Norma.uz

Дивидендлар ҳисобга кирмайди

Мен МЧЖ муассисиман. Ҳозир пенсия тайинланиши учун ҳужжатларни тайёрлаяпман. Менга айтишларича, уни ҳисоблаш учун фақат иш ҳақи олинаркан, мукофотлар, дивидендлар эса ҳисобга кирмас экан. Шу гап тўғрими?

З.Поришев.

 

– Ой, йил чораги, ярим йиллик, йил якунлари бўйича мукофотлар, шунингдек давр якунлари бўйича тўланадиган тақдирлаш пули, давлат байрамлари ва ишларнинг айрим турларини бажарганлик учун бир марталик мукофотлар, шунингдек меҳнат ҳақи тарзидаги бошқа даромадлар, суғурта бадаллари тўланиши шарти билан, улар ҳисобланган ой учун иш ҳақи таркибига киритилади (ВМнинг 8.09.2011 йилдаги 252-сон Қарори билан тасдиқланган Давлат пенсияларини тайинлаш ва тўлаш тартиби тўғрисида низомнинг 98-банди, бундан кейин – Низом).

Ташкилотнинг устав капиталида (фондида) қатнашиш муносабати билан олинган дивидендлар, фоизлар ва соф фойдани тақсимлаш тарзидаги даромадлар иш ҳақи таркибига киритилмайди (Низомнинг 100-банди) ва пенсия миқдорини белгилаш чоғида ҳисобга олинмайди.

 

Елена ЕРМОХИНА, «Norma Profi» эксперти.

Прочитано: 1537 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2020 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика