарзини ҳисобдан чиқаришдан даромадни эътироф этиши зарур.

 

БУХГАЛТЕРИЯ ҲИСОБИ

Ишлар бажариш ва хизматлар кўрсатишдан даромадлар (тушум) 4010-«Харидорлар ва буюртмачилардан олинадиган счётлар» ҳисобварағи билан корреспонденцияда 9030-«Ишлар бажариш ва хизматлар кўрсатишдан даромадлар» ҳисобварағи кредити бўйича ҳисобга олинади.

Ишлар ва хизматлар таннархи 2010-«Асосий ишлаб чиқариш», 2310-«Ёрдамчи ишлаб чиқариш» ҳисобварақлари кредитидан 9130-«Бажарилган иш ва кўрсатилган хизматларнинг таннархи» ҳисобварағи дебетига ҳисобдан чиқарилади.

Ҳисобот даври охирида 9030 ва 9130-ҳисобварақлар 9910-«Якуний молиявий натижа» ҳисобварағига ёпилади.

 

 Хизматлар кўрсатишни акс эттириш

 

Операциялар

 

дебет

 

кредит

 

Бўнак тўлови олинган (экспресс-тўлов картаси)

 

5110-«Ҳисоб-китоб счёти»

 

6310-«Харидорлар ва буюртмачилардан олинган бўнаклар»

 

Хизматларни кўрсатишдан даромад акс эттирилган

 

4010-«Харидорлар ва буюртмачилардан олинадиган счётлар»

 

9030-«Ишлар бажариш ва хизматлар кўрсатишдан даромадлар»

 

Бўнак ҳисобга киритилган

 

6310-«Харидорлар ва буюртмачилардан олинган бўнаклар»

 

4010-«Харидорлар ва буюртмачилардан олинган счётлар»

 

Хизматлар кўрсатишнинг амалдаги ишлаб чиқариш таннархи ҳисобдан чиқарилган

 

9130-«Бажарилган иш ва кўрсатилган хизматларнинг таннархи»

 

2010-«Асосий ишлаб чиқариш»;

2310-«Ёрдамчи ишлаб чиқариш»

Экспресс-тўлов картасини активлаштириш муддати тугагач кредиторлик қарзи ҳисобдан чиқарилган

 

6310-«Харидорлар ва буюртмачилардан олинган бўнаклар»

 

9390-«Бошқа операцион даромадлар»

 

Қўшилган қиймат солиғи ҳисобланди (ҚҚС тўлайдиган корхоналар учун)

 

4010-«Харидорлар ва буюртмачилардан олинадиган счётлар»

 

6410-«Бюджетга тўловлар бўйича қарз (турлари бўйича)»

 

Фойда солиғи ҳисобланди (фойда солиғи тўлайдиган корхоналар учун)

 

9810-«Фойда солиғи бўйича харажатлар»

 

6410-«Бюджетга тўловлар бўйича қарз (турлари бўйича)»

 

ЯСТ ҳисобланди (ягона солиқ тўловини тўловчи корхоналар учун)

 

9820-«Фойдадан ҳисобланган бошқа солиқлар ва бошқа мажбурий тўловлар бўйича харажатлар»

 

6410-«Бюджетга тўловлар бўйича қарз (турлари бўйича)»

 

9030-ҳисобварақни ёпиш акс эттирилган

 

9030-«Ишлар бажариш ва хизматлар кўрсатишдан даромадлар»

 

9910-«Якуний молиявий натижа»

 

9390-ҳисобварақни ёпиш акс эттирилган

 

9390-«Бошқа операцион даромадлар»

 

9910-«Якуний молиявий натижа»

 

9130-ҳисобварақни ёпиш акс эттирилган

 

9910-«Якуний молиявий натижа»

 

9130-«Бажарилган иш ва кўрсатилган хизматларнинг таннархи»

 

 

 

Дарина АБУХОВИЧ,

«Norma Profi» эксперти.

 


1МВ томонидан тасдиқланган, АВ томонидан 26.08.1998 йилда 483-сон билан рўйхатдан ўтказилган.

2Солиқ кодексининг таърифига кўра (22-модда):

товарларни (ишларни, хизматларни) реализация қилишдан олинган тушум – реализация қилинган товарлар (ишлар, хизматлар) учун олинган (олиниши лозим бўлган) маблағлар суммаси, шу жумладан реализация қилинган товарлар (ишлар, хизматлар) учун ҳақ тўлаш ёки қарзни узиш ҳисобига тушадиган мол-мулк қиймати.

Прочитано: 2706 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика