Квартирада ёнғин бўлганда барча ҳужжатлар, шу жумладан паспортим ҳам ёниб кетди. Мен паспорт столига янгисини беришларини сўраб ариза билан мурожаат қилдим. Ходимлар менга жарима тўлашим кераклигини айтишди. Ушбу талаб тўғрими?
Н.Шукуров.
– Паспорт столи ходимларининг ёнғинда паспортни йўқотганлик учун маъмурий жарима тўлашингиз ҳақидаги талаби асоссиз. Ўзбекистон Республикасида паспорт тизимини амалга ошириш тартиби тўғрисида йўриқноманинг (ИИВнинг АВ томонидан 9.04.1999 йилда 698-сон билан рўйхатдан ўтказилган буйруғига 1-илова) 26-бандига кўра, табиий офатлар (ёнғинлар, тошқинлар, зилзилалар ва ҳоказо) натижасида паспортларини йўқотганликлари хусусида ариза берган ва ушбу ҳолатларни тасдиқлайдиган ҳужжатларни тақдим этган шахслар маъмурий жазога тортилмайдилар.
Санжар ХЎЖААҲМЕДОВ,
эксперт-юристимиз.