Бир вақт икки жойда ишлаганман. Асосий иш жойим бўйича иш ҳақи тўланмаган давр бўлган. Ўриндошлик бўйича ишда ўша давр учун иш ҳақи олганман, суғурта бадаллари тўланган. Пенсияни ҳисоблашда ушбу даромадлар ҳисобга олинадими?
А.Земцова.
– Асосий иш жойи бўйича иш ҳақи ҳисобланмаган тақдирда пенсияни ҳисоблаб чиқараётганда, башарти ушбу суммалардан суғурта бадаллари ушланган бўлса, ўриндошлик бўйича иш учун иш ҳақи ҳисобга олинади. Чунки Қонуннинг 32-моддасига кўра, пенсияни ҳисоблаб чиқариш учун олинадиган иш ҳақига қонун ҳужжатларига мувофиқ суғурта бадаллари ҳисобланадиган меҳнатга ҳақ тўлаш тарзидаги барча даромадлар қўшилади.