Norma.uz

Пенсияга устамаларни олишга кимлар ҳақли?

Уруш қатнашчилари ва уларга тенглаштириладиган шахслар энг кам ойлик иш ҳақининг ярми миқдорида пенсияларга устама пул олишга ҳақлидирлар. Бу «Фуқароларнинг давлат пенсия таъминоти тўғрисида»ги Қонунда (28-модданинг «ж» кичик банди) назарда тутилган. Бироқ уруш қатнашчиларига кимлар тенглаштирилишини* кўпчилик билмаслиги мумкин. Бугунги суҳбатимиз шу мавзуда бўлади.

 

1941–1945 йиллардаги уруш ва бошқа урушлар даврида ҳаракатдаги армия таркибига кирган ҳарбий қисмлар, штаблар ва муассасаларда хизматни ўтаган, шунингдек Ўзбекистон Республикасини ҳимоя қилишда иштирок этган ҳарбий хизматчилар уруш қатнашчилари ҳисобланадилар.

Қуйидагилар уруш қатнашчиларига тенглаштириладилар:

а) 1941 йилнинг 22 июнидан 1954 йилнинг 31 декабригача бўлган даврда қирувчи батальонлар, взводлар ва халқни ҳимоя қилувчи отрядлар таркибида собиқ СССР ҳудудида жанговар ҳаракатларда иштирок этган шахслар;

б) 1941–1945 йиллардаги уруш даврида партизан отрядлари ва қўшилмаларида ёки яширин ишларда бўлган шахслар;

в) 1941–1945 йиллардаги уруш даврида ҳаракатдаги армия таркибида ёки ҳаракатлар кетаётган жойларда хизматни ўтаган собиқ СССРнинг Ички ишлар вазирлиги органлари ва Давлат хавфсизлиги қўмитаси органларининг бошлиқлар ҳамда оддий ходимлар таркибидан бўлган шахслар;

г) 1941–1945 йиллардаги уруш даврида ҳаракатдаги армия ва флотлар таркибидаги қисмлар ҳамда бўлинмаларда балоғат ёшига етгунга қадар полк ўғиллари ва юнгалар сифатида юрган шахслар;

д) 1941–1945 йиллардаги уруш даврида темир йўлларнинг фронт яқинидаги участкаларида, мудофаа чизиғи иншоотларида ишлаган, ҳарбий-денгиз базалари, аэродромлар ҳамда ҳарбий ҳаракатлар кетаётган жойлардаги бошқа ҳарбий объектлар қурилиши ишларида қатнашган ходимлар;

е) ҳаракатдаги армия таркибида ишлаган ёлланма ходимлар таркибидан бўлган шахслар;

ж) 1941–1945 йиллардаги уруш даврида фашист концлагерлари (гетто ва зўрлик билан ушлаб туриладиган бошқа жойлар)да бўлган (тутқунлар, шу жумладан, болалар) шахслар;

з) Ленинград шаҳри қамали даврида шаҳарнинг корхоналари, муассасалари ва ташкилотларида меҳнат қилган ва «Ленинград мудофааси учун» медали ҳамда «Қамалдаги Ленинград фуқаросига» нишони билан тақдирланган шахслар;

и) 1956 йилнинг 24 октябридан 1956 йилнинг 10 ноябригача бўлган даврда Венгрия ҳудудидаги жанговар ҳаракатлар даврида ҳарбий қисмлар, штаблар ва муассасаларда хизматни ўтаган ҳарбий хизматчилар;

к) ҳарбий ҳаракатлар кетаётган мамлакатларда ўз байналмилал бурчларини адо этган, тинчлик ўрнатувчи кучлар таркибида иштирок этган ҳарбий хизматчилар, ички ишлар ва миллий хавфсизлик хизмати органларининг бошлиқлар ва оддий ходимлар таркибидан бўлган шахслар.

 

*Давлат пенсияларини тайинлаш ва тўлаш тартиби тўғрисида низомга (ВМнинг 8.09.2011 йилдаги 252-сон Қарори билан тасдиқланган) 1-илова.

 

 

КОРХОНАЛАР ВА ТАШКИЛОТЛАРНИНГ РАҲБАРЛАРИ ҲАМДА КАДРЛАР БЎЛИМИ МУТАХАССИСЛАРИ ЭЪТИБОРИГА

Эслатиб ўтамиз, Давлат пенсияларини тайинлаш ва тўлаш тартиби тўғрисида низомнинг 5-бандига мувофиқ корхона ва ташкилотлар маъмурияти ҳар йилнинг декабрь ойида шахсий варақчалар ва меҳнат дафтарчалари асосида кейинги йилда ҳам умумий, ҳам имтиёзли шартларда пенсия олиш ҳуқуқига эга бўладиган ходимлар рўйхатини тузади.

Рўйхатда ходимнинг фамилияси, исми, отасининг исми; туғилган йили, ойи, куни, шунингдек ходим яшайдиган жой; таркибий бўлинманинг номи; лавозими (касби); пенсия тайинлаш учун мурожаат қилиш учун асослар; ҳужжатлар билан тасдиқланган умумий иш стажи; имтиёзли шартларда ёшга доир пенсия тайинлаш ҳуқуқини берувчи махсус иш стажи кўрсатилган бўлиши керак.

 

Мавзувий сонни мухбиримиз Алла РОМАШКО олиб боради.

Прочитано: 2161 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика