Амаким ногиронлик бўйича пенсия олади. У 60 ёшга тўлган. Унга ёшга доир пенсия ҳам тўланадими?
Рашид У.
– Агар амакингиз 60 ёшга тўлган ва иш стажи камида 25 йил бўлса, у ёшга доир пенсия олиш ҳуқуқига эга (3.09.1993 йилдаги «Фуқароларнинг давлат пенсия таъминоти тўғрисида»ги 938-XII-сон Қонуннинг 7-моддаси, бундан кейин – Қонун).
Бироқ у ҳозирги пайтда ногиронлик бўйича пенсия олиши сабабли пенсия таъминотининг бир турини – ёшга доир ёки ногиронлик бўйича пенсияни танлаши лозим бўлади (Қонуннинг 4-моддаси). Агар у ёшга доир пенсияни танласа, Пенсия жамғармаси бўлимига ариза топшириши керак. Пенсия унга Қонуннинг VII бўлимида назарда тутилган тартибда тайинланади.