Мен пенсия ёшига етдим. Бироқ ҳозирча пенсияга чиқишни хоҳламайман. Мен мол-мулк солиғи бўйича пенсионерларга бериладиган имтиёздан фойдалана оламанми?
В.Райнов.
– Йўқ, фойдалана олмайсиз. Мазкур имтиёз пенсия гувоҳномаси асосида берилади. Солиқ кодекси 275-моддасининг биринчи қисми 5-бандига мувофиқ пенсионерларнинг мулкида бўлган мол-мулкка жисмоний шахсларнинг мол-мулкига солинадиган солиқ солинмайди – қонун ҳужжатларида назарда тутилган солиқ солинмайдиган майдон 60 кв.м ҳажмида белгиланади (Президентнинг 4.12.2014 йилдаги ПҚ-2270-сон Қарорига 19-илова изоҳининг 2-банди).