Пенсияга чиқишни расмийлаштириш учун ҳужжатларни тўплашда менга керакли давр учун иш ҳақи тўғрисидаги маълумотнома сўраб архивга мурожаат қилдим. Бироқ, мен ишлаган корхона тегишли маълумотномани бериш учун зарур бўлган ҳужжатларни архивга топширмаган экан. Архивдан фақат штат жадваллари ва кадрларга оид баъзи ҳужжатларни топишди. Штат жадвалидан олинган кўчирмадан менга керакли давр учун иш ҳақини тасдиқловчи ҳужжат сифатида фойдаланса бўладими?
К.А.
Тошкент шаҳри.
– Йўқ, мумкин эмас. Давлат пенсияларини тайинлаш ва тўлаш тартиби тўғрисида низомнинг (ВМнинг 8.09.2011 йилдаги 252-сон Қарорига 1-илова, бундан кейин – 252-сон Низом) 85-бандига мувофиқ лавозим маошлари тўғрисида штат жадвалидан кўчирмалар иш ҳақини тасдиқлайдиган ҳужжат ўрнини боса олмайди. Иш ҳақини гувоҳлар кўрсатмаси асосида аниқлашга ҳам йўл қўйилмайди.
БЎЛҒУСИ ПЕНСИОНЕР ЭЪТИБОРИГА!
Пенсия миқдори пенсия тайинлангандан кейин ҳосил қилинган (олинган) иш стажи ва иш ҳақини ҳисобга олган ҳолда қайта ҳисоб-китоб қилинмайди.