Norma.uz

Стаж етмай қолганда

Меҳнат стажи пенсия олиш учун асосий таркибий қисмлардан бири саналади. Афсуски, пенсия ёшига етганларнинг ҳаммаси ҳам камида 5 йил ишлаган деб бўлмайди. Уларнинг пенсия олиши кафолатланадими? Бундай ҳолларда пенсия қандай ҳисобланади? Ана шу ва бошқа саволларга бюджетдан ташқари Пенсия жамғармаси Тошкент шаҳар бошқармасининг пенсия ва нафақалар тайинланишини таҳлил ва мониторинг қилиш бўлими бошлиғи Абдурашид ИСМОИЛОВдан жавоб беришни сўрадик.

 

– Абдурашид Худоёрович, агар кишининг стажи бўлмаса ёки стажи 5 йилдан ошмаса, унинг пенсия олиш ҳуқуқини рад этишлари мумкинми?

– Ҳақиқатан ҳам стаж давлат пенсиясини олиш ҳуқуқини белгиловчи ва унинг миқдорига таъсир кўрсатувчи асосий омил ҳисобланади. «Фуқароларнинг давлат пенсия таъминоти тўғрисида»ги Қонуннинг (3.09.1993 йилдаги 938-XII-сон, бундан кейин – Қонун) 1-моддасига асосан, иш стажига эга бўлмаган фуқаролар ва уларнинг оилалари давлат пенсиялари олиш ҳуқуқига эга эмаслар. Уларнинг ижтимоий таъминланиш тартибини Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси белгилаб қўяди.

Қонуннинг 8-моддасига кўра, етарлича иш стажига эга бўлмаган шахсларга ёшга доир пенсиялар камида 5 йил иш стажи мавжуд бўлган тақдирда, бор стажга мутаносиб миқдорда тайинланади. Ёшга доир нафақа иш стажига эга бўлмаган ёки у 5 йилдан кам бўлганда тайинланади (Пенсия тайинлаш учун зарур бўлган иш стажига эга бўлмаган қарияларга ва меҳнатга лаёқатсиз фуқароларга нафақалар тайинлаш ва тўлаш тартиби тўғрисида низом1, бундан кейин – Низом). Ёшга доир нафақа эркакларга – 65 ёшга етганларида, аёлларга – 60 ёшга етганларида тайинланади.

– Ушбу ҳолда қандай ҳужжатларни тақдим этиш лозим, уларни топшириш тартиби қандай?

– Нафақа тайинлаш тўғрисидаги ариза яшаш жойи бўйича Пенсия жамғармаси бўлимига берилади. Аризага қуйидаги ҳужжатлар илова қилинган бўлиши керак: паспорт нусхаси, яшаш жойи бўйича фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органидан ариза берувчининг оила аъзолари тўғрисида берилган маълумотнома, меҳнат дафтарчаси. Стажга эга бўлмаган шахсларга ёшга доир нафақа, агар уларнинг вояга етган фарзандлари, қариндошлари ёки Оила кодексига мувофиқ қараб туришлари шарт бўлган бошқа шахслари бўлмаса, тайинланади.

Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органидан берилган маълумотномада ариза берувчининг барча оила аъзоларининг, шу жумладан, алоҳида яшайдиган вояга етган меҳнатга лаёқатли аъзолари (ёки уларнинг йўқлиги), уларнинг фамилияси, исми ва отасининг исми, туғилган йиллари, қариндошлик даражаси, ариза берувчи оиласи ҳар бир аъзосининг турмуш кечириш манбалари кўрсатилган бўлиши керак.

Низомда ногиронлик нафақаси (болаликдан ногиронлардан ташқари) ва боқувчисини йўқотганлик нафақаси тайинланиши ҳам назарда тутилган.

– Ҳужжатларни топшириш ва кўриб чиқишнинг муайян муддатлари борми?

– Ҳужжатларни топшириш вақти бирор-бир муддат билан чекланмайди, бундан пенсия ёки нафақа олиш ҳуқуқининг бошланиши мустасно.

Пенсия тайинлаш тўғрисидаги ҳужжатлар улар Пенсия жамғармасига тушган кундан эътиборан 10 кундан кечиктирмасдан қараб чиқилади (Қонуннинг 45-моддаси). Пенсия жамғармаси бўлими барча зарур ҳужжатларни қабул қилиб олган кун нафақа учун мурожаат этилган кун деб ҳисобланади.

Агар аризага барча зарур ҳужжатлар илова қилинмаган бўлса, аризачига 3 кун ичида қўшимча равишда қайси ҳужжатлар тақдим этилиши кераклиги ҳақида хабар қилади. Башарти, улар хабарнома олинган кундан эътиборан 3 ойдан кечиктирмай тақдим этилса, унда ариза қабул қилинган кун мурожаат этилган кун деб ҳисобланади.

Нафақа тайинлашни рад этиш тўғрисида қарор қабул қилинган тақдирда, 3 кун ичида аризачига бу ҳақда рад этиш сабаблари ва шикоят бериш тартиби кўрсатилган хабарнома беради ҳамда барча ҳужжатлар қайтарилади.

– Тўлиқсиз стаж чоғида ёшга доир пенсия қандай ҳисобланади?

– Юқорида айтиб ўтганимдек, киши камида 5 йил ишлаган, бу пайтда давлат томонидан ижтимоий суғурталанган ва бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасига суғурта бадаллари тўлаган бўлса (Қонуннинг 37-моддаси), мавжуд стажга мутаносиб равишда пенсия тайинланади.

Тўлиқсиз стажда у қуйидагича ҳисобланади. Аввал тўлиқ пенсия суммаси аниқланади. Кейин у талаб қилинаётган иш стажи ойларига бўлинади. Олинган сумма ҳақиқатдаги иш стажи ойлари сонига кўпайтирилади.

Шуни унутмаслик лозимки, Қонуннинг 29-моддасига кўра, иш стажи тўлиқ бўлмаган чоғдаги пенсиялар:

ёшга доир пенсиялар, II гуруҳ ногиронларига ногиронлик пенсиялари, оиланинг меҳнатга лаёқатсиз ҳар бир аъзосига боқувчисини йўқотганлик пенсияси учун – ёшга доир энг кам пенсиянинг* 50%идан кам бўлмаслиги лозим;

I гуруҳ ногиронларига ногиронлик пенсиялари учун, ҳам отаси, ҳам онасидан жудо бўлган (чин етим) ҳар бир болага боқувчисини йўқотганлик пенсияси учун – ёшга доир энг кам пенсиянинг 100%идан кам бўлмаслиги лозим.

Мухбиримиз Алла РОМАШКО
суҳбатлашди.

 

1ВМнинг 7.04.2011 йилдаги 107-сон Қарорига 2-илова.

*Президентнинг 26.08.2015 йилдаги ПФ-4751-сон Фармонига мувофиқ, бугунги кунда ёшга доир пенсияларнинг энг кам миқдори ойига 254 730 сўмни ташкил қилади.

Прочитано: 7511 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика