Norma.uz

60 ёшга тўлишингиз билан табриклаймиз!

Компаниямиз ходим пенсия ёшига етганлиги муносабати билан у билан меҳнат шартномасини бекор қилиш ниятида.

Компания ушбу ҳолда ходимга янги иш излаши учун огоҳлантириш муддати мобайнида ҳафтада 1 кун тақдим этиши керакми?

Бундай ишдан бўшашга ходимларнинг вакиллик органи – меҳнат жамоаси кенгашидан (касаба уюшмаси йўқ) розилик олиш шартми?

Г.Мамазиева,

кадрлар бўлими бошлиғи.

 

Ходимнинг пенсия ёшига тўлганлиги, унда ёшга доир пенсия олиш ҳуқуқи мавжуд бўлганда (яъни зарур стаж мавжуд бўлса), у билан меҳнат шартномасини иш берувчининг ташаббусига кўра бекор қилиш учун асос ҳисобланади (Меҳнат кодексининг 100-моддаси иккинчи қисми 7-банди).

Бундай қарорни қабул қилиб, иш берувчи меҳнат шартномасини бекор қилиш нияти ҳақида ходимни камида 2 ой олдин ёзма равишда (имзо чектириб) огоҳлантириши шарт (МКнинг 102-моддаси биринчи қисми 1-банди). Компаниянгиз ходимни мазкур асос бўйича у билан меҳнат шартномасини бекор қилиш нияти тўғрисида огоҳлантириб, икки ой мобайнида иш излаш учун унга ҳафтада 1 кун тақдим этиши шарт (МКнинг 102-моддаси олтинчи қисми).

МКнинг 101-моддаси биринчи қисмида белгиланишича, башарти жамоа келишуви ёки жамоа шартномасида меҳнат шартномасини иш берувчининг ташаббуси билан бекор қилиш учун касаба уюшмаси қўмитаси ёки ходимлар бошқа вакиллик органининг олдиндан розилигини олиш назарда тутилган бўлса, шартномани бундай розиликни олмай туриб бекор қилишга йўл қўйилмайди. Меҳнат шартномаси:

корхона тугатилиши муносабати билан;

корхона раҳбари билан тузилган шартнома МК 100-моддасининг иккинчи қисмида назарда тутилган асослардан бирига кўра;

корхона раҳбари, унинг ўринбосарлари, бош бухгалтер билан тузилган меҳнат шартномаси мулкдорнинг алмашиши сабабли бекор қилинганлигида бундай розилик талаб қилинмайди (МКнинг 100-моддаси иккинчи қисми 6-банди).

Бундан шундай хулоса келиб чиқади: компаниянгиз ходим билан меҳнат муносабатларини, МКнинг 100-моддаси иккинчи қисми 7-банди бўйича, фақат ходимларнинг вакиллик органи – меҳнат жамоаси кенгашининг (МЖК) бунга розилиги олингандагина бекор қила олади. Агар, албатта, у жамоа шартномаси ёки жамоа битимида назарда тутилган бўлса.

Жамоа шартномаси ёки битимида бундай розиликни олишнинг мажбурийлиги қайд этилган бўлса, компаниянгизнинг меҳнат шартномасини бекор қилиш ҳуқуқига эга бўлган мансабдор шахси МЖКга тақдимнома кириши шарт, МЖК эса тақдимнома олинган кундан бошлаб 10 кун ичида мансабдор шахсга масала бўйича қабул қилинган қарор тўғрисида ёзма равишда хабар бериши керак (МКнинг 101-моддаси иккинчи қисми). МЖКнинг меҳнат шартномасини бекор қилишга розилиги тўғрисидаги қарорини олиб, компания уни мазкур қарор қабул қилинган кундан бошлаб 1 ойдан кечиктирмай бекор қилишга ҳақлидир.

Агар локал ҳужжатларда иш берувчининг ташаббусига кўра меҳнат шартномасини бекор қилишга вакиллик органининг розилик бериши мажбурийлиги назарда тутилмаган бўлса, ишдан бўшатиш унингсиз амалга оширилиши мумкин. Бироқ ушбу ҳолда иш берувчининг ташаббусига кўра меҳнат шартномасини бекор қилишга доир барча талабларга риоя этилиши керак.

 

Камол МУЗАФФАРОВ,

«Norma Profi» эксперти.

Прочитано: 2773 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2020 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика