Мен бошқа жойга кетган эдим, 8 ой пенсия олмадим. У менга қандай тўланади?
А.Бакиров.
– Сизга пенсия Президентнинг фармонларига мувофиқ унинг оширилиши ҳисобга олинган ҳолда бир йўла тўланади, бироқ 12 ойдан ортиқ бўлмаган вақт учун. Пенсия жамғармаси бўлимининг айби билан ўз вақтида олинмаган пенсия суммаси муддат чекланмасдан бир йўла тўланади (ВМнинг 8.09.2011 йилдаги 252-сон Қарори билан тасдиқланган Давлат пенсияларини тайинлаш ва тўлаш тартиби тўғрисида низомнинг 169-банди).