Norma.uz
Газета Норма маслахатчи / 2015 год / № 47 / Паспорт масалалари

Ватанига сертификат орқали

Ҳозирги пайтда хорижда эски намунадаги паспорти қўлида бўлган ва уни биометрик паспортга алмаштириш учун жорий йилнинг охиригача Тошкентга кела олмайдиган кишини қандай оқибатлар (санкциялар, жарима) кутади? Ушбу оқибатлар тўғридан-тўғри аэропортга учиб келганда вужудга келадими ёки бевосита алмаштириш чоғидами?

А.Симанин.

 

– Президентнинг «Ўзбекистон Республикасида паспорт тизимини такомиллаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги Фармонига (5.01.2011 йилдаги ПФ-4262-сон) кўра, Ўзбекистон фуқаросининг амалдаги паспорти 2015 йилнинг 31 декабригача ҳақиқийдир.

Кўрсатилган санадан кейин ҳужжатдан фойдаланиш МЖТКнинг 223-моддасида назарда тутилган ҳуқуқбузарлик ҳисобланади. Ҳақиқий бўлмаган паспортдан фойдаланганингиз учун ЭКИҲнинг 1 бараваридан 3 бараваригача миқдорда жарима тўлашингизга тўғри келади. Ушбу маъмурий жавобгарликдан ташқари, Ўзбекистоннинг қонун ҳужжатларида ҳақиқий бўлмаган паспортдан фойдаланганлик учун бошқа жазолар назарда тутилмаган.

Чегарани кесиб ўта олишингиз учун сиз Ўзбекистоннинг хориждаги консуллик муассасасига мурожаат қилишингиз ва у ердан ватанга қайтиш сертификатини олишингизга тўғри келади.

 

Санжар ХЎЖААҲМЕДОВ,
эксперт-юристимиз
.

Прочитано: 1942 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика