Norma.uz
Газета Норма маслахатчи / 2015 год / № 47 / Паспорт масалалари

Стикер ва паспорт учун – ТИВга

Мен Ўзбекистоннинг Туркия Республикасидаги Элчихонасида консуллик ҳисобида тураман. Яқинда Тошкентга келдим, чунки мендаги хорижга чиқиш учун рухсат берувчи ёзувнинг амал қилиш муддати тугади. Стикерни расмийлаштириш хусусида Ўзбекистон ТИВга мурожаат қила оламанми?

Ф.Арджаби.

 

– Ҳа, сиз ТИВга мурожаат қилишингиз мумкин. Чет элда доимий яшайдиган ва Ўзбекистонга вақтинча келган мамлакатимиз фуқароларига паспортнинг амал қилиш муддати тугаган ёки у йўқолган ҳолларда, шунингдек бошқа ҳолларда (фамилия, исм, отаси исмининг, туғилиш санасининг ўзгариши, ёзувларда ноаниқликлар ва хатоларнинг аниқланиши, саҳифаларнинг тугаши ва бошқалар) паспорт бериш ёки алмаштириш ҳамда чет элга чиқиш учун рухсатнома ёзуви стикерини расмийлаштириш Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги томонидан амалга оширилади (ВМнинг 6.01.1995 йилдаги 8-сон Қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси фуқароларининг чет элга чиқиши ва Ўзбекистон Республикаси ҳудудига кириши тартибининг ­4-банди).

 

* * *

 

Ўзбекистон фуқароси бўлган куёвим Қозоғистоннинг яшаш гувоҳномасига эга. Ўзбекистонга эски паспорти бўйича келган. Чегарада унга паспортини биометрик паспортга алмаштирмагунига қадар уни мамлакатдан чиқармасликларини айтишган. У Алматида консуллик ҳисобида туради, Қозоғистонда прописка қилинган. Ўзбекистон фуқаросининг паспорти 2018 йилгача яроқли. У нима қилиши ва биринчи навбатда қаерга мурожаат қилиши керак?

Зинаида К.

Тошкент шаҳри.

 

– Агар консуллик ҳисобида турган Ўзбекистон фуқароси республикага эски намунадаги паспорт бўйича келган бўлса, қайтиб кетиши учун у биометрик паспорт олиш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги консуллик бошқармасининг паспорт бўлимига мурожаат қилиши лозим (Ўзбекистон Республикасида паспорт тизими тўғрисидаги низом).

Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси фуқароларининг чет элга чиқиши тартибини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги Қарорига (6.02.2014 йилдаги 24-сон) мувофиқ, 2014 йил 1 июлдан бошлаб Ўзбекистондан ташқарига чиқиш фақат биометрик паспортлар бўйича амалга оширилади.

 

Санжар ХЎЖААҲМЕДОВ,
эксперт-юристимиз
.

Прочитано: 2494 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика