Norma.uz
Газета СБХ / 2015 год / № 51 / Қарор ва ижро

«Бир дарча» – имкониятлар маркази

 

Пойтахтимизда Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси томонидан Адлия вазирлиги, БМТ Тараққиёт дастурининг «Ўзбекистон бизнес форуми» лойиҳаси билан ҳамкорликда тадбиркорлик субъектларига давлат хизматларини кўрсатувчи «бир дарча» марказлари фаолиятини ташкил этиш масалаларига бағишланган матбуот анжумани ўтказилди.

 

 

 

Тадбирда Президентимиз Ислом Каримовнинг 2015 йил 15 майдаги «Хусусий мулк, кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликни ишончли ҳимоя қилишни таъминлаш, уларни жадал ривожлантириш йўлидаги тўсиқларни бартараф этиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги Фармони мамлакатимизда бизнес муҳитини янада яхшилашда муҳим дастуриламал бўлаётгани таъкидланди.

Фармонга мувофиқ 2015 йилнинг 28 сентябрида давлатимиз раҳбарининг «Тадбиркорлик субъектларига «ягона дарча» тамойили бўйича давлат хизматлари кўрсатиш тартибини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги Қарори қабул қилинди.

Ушбу ҳужжатга кўра, 2016 йилнинг 1 январидан бошлаб туман (шаҳар) ҳокимликлари ҳузуридаги тадбиркорлик субъектларини рўйхатга олиш инспекциялари негизида «бир дарча» тамойили асосида тадбиркорлик субъектларига давлат хизматлари кўрсатиш бўйича марказлар ташкил қилинади. Хизматлар сони босқичма-босқич оширилиши, жумладан, биринчи босқичда тадбиркорлик субъектларини муҳандислик-коммуникация тизимига тайёр ҳолда улаш, бино ва иншоотнинг ташқи кўринишини ўзгартиришни келишиш, объектни қайта ихтисослаштириш ва реконструкция қилиш, қурилиш-монтаж ишлари, турар жойларни нотурар жой тоифасига ўтказишга рухсат бериш сингари 16 давлат хизматини жорий этиш белгиланган.

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2015 йил 14 декабрдаги «Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Тадбиркорлик субъектларига «ягона дарча» тамойили бўйича давлат хизматлари кўрсатиш тартибини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2015 йил 28 сентябрдаги қарорини амалга ошириш чора-тадбирлари ҳақида»ги қарори билан ушбу марказлар фаолиятини ташкил этиш, хизматлар кўрсатиш тартиблари тўғрисидаги низомлар, шунингдек, кўрсатиладиган давлат хизматининг намунавий паспорти тасдиқланди.

«Бир дарча» марказларида тадбиркорлик субъектларига давлат хизматларини кўрсатиш тартибининг бузилиши мансабдор шахсларни тегишли тартибда жавобгарликка тортишга асос бўлиб хизмат қилади.

Анжуманда «бир дарча» марказлари фаолиятининг самарали ташкил қилинишига қаратилган мазкур саъй-ҳаракатлар кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик вакилларининг давлат хизматларидан фойдаланишини янада соддалаштириш баробарида давлат ташкилотларининг очиқлигини таъминлашда муҳим босқич бўлиб хизмат қилиши таъкидланди.

Журналистлар саволларига мутахассислар жавоб қайтарди.

ЎзА.

Прочитано: 2885 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика