Norma.uz

Қараб туриш ҳам иш

I гуруҳ ногирони бўлган онам бошқаларнинг қараб туришига муҳтож. Мен ишдан бўшаб, унга қараб турмоқчиман. Эшитишимча, бундай ҳолларда қараб туриш вақти стажга кираркан. Шу тўғрими?

А.Валеева.

Тошкент шаҳри.

 

– Ҳа, шундай. Қараб турган шахсга пенсия тайинлаш чоғида иш стажига киритиш учун асос бўлиб қараб туришнинг ҳақиқий ҳолатларини текшириш далолатномаси ҳисобланади. Бунинг учун сиз Пенсия жамғармаси бўлимига мурожаат қилишингиз лозим, унинг ходимлари далолатномани фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органидан олинган маълумотлар ва қараб турилган шахслардан, шунингдек уларнинг қўшниларидан сўраб чиқиш асосида тузишади. Шунингдек ногиронликда бўлганликни (I гуруҳ ногиронлари ва ногирон болалар учун), ёшни (кексалар ва ногирон болалар учун) тасдиқлайдиган ҳужжатлар ва ўзганинг парвариши зарурлиги тўғрисида (кексалар учун) даволаш муассасасининг тиббий хулосаси керак (Низомнинг 65-банди).

Қараб туришнинг ҳақиқий ҳолатларини текшириш даврийлиги ҳар 12 ойга белгиланади. Бу ҳақдаги далолатномалар I гуруҳ ногирони ёки кексанинг пенсия ишига тикиб қўйилади.

Прочитано: 1713 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2020 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика