Президентнинг «Ўзбекистон Республикасида паспорт тизимини такомиллаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги Фармонига (5.01.2011 йилдаги ПФ-4262-сон) кўра, ушбу муддат тугагунга қадар Ўзбекистоннинг барча фуқароларининг амалдаги паспортлари ва фуқаролиги бўлмаган шахсларнинг шахсини тасдиқлайдиган гувоҳномалари тегишинча биометрик паспортлар ва биометрик йўл ҳужжатларига алмаштирилиши керак.
Кўрсатилган санадан кейин эски намунадаги ҳужжатдан фойдаланиш паспорт тизими қоидаларини бузиш ҳисобланади. Унинг учун Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 223-моддасига биноан ЭКИҲнинг 1 бараваридан 3 бараваригача миқдорда (130 240 сўмдан 390 720 сўмгача) жарима назарда тутилган.
поспорт олишнинг иложи бўлмаяпти