Norma.uz

Иш ҳақини дивидендларга алмаштиринг

Мен МЧЖ директори ва унинг ягона муассисиман. Пенсия ёшига яқинлашган сари пенсияни расмийлаштириш тўғрисида ўйлаяпман. Агар янги директорни тайинлаб, ўзим фақат МЧЖ муассиси бўлиб қолсам, пенсияни тўлиқ олишим мумкинми?

А.Отахонов,

Тошкент шаҳри.

 

Ҳа, мумкин. Дивидендлар бу – МЧЖ муассисларига уларнинг улушлари бўйича тақсимланадиган соф фойданинг ва (ёки) ўтган йиллардаги тақсимланмаган фойданинг бир қисми тўланадиган мулкий даромад ҳисобланади (Солиқ кодексининг 22, 176-моддалари). Улар ҳам, банк депозитлари бўйича фоизлар сингари, меҳнат шартномаси ва (ёки) фуқаролик-ҳуқуқий тусдаги шартнома бўйича ишларни бажарганлик учун меҳнат ҳақи тарзидаги даромад ҳисобланмайди. Шу сабабли дивидендлар муассиснинг пенсияси миқдори ва уни олиш шартларига таъсир кўрсатмайди, чунки уни тўлашнинг алоҳида тартиби фақат ишловчи пенсионерлар учун назарда тутилган. Шу тариқа, агар сиз директор, яъни ходим бўлишни тўхтатсангиз, балки фақат муассис бўлиб қолсангиз, ишламайдиган пенсионер ҳисобланасиз ва 100% пенсия оласиз.

Прочитано: 1763 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2020 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика